Жараёни ва ўзбекистон ёшлари”



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/85
Sana11.07.2022
Hajmi1,72 Mb.
#777668
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85
Bog'liq
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари

БИРИНЧИ ЙЎНАЛИШ:
ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА 
ИЖТИМОИЙ МУАММОЛАР ВА 
УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ


6
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
ГЛОБАЛЛАШУВ ДАВРИДА ДАВЛАТНИНГ 
БОШ ИСЛОҲОТЧИ ВАЗИФАСИДА БЎЛИШИ – 
МАКРОИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИК ГАРОВИДИР
Азимова Дилафруз Мирзатуллаевна.
Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси
Дунё тажрибасидан маълумки, бюджет тақчиллиги ва инқирозли 
ҳолатларнинг вужудга келиши давлат қарзини ошишидаги сезиларли аҳамиятга 
эга бўлган омиллардан бўлиб ҳисобланади. 
Бизнинг асримизда геосиёсий вазиятнинг кескинлашуви ва иқтисодий гло-
баллашувнинг чуқурлашуви ортидан давлат қарзининг ортиши тенденциялари 
кучайиб бормоқда. Шу билан бирга, турли эпидемик ва пандемия ҳолатларининг 
ҳам тарқалиши давлатларнинг фавқулодда харажатларини ортишига сабаб 
булмоқда.
Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 март-
даги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт 
тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чо-
ра-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фармони асосида Ўзбекистон 
1 млрд. АҚШ доллари ҳажмидаги ташқи қарзни жалб этиши кўзда тутилди. 
Мазкур ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида 
Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилди. Ушбу жамғарманинг 
фонди 10 трлн. сўм этиб белгиланди. Ҳолбуки, ушбу жамғарма глобал эпидемик 
вазиятнинг кескинлашуви ортидан ташкил этилишига зарурат туғилди. Ушбу 
жамғарма доирасидаги харажатлар фавқулодда хусусиятга эга бўлиб, давлатнинг 
ташқи қарз жалб этиши билан молиялаштирилиши мумкинлиги кўзга ташлана-
ди. Мазкур фармонга кўра қуйидаги йўналишларда маблағлар сарф этилиши 
кўзда тутилган
1

1. Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш бўйича 
қуйидаги тадбирларни молиялаштириш, шу жумладан:
– даволаш ва бошқа муассасаларни коронавирус инфекцияси тарқалишига 
қарши курашиш учун зарур бўладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар, 
ҳимоя воситалари ва тест тизимлари билан таъминлаш;
– хавф-хатар остида бўлган ёки вирус юқтирганлар билан мулоқотда бўлган 
шахсларни карантинда сақлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
– коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишда иштирок этаёт-
ган тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш, республика санитария-эпи-
демиология хизмати томонидан ҳимоя чораларини амалга ошириш харажатла-
1
https://lex.uz/docs/4770761


7
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
ри учун қўшимча маблағлар ажратиш;
– юқумли касалликларни аниқлаш, профилактика қилиш ва даволаш бўйича 
тадбирларга жалб этилган даволаш ва бошқа муассасаларни қуриш, таъмирлаш, 
реконструкция қилиш ва жиҳозлаш.
2. Қуйидагилар орқали тадбиркорликни ва аҳоли бандлигини қўллаб-
қувватлаш:
– кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги 
«Тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш» давлат жамғармаси 
томонидан биринчи навбатда ижтимоий аҳамиятга эга истеъмол товарларини 
ишлаб чиқариш, сотиб олиш ва сотиш учун берилган кредитлар бўйича фоиз 
xаражатларини қоплашга кафиллик ҳамда компенсация тақдим этишни кенгай-
тириш;
– республика ҳудудларида иқтисодий фаолликни ва бандликни кенгайти-
ришга қаратилган қўшимча инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, шу-
нингдек, энг аввало, кичик саноат зоналарида муҳандислик коммуникациялари-
ни қуриш.
3. Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, шу жумладан, 
қуйидагилар учун қўшимча маблағлар ажратиш:
– Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши орқали кам таъмин-
ланган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича чораларни кучайтириш ва нафақа 
олувчилар сонини ошириш;
– Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 
ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасида жамоат ишларини кенгайтириш.
4. Қуйидагилар орқали иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият 
юритишини таъминлаш:
– Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати остида жалб этилган кре-
дитларни сўндириш, шунингдек, биринчи даражали харажатларни амалга оши-
риш учун фоизсиз бюджет ссудалари ажратиш йўли билан стратегик корхона-
ларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш;
– ташқи савдо фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари 
транспорт xаражатларининг бир қисмини компенсация қилиш;
– коронавирус инфекцияси тарқалишининг салбий таъсирига энг кўп уч-
райдиган иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини, шунингдек, кредит портфе-
ли сифати ёмонлашган ҳолларда тижорат банкларини қўллаб-қувватлашнинг 
қўшимча чораларини тақдим этиш;
– уч йилгача бўлган муддатга фоизсиз бюджет ссудаларини ажратиш орқали 
солиқ тўлаш муддатлари бўйича кечиктириш тақдим этилиши ҳамда тадбиркор-
лик фаоллигининг сустлашиши муносабати билан Қорақалпоғистон Республи-
каси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларида олинмай 


8
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
қолинадиган даромадлар ўрнини тўлдириш.
Демак, давлат қарзининг юзага келиши бевосита бюджет харажатларини 
ортиши натижасида рўй бериши мавжуд экан. Ушбу ҳолатнинг юзага келиши 
макроиқтисодий мувозанатни сақлаб қолиш учун давлатнинг бош ислоҳотчи 
вазифасини бажариши билан изоҳланади. Таъкидлаш лозим, давлат қарзи ва 
бюджет дефицити ўртасида узвий боғлиқлик мавжуд бўлиб, йирик дефицитлар 
қарзнинг асосий омили бўлиб қолаверади. 
Мазкур пандемия натижасида нафақат давлат қарзининг ошиши, балки 
қуйидаги иқтисодий ҳолатлар юзага келиши мумкин:
1. Мамлакатларда иқтисодий ўсиш даражаси ўрта муддатли даврда пасайиши 
кузатилади.
2. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш қийинлашиши 
мумкин. Бунинг олдини олиш мақсадида, миллий фонд бозори барқарорлигини 
сақлаб туриш учун ички истеъмолни таъминлаш лозим бўлади.
3. Мамлакатларда макроиқтисодий мувозанат нобарқарорлашуви ортидан 
ЯИМ ҳажми қисқаради. Мувозанат бузилишига импорт самараси таъсирини ка-
майтириш учун фоиз ставкаларини тушириш орқали ички истеъмолни таъмин-
лаш муҳим ҳисобланади. Натижада, инсонларнинг кредитлар олиш имконияти 
ошиб, ялпи талаб ва ялпи таклиф мувозанатига эришиш мумкин.
4. Туризм соҳасида турғунлик юзага келиши кузатилади. Натижада, ишсиз-
ликни юзага келишига шароит яратилиши ва иқтисодий ўсишга ҳам салбий таъ-
сир кусатилиши мумкин.
Давлат қарзи мамлакат иқтисодиётига нисбатан йириклашиб боргани сари 
миллий иқтисодиёт учун хавф орта бориши мумкин. Шу билан бирга, ташқи 
қарзнинг ЯИМдаги улуши қанчалик ортса, макроиқтисодий барқарорлик шун-
чалик мураккаблашиб бораверади. Жаҳоннинг йирик суверен кредит рей-
тингларини аниқлаш ва баҳолаш билан шуғулланувчи агентликлари ҳам ушбу 
кўрсаткичга алоҳида эътибор қаратади.
Умуман, Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон ташқи қарзини ЯИМга 
нисбатан 55 фоизгача жалб этишни мўътадил ёки барқарор деб баҳолашини 
маълум қилган. Демак, ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг ташқи қарз жалб этиш 
имконияти бор.
Зеро, Ўзбекистоннинг айни пайтда ташқи қарз олиши масаласи муҳим. Чун-
ки пандемия давридаги иқтисодий ҳаракатсизлик ҳолатида ялпи талаб ва ялпи 
таклифни таъминлаш орқали иқтисодий фаолликни минимал даражасида сақлаб 
туришга имкон беради. Таъкидлаш лозимки, ҳукумат томонидан олиб борила-
ётган чора-тадбирлар ушбу олинадиган қарзларни самарали ишлатилишига ка-
фолат бўла олади. 


9
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish