Усмонхон Алимов
305
ХУЛОСА
Халқимиз азалдан ўзининг болажонлиги, оилапарвар
лиги билан ажралиб туради. Албатта, фарзандга меҳр қўйиш,
қорнини тўқ, устини бут қилиш ўз йўли билан, лекин уларни
ёшлик чоғидан бошлаб таълимтарбияли, ахлоқодобли,
юксак маънавиятли қилиб вояга етказиш биз учун доимо
муҳим аҳамият касб этади. Бу масалага эътибор бермас
лик нафақат айрим отаона лар га, балки бутун жамият
учун жуда қимматга туши шини кўпгина ҳаётий мисол
ларда кўриш мумкин.
Ёш авлодни буюк аждодларимизга муносиб, шу би лан
бирга, замон талабларига жавоб берадиган қилиб тарбия
лашдек масъулиятли ва шарафли вази фани ўз зим масига
олган, бу йўлда кучқуввати, қалб қўрини аямасдан
меҳнат қилаётган фидойи ўқитувчи ва мураббийларга ҳар
қанча таҳсинлар айтса арзийди.
Ҳеч кимга сир эмас, инсоннинг қалби ва онгини эгал
лаш, айниқса, ёшларнинг маънавий дунёсини за ҳар
лашга қаратилган турли хавфхатарлар ҳам кучайиб бо
раётган бугунги кунда ўзининг кимлигини, қандай буюк
зотларнинг авлоди, қандай бебаҳо мерос во рис ла ри эка
нини теран англаб, она юртга муҳаббат ва садо қат ҳисси
билан яшайдиган, имонэътиқоди мус таҳ кам ёш авлод
гина му қаддас заминимизни ёт ва бе го на таъсирлардан,
балоқазолардан сақлашга, Вата ни мизни ҳар то монлама
равнақ топтиришга қодир бўлади.
Ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу): “Ўзингизга ва аҳли
нгизга яхшиликни таълим беринглар ва уларни одобли
қилинглар”, деганлар.
Демак, ҳар бир отаона ёки мураббий фарзанднинг
имонэътиқоди, одобахлоқи ва бошқа жиҳатларига
мун тазам аҳамият бериши лозим. Фарзанд – отаонаси
учун бир синов, унинг қалби покиза гавҳар. У ҳар қандай
нақшни қабул қилаверади. Агар яхшиликка ўргатилса,
www.muslim.uz
306
Оилада фарзанд тарбияси
оқил фарзанд бўлиб камол топади. Унинг савобига ота
она ва мураббий шерик бўлади, аксинча бўлса, унинг
гуноҳи валийига ҳам тегади.
Фарзанддан яхши хулқ ва мақтовга лойиқ сифат на
моён бўлса, уни тақдирлаш ва оила даврасида эъ ти роф
этиш лозим. Баъзан арзимас беадаблик қилса, кўп
чилик орасида билмаганга олиб, айбини ошкор айтмас
лик керак. Лекин вақти, ўрнини топиб чиройли одобга
ўргатиш шарт.
Ёшлигидан солиҳ бўлиб ўсган ўғилқизлар отаонага
меҳрибон, Ватани ва халқига муҳаббатли бўлади, яхши
лик ва меҳрмуҳаббат қалбидан мустаҳ кам ўрин олади.
Имом Ғаззолий “Эй фарзанд!” китобида солиҳ ин сон
ларга хос вазифаларни баён этиб, бундай дейди: “Бола
бир асалари муми кабидир. Мураббий уни истаган шакл
га солиши мумкин. Бола отаонасининг ёнида бир пок
саҳифа кабидир. Унинг қалбига ҳеч бир нақш ё сурат со
линмаган. Аммо бундай қалб ҳар қандай нақшни олишга
ҳозир, яъни ҳамма нарсага мойилдир. Шунинг учун ҳам
уни гўзал амаллар билан банд этиш лозим. Бу қалб эзгу
ликлар ва билимлар билан тўлдирилса, фарзанд барка мол
инсон бўлиб етишади”.
Бундай фарзандлар етишиб чиқишининг гарови отаона
ва мураббийлар масъулиятни тўлиқ адо этишла ри дадир.
Динимиз эса фарзанднинг баркамол инсон бўлиб етиши
ши учун барча улуғвор кўрсатмаларни берган.
Масъулиятни ҳис қилиш мураббийнинг виждонидан
келиб чиқади. Бу жавобгарлик фарзанднинг имони ва ах
лоқи, ақли ва ижтимоий тарбиясида катта ўрин тутади.
Отаона фарзанд тарбиясида ғофил қолса, оқибати яхши
бўлмайди, бу борадаги лоқайдлиги учун надомат че ки ши,
кўз ёш тўкиши фойда бермайди. Шу боисдан ди нимиз бар
ча отаона ва мураббийлар зиммасига фарзанд тарбия
сини юклайди.
Маънавий юксалишнинг фидойилари бўлган зиё ли
ла римизнинг, кўплаб жонкуяр ўқитувчи ва муаллимлар,
www.muslim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |