ажратилган участкалардан олинади (2-расм).
Кўчат экиладиган ерга, аввало, сувнинг йўналишига қараб режа тортиб тўғри
эгат олинади. Бу, кейинчалик қатор
ораларини машинада ишлашни
осонлаштиради (Рыбаков А. А, Остроухова С. А., 1981).
1-Расим.Қулупнай кўчатлар
ва 2 – экиш учун ярамайдиган кўчат, 3 –
экишга яроқли кўчат
Кўчатларни сортларга ажратишда қуйидаги шартларга амал қилиш шарт:
сараланган, соф навли, серилдиз, илдизи ҳамда куртаги (ўзаги) соғлом,
зараркунанда ҳамда касалликлар
билан шикастланмаган, барглари тўқ-яшил
рангли, калта бўғим ва 2-3 та барги бўлиши керак.
Яхши парвариш қилинган икки-уч йиллик қулупнайзорнинг ҳар гектаридан
300-600 мингтагача юқори сифатли стандарт кўчатлар олиш мумкин
(Мирзаев М.М., Собиров М.Қ., 1987).
М.А.Крупина томонидан чиқарилган. Меваси май ойидан пиша бошлаб,
кузги совуқлар тушгунга қадар ҳосил беради. Меваси ўртача йирик думалоқ,
тўқ сариқ, мазаси нордон-ширин, жуда хушманзара ва ҳиди ѐқимли бўлади.
Ҳар тупидан 500-900 г ҳосил олиш мумкин.
С.И.Ягудин ва М.М.Мирзаев томонидан яратилган. Меваси май ойининг
бошларида пиша бошлаб, кузги совуқлар тушгунгача ҳосил беради. Меваси
ўртача йирик, думалоқ, тўқ қизил, мазаси нордон-ширин. Бу
нав
республикамизнинг иссиқ иқлимига чидамли (Рыбаков А. А, Остроухова С.
А., 1981).Мирзаев М.М., Собиров М.Қ., 1987).
Қулупнайнинг мевалари бир йўла етилмайди. Мевалари навига ва об-
ҳаво шароитига қараб, 1-3 кундан оралатиб 30-35 кун терилади. Маҳсулот
эзилиб кетмаслиги учун жуда эхтиѐтлик билан териш керак. Эзилган ва
касалланган мевалар алоҳида идишга терилади. 1 см чамаси мевабанди билан
узилиши керак. Мева эрталаб, шудринг пайтида ѐки ѐмғир ѐққандан кейин
терилмайди (Жўраев Р, Алимов О., 1999).
Эзилган ва касалланган ҳосил алоҳида терилади. Резги тахтадан ясалган
ѐки толнинг ингичка новдаларидан тўқилган 2-3 кг ли саватлар малина териш
ва уни ташиш учун қулайдир. Мевани
бир идишдан иккинчисига
бўшатилмайди. Мева солинган саватлар сояда туриши керак. Узоққа
юбориладиган мевалар зудлик билан жўнатилиши лозим, шу ерда истеъмол
қилинадиган бўлса, савдо ташкилотларига юборилгунча салқин ертўлада
сақланади (Ризаев Р. М., Жўраев Р, 1986).
Қулупнайдан тайѐрланган қомпотлар парҳез ичимликлар ҳисобланади.
Уларнинг сифати ва озуқалик қиммати хом ашѐнинг турига, сифатига,
тайѐрланиш технологиясига ва бошқа бир қатор омилларга чамбарчас
боғлиқ. Шу билан бирга компот сифатида қулупнай ва малина меваларининг
нави ҳам муҳим ўринни эгаллайди. Шунинг учун консерва тайѐрлашда
қулупнай ва малинанинг компотбоп, яъни қаттиқроқ
мевали навларидан
фойдаланиш лозим (Орипов Р., Сулаймонов И., Умурзоқов Э., 1991).
Қулупнай меваларини консервалашда шакар ўрнига сув ѐки табиий
шарбат (консерва қилинган меваларнпнг шарбати) солиш мумкин. Консерва
саноатида шарбатда шакарнинг қулупнай ва малина учун 60 фоизли
концентрациялари қўлланилади. Шарбатнинг ҳарорати банкаларга
қуйилиши
олдидан 80°С дан кам бўлмаслиги лозим. Идишлар тўлдирилгандан сўнг зич
беркитилади (Шираков Е. П., 2000).
Консерва заводларида қулупнай ва малинага ҳар хил қуритилган мевалар
аралашмасидан қўшиб ѐки бир хил мевалардан компот тайѐрлаш мумкин.
Аралаш мевалардан компот тайѐрлашда улар яхшилаб ювилиб, 15-20 дақиқа
суст оловда қайнатилади, кайнатилгач, шакар, ваниль ѐки лимон цедраси
солиб яна 5-6 дақиқа қайнатилади. Қулупнай ва
малина компотлари одатда
ҳавонинг нисбий намлиги 75% бўлган махсус омборларда сақланади (Бўриев
Х.Ч., Жўраев Р., Алимов О., 2002).
Қулупнай меваларидан шарбат чиқиши унинг турли хил навларида ҳар
хил бўлади ва маҳсулотнинг сифатига ва шиббалашга боғлиқ. Қулупнай ва
малина меваларидан 60-80% шарбат чиқади. Шарбат олиш учун қулупнай ва
малина мевалари авал махсус машиналарда ѐки душ остида ювилади. Сўнгра
шнекли иситгичларда стерилланган, кетма-кет ўрнатилган иккита тозалаш
машинасига тушади. Дастлабки машинада қулупнай ва малина мевалари
уруғи ва баргчаларидан тозаланиб, бўтқага айлантирилади.
Иккинчи
машинада бўтқа диаметри 0,5 мм ли тешиклардан ўтказилади. Баъзан
шарбатларга махсус идишларда қандли сироп (қиѐм) қўшилади. Центрифуга
ѐрдамида шарбат охирги қолдиқ - йирик қуйқалардан тозаланиб,
гомогенизаторда соф шарбатга айлантирилади. Ниҳоят шарбат қиздирилиб
(50-60°С), деаэрация қилинади (таркибидаги кислороди кеткизилади),
идишларга солиниб пастеризация-ланади (Широков Е. П., 1989).
Қулупнай ва малина шарбатлари тайѐрлаш технологиясига ва уларнинг
сифат кўрсаткичларига қараб асосан икки турга ажратилади: тиниқ ва қуюқ,
(тиндирилмаган). Амалда қулупна тиндирилган шарбатлар энг кўп ишлаб
ишлаб чиқарилади. Тиндирилган шарбат олишда деаэрация қилинган
қулупнай ва малина шарбати махсус ускунада тиндирилади ва пастеризация
қилинади.
2-
Do'stlaringiz bilan baham: