Усмонхон Алимов
27
лом) ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, бир жа
молли ва ҳасабли аёл топдим, аммо у туғмас экан, шунга
уйланаверайми?» деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи
ва саллам): «Йўқ», дедилар. Ўша киши у зот олдилари
га яна келди. Яна қайтардилар. Учинчи марта келгани
да: «Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга
уйланинглар, мен бошқа уммат ларга сизларнинг кўп
лигингизни кўзкўз қи лув чиман», дедилар
(Абу Довуд,
Насоий, Ҳоким)
.
Бироқ отаонанинг вазифаси фарзандини дунёга кел
тиришдангина иборат деган фикрга бориш ҳам тўғри
эмас. Улар ўз фарзандларини ақлли, эсҳушли, жисмо
нан соғлом, диёнатли, эътиқодли, жамият ва миллатга
фойдаси тегадиган инсонлар қилиб тарбиялаш ҳақида
қайғуриш лари керак. Аввал айтганимиздек, одатда, ота
лар оилани боқиш ва моддий жиҳатдан таъминлаш мақ
садида кўпинча кўчада бўлиб, уй ишлари ва фарзанд
тарбияси билан асосан оналар шуғулланадилар. Шунинг
учун фар занд тарбияси фақат онанинг вазифасидек тую
либ қолган. Лекин, аслида, шариат кўрсатмасига кўра,
фарзандлар тарбиясида отаона бирдек масъулдир. Балки
ота бу борада ҳам онадан масъулиятлироқ ҳисоблана ди.
Пай ғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) отанинг
фар зандига қиладиган моддий таъминотидан маънавий
таъминоти устун туришини таъкидлаб шундай марҳамат
қилганлар: “Ҳеч бир ота ўз фарзандига гўзал одобдан
ҳам ортиқроқ ҳадя бера олмайди”
(Термизий ривояти)
.
Отаоналар боланинг табиати, хулқатвори шу оиладаги
муҳитга қараб шаклланишини эсдан чиқар масликлари
зарур. Уларнинг вазифаси худди тажрибали табибнинг
бе морга нисбатан муносабатига ўхшаш бўлиши керак.
Маълумки, солиҳ фарзандлар осмондан туш майди. Бал
ки отаона назоратида оила ичида тарбияланиб, вояга
етишади. Болалар ёш вақтларида уларнинг тарбиясига
бепарво бўлиш, ёмон кишиларга аралашиб юришлари
га йўл қўйиш зарарли оқибатларга олиб келади. Содда
www.muslim.uz
28
Оилада фарзанд тарбияси
қилиб айтсак, бола қалби ҳар турли ёзув ёзиш мумкин
бўлган бир оқ қоғозга ўхшайди. Унга мумкин қадар яхши
ёзувлар ёзиш керак. Улар тарбиясига астойдил киришиш,
яхши кишилар бўлиб етишишлари учун бутун имконият
ларни ишга солиш зарур.
Донишмандлар бола тарбиясига у ҳали ҳомила ҳоли
да эканидаёқ киришишни маслаҳат беришади. Бун га
қандай эришиш мумкин? Бўлажак онанинг емиши ҳа
лол, пок бўлиши, у ҳамиша тоза, покиза юриши, кўпроқ
Қуръон ўқиши, дуо ва зикрни мунтазам айтиб туриши
нинг туғилажак фарзанднинг келгусида яхши тарбияли,
одобли, эътиқодли, чин инсон бўлиб камолга етишида
катта фойдаси бор. Ҳатто замонавий тиббиёт ҳам она
ҳомиладорлик чоғида кўпроқ қандай кайфиятда бўлса,
буларнинг ҳаммаси болага ҳам кўчишини исботлаган.
Масалан, ҳомиладорлик чоғида кўп асабийлашган, бо
шига бирор ғам, мусибат тушган аёлларнинг фарзандла
ри инжиқ, серзарда, йиғлоқи бўлиб туғилиши кўп марта
кузатилган.
Шу ўринда дунёга машҳур олимлар ва тасаввуф шайх
ларининг оналари ҳомиладорлик пайтларида нима
ларга эътибор қилишгани ва ўз фарзандларини тарбия
лаб вояга етказишда қандай йўл тутишгани ҳақидаги
ибратли ривоятлар билан танишайлик:
Собит исмли йигит бир боғдан оқиб чиққан ариқда
юзқўлини юварди. Шу пайт кўзи сувда қалқиб келаёт
ган қирмизи олмага тушди. У олмани тутиб, бир тишла
ди. Тишладию, мазасини билган заҳоти ҳушёр тортди:
«Нима қилиб қўйдим? Ахир бу олманинг эгаси бўлса ке
рак?! Ўзимники бўлмаган нарсадан тотиндим, энди эга
сини албатта рози қилишим керак!»
Йигит шу хаёл билан сув оқиб келаётган томонга юрди.
Бироздан сўнг ҳосили кўплигидан шохлари сувга эги
либ турган олма дарахтларини кўрди. Қўлидаги тишлан
ган олмага қараса, ўша дарахт мевасига ўхшай ди. «Мен
сўроқсиз тотинган олма шу боғдан экан», деб ўйлади ва
www.muslim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |