Усмонхон алимов



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

 
Усмонхон Алимов

37
қувончли ҳодисадир. Шунинг учун у туғилган заҳоти 
Аллоҳга мақтов ва шукроналар айтиб, бу ҳақда ҳаммага 
маълум қилинади. Бошқалар ота­онани янги меҳмон би
­
лан қутлашади, унга узоқ умр, сиҳат­офият ва эзгу тилак­
лар тилашади.
Сийрат китобларида айтилишича, туғилган бола боис 
хурсандчилик қилиш лозим. Абу Бакр ибн Мунзир ай
­
тади: Ҳасан Басрийнинг олдига бир киши келиб, унинг 
ҳузурида ҳозиргина фарзандли бўлган кишини кўради. 
Ҳасан Басрий унга: «Бола муборак бўлсин! Уни берган 
Аллоҳга шукр қил, яхшилик билан сийлабди», дейди.
Айниқса,қиз бола туғилганида кўпроқ хурсанд бўли­
шингиз лозим. Чунки қиз фарзанд ўша хонадонга яхши
­
лик ва масъудлик олиб келади, хотиннинг бара котлиси 
илк фарзанди қиз бўлганидир.
Баъзилар фақат ўғил кўришни исташади, қиз бола 
туғилганида эса севиниш ўрнига ҳафсалалари пир бў либ, 
ҳатто хотинларини айблашгача боришади. Бу мутлақо 
нотўғридир. Аксинча, агар қиз фарзанд туғилса, ота­она 
зиёдароқ хурсанд бўлиши зарур. 
Аллоҳ таоло бундай марҳамат этган: 
ﯩ ﯨ ﯧ ﯦ ﯥ ﯤ ﯣ ﯢ ﯡ
«…Хоҳлаган кишига қизларни ҳадя этур ва 
хоҳлаган кишига ўғилларни ҳадя этур...» 
(Шўро, 49)
.
Қуръони каримда қиз боланинг ўғил боладан олдин 
зикр этилиши ҳам қиз фарзанднинг ўғилга нисбатан 
баракали ва фазилатли эканига ишорадир. Расулуллоҳ 
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: «Би­
рин чи фарзанди қиз бола бўлгани аёлнинг баракот ли, 
бахтли ва шарофатли эканига далолатдир».
www.muslim.uz


38
Оилада фарзанд тарбияси
ЭМИЗИШ (РАЗОЪ)
Янги туғилган чақалоқнинг эмиши (разоъ) ўтмишда 
ҳам, ҳозирда ҳам энг долзарб масалалардан бўлиб кел­
япти. Яқин ўтмишимизда кўпчилик эмизишнинг, она 
сутининг ҳикматидан бехабарликда, бу муҳим ишга эъ
­
тиборсиз бўлиб қолган эди. Туғруқхоналарда сути кам 
оналарнинг болалари сути кўп бошқа оналар сути ёки 
сунъий озиқлар билан боқилар эди. Сут берган онанинг 
кимлиги номаълум қоларди. Мустақил бўлганимиздан 
кейин бу нотўғри ишга барҳам берилди. 
«Разоъ» сўзининг маъноси «сут эмиш»дир. Шариат да 
разоъ дейилгани да боланинг бошқа аёл кўкрагидан икки 
ёшгача сут эмиши ва бунинг ҳукмлари билан боғлиқ маса
­
лалар тушунилади. Чақалоқ икки ёшгача онасидан бошқа 
аёлни эмса ёки унинг сути ичирилса, разоъ ҳукми со
­
бит бўлади. Бунда сут миқдорининг фарқи йўқ, бир том
­
чи сут кирса ҳам разоъ собит бўлади. Разоъ ҳукмига кўра, 
бегона аёл сутини эмган болага ўша аёл она, аёлнинг эри 
ота ҳукмида бўлади. Сут эмган бола шу эр­хотиннинг асл 
фарзанд ларидек, уларнинг ўз фарзанд лари эса бу болага 
маҳрам ҳисобланади. Сут эмган бола ўғил ёки қиз бўли­
шидан қатъи назар, шу маҳрамларига никоҳланиши мут­
лақо мумкин эмас. Ҳалол ва ҳаром масаласида эмикдош
­
ликка ҳам алоҳида эътибор берилади.
Шариатимиз оналарга бир неча вазифаларни юклай­
ди. Жумладан, улар фарзанд соғлом ўсиши учун уни тар
­
кибида барча зарур моддаларни мужассам лаштирган она 
сутидан маҳрум қилмасликлари зарур. Чунончи, Қуръони 
каримда янги туғилган фарзанднинг онадаги ҳақи бун
­
дай баён қилинади:
ﮯﮮ ﮭ ﮬ ﮫ ﮪ

Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish