Усмонхон алимов



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

 
Усмонхон Алимов

29
боғ эгасини чақирди. Чиқиб келган боғ соҳибига бўлган 
воқеани тушунтирди. Сўнг: «Розили гин гизни олмоқчи 
эдим, олманинг ҳақини бераман, ғафлатда қолиб қилган 
хатойимни кечири шингизни сўрайман, олмани мен
­
га ҳалол этсангиз», деди. «Уч йил менга ишлаб берасан, 
шун дан кейин ўйлаб кўраман, олмани ҳалол этишнинг 
бирдан­бир чораси шу», деди боғ эгаси.
Собит розилик билдирди. Бир лаҳзалик ғафлат, сўроқ­
сиз бир тишланган олманинг тўлови ўша боғдаги уч йил­
лик хизмат бўлди. Аммо бошқа иложи ҳам йўқ эди. Нима 
қилиб бўлса­да, олмани ҳалоллаб олиши керак!
Уч йил тўлган куни Собит бадавлат боғ эгаси олдига 
борди. Муҳлат тўлганини айтиб, «ҳақингизни ҳалол ланг, 
энди мен кетай», деди. «Уч йил ўтгач, ўйлаб кўраман, де
­
ган эдим. Ўйлаб кўрдим. Бироқ яна кичик бир шартим 
бор, шуни ҳам бажарсанг, кейин ҳақимни ҳалол этаман: 
менинг бир қизим бор, кўзлари кўрмайди, қулоқлари 
эшитмайди, қўллари ишламайди, оёғи йўқ – юрмайди. 
Агар шунга уйлансанг, олмага рози бўламан, акс ҳолда, 
рози эмасман», деди боғ соҳиби.
Йигит унинг шартига кўнди. Никоҳ ўқитилди, тўй зиё­
фати ўтди. Куёв гўшангага кирса, соппа­соғ, ҳусни би­
нойидай келин ўтирибди. «Бу ерда бир янглишлик ёки 
ҳийла борга ўхшайди», дея ўйлаган йигит қайнотага уч
­
ради. «Отажон, менга кўр, тилсиз, мажруҳ қизим бор, 
деган эдингиз, ҳолбуки, соғ­саломат бу дунё гўзалини 
кўрдим», деди. 
Қайнота кулимсираб: «Шундай, ўғлим, қизим ҳаромга 
қарамайди, шунга кўзлари кўр, ҳаромни сўзламайди, шун
­
га тили йўқ, қўлини ҳаромга чўзмайди, шунга қўли ишла
­
майди, ҳаром жойларга бормайди, шунга оёғи ҳам йўқ. Бу
­
ларнинг барини мажозий маънода айтдим. Чунки қизимга 
сен каби Аллоҳдан қўрқадиган, ҳаромдан ҳазар қиладиган 
бир солиҳ йигит ахтариб юрган эдим. Сен сўроқсиз тиш
­
ланган бир луқма олма учун ҳалоллик сўраганингда, ор
­
зумдаги йигитни топганимга ишондим ва сени уч йил 
www.muslim.uz


30
Оилада фарзанд тарбияси
имтиҳон қилдим. Синовлардан ўтганинг дан кейин ҳеч бир 
тараддудсиз қизимни сенга узатишга рози бўлдим», деди. 
Бу никоҳдан мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа Нўъмон 
ибн Собит (Имоми Аъзам) дунёга келди, бу зот шундай 
тақволи ота­онадан туғилди. Имоми Аъзам болалигида 
Қуръони каримни уч кунда хатм қилди. Югуриб бориб 
онасига: «Онажон, Қуръони каримни уч кундаёқ хатм 
қилдим», деб қувонди. «Ўғлим, агар отанг ўшанда олма
­
ни бир тишламаганида, Қуръонни бир кунда хатм қилган 
бўлардинг!» деди онаси.
Ёки ушбу ибратли воқеадан хулоса чиқаринг: сўфий­
ликнинг машҳур шайхларидан Абдулқодир Ғило ний (ра­
ҳимаҳуллоҳ) бундай ҳикоя қилади: «Болалигим дан мени 
тўғрисўз, ростгўй бўлишга ўргатишган эди. Бир куни Мак
­
кадан чиқиб, илм олиш мақсадида Бағдодга борадиган 
бўлдим. Онам йўл харажатлари учун қирқ динор пулни 
чопоним қатига тикиб берар экан, мендан ҳеч қачон, ҳар 
қандай ҳолатда ҳам ёлғон гапирмаслик ҳақида ваъдамни 
олди. Карвон билан Ҳамадон ўлкасига етганимизда қа­
роқчилар тўдаси ҳужум қилиб, карвондагиларнинг бор­
будини тортиб олди. Қароқчилардан бири: «Сенинг ни
­
манг бор?» деб сўради. Мен: «Чопоним қатида қирқ динор 
олтиним бор», деб рост гапирдим. У ҳазиллашяпти, деб 
ўйлаб нари кетди. Бошқа қароқчи яна шу саволни берди ва 
унга ҳам қирқта олтиним борлигини айтдим. У мени тўда 
бошлиғига олиб борди. Бошлиқ: «Ростини айтишга сени 
нима мажбур қилди?» деб сўради. Мен: «Онамга ҳеч қачон 
ёлғон гапирмайман, деб ваъда берганман», дедим.
Шунда қароқчилар бошлиғини бирдан қўрқув босди. У 
қичқирганича ушбу сўзлар билан ўз кийим ларини йирта 
бошлади: «Сен онангга берган ваъдангни бузишдан қўр­
қиб, олтинларингни кўр сатяпсан, мен эса Аллоҳга берган 
ваъдамни бузишдан қўрқмаяпман».
Кейин у одамларига барча тортиб олинган нарса­
ларни қайтариб беришни буюрди ва: «Мана, сенинг 
ҳузурингда гуноҳларим учун Аллоҳга тавба қиляпман», 
www.muslim.uz



Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish