Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке». Выпуск №20 (том 5)



Download 20,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/402
Sana11.07.2022
Hajmi20,94 Mb.
#774459
TuriСборник
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   402
Bog'liq
ОИНВ21ВЕКЕ. Ноябрь 2021. Том 5

Калит созлар
: алтуризм, ахлокий алтуризм, ота-оналик алтуризм, самимий 
алтуризм, намоиший алтуризм, рахмли алтуризм, окилона алтуризм. 
Ҳар бир инсонда кимгадир ёрдам бериш ҳисси бўлади. Баъзилар манфаат 
кўриш учун, баъзилар эса ёрдам беришни хоҳлашгани учун ёрдам беришади. 
Кимдир эса савоб учун ёрдам беради. 
Алтуризм
- бошқа одамларга ўзларининг 
даромадлари, баъзан ўз манфаатларига зарар етказишига қарши ўйламасдан 
ёрдам истаги. Яъники бирор бир кишига ҳеч қандай манфаат кутмаган ҳолда 
ёрдам бериш,ушбу муддат бошқаларга ғамхўрлик қилишни истамасдан, 
бошқаларга ғамхўрлик қилиш истаги деб аташ мумкин. Алтуристлар ҳар доим 
ёрдамга тайёр бўлишади. Алтуризм ҳаёлий ва ҳақиқат бўлиши мумкин. Хаёлий 
алтуризмнинг орқасида-миннатдорчилик учун хоҳиш ёки ўз мақомингизни 
кўтаришдир, агар одам бошқаларга меҳр ва жавобгарлик ҳис қилишидан
завқлана олса, бошқаларнинг назарида кўтарилади. Масалан кўчада кимнидир 
қўлида оғир юки бўлса уни кўтаришга ёрдам берасиз ва у ўз манзилига етиб олиб 
сизга раҳмат айтмаса ҳафа бўласиз, бир оғиз раҳмат айтмади деб фикрлайсиз. 
Ҳақиқий алтуризм нафақат қариндошлари, ота-оналар балки нотаниш 
одамларга ҳам ёрдам беришга тайёрликдир. Ва энг муҳими, бундай киши 
миннатдорчилик учун ёрдам бермайди. У бошқа одамни берган ёрдами билан 
қарам қилиб қўйишни мақсад қилиб олмайди.Алтуризм бошқаларни 


175 
бошқармайди, уларга ҳизмат кўрсатишнинг кўринишини кўрсатадиган 
хизматларни тақдим этади.Масалан, кўчада ўйнаётган болаларни қайси биридир 
йиғлаб турса у сизга мутлоқ бегона бўлса ҳам сиз бориб уни овутасиз ва уни 
кайфиятини кўтариш учун унга конфет ёки қандайдир ширинлик берасиз ва 
кайфияти тезда кўтарилиб кетади. Статистик маълумотларга қараганда алтуризм 
ҳақида ҳалигача социологлар ва психологлар “одамлар бошқа одамларга нега 
ёрдам беришга тайёрлиги” ҳақида баҳс юритишмоқда.Психологларнинг 
фикрича, алтуристик хатти-ҳаракатларнинг асоси бошқа одамларнинг азоб 
уқибатини кўришни истамаслик бўлиши мумкин. Бу онгсиз содир 
бўлиши 
мумкин. Социологларнинг фикрича, алтуризм айбдорлик туйғусини натижаси 
бўлиши мумкин ва муҳтожларга "ёмон гуноҳ" қабилида ёрдам беради. Яъники 
савоб учун ўзларини айбларини камайтириш учун ёрдам беришади деб фикр 
юритилади. 
Алтуризмнинг бир нечта турлари мавжуд. Жумладан:1)Аҳлоқий; 2)Ота-она; 
3)Самимий; 4)Намойиш; 5)Хайрихоҳ (раҳмдил); 6)Оқилона 
1)Аҳлоқий- алтуризмнинг асоси аҳлоқий нуқтаи назар, виждон, инсоний 
маънавий эҳтиёжлардир. Бошқаларнинг ёрдами орқали маънавий эҳтиёжларни 
рўёбга чиқариш, одамда мамнунлик, ўзига ва дунё билан уйғунликни қўлга 
киритади. У қилган ишидан пушаймон бўлмайди, чунки ўзи учун буни ҳалол деб 
билади. Бунга мисол қилиб адолат истагига асосланган, ҳақиқатни ҳимоя 
қилишни хоҳлайдиганларни олса бўлади. 
2)Ота-оналик- фойда ҳақида ўйламасдан ва келажакка қўшган ҳиссасини кўриб 
чиқмасдан, барча яхшиликларни беришга тайёр шахслардир. Бундай ота-оналар 
болаларнинг шахсий манфаатлари билан ҳаракат қилишади ва уларнинг 
бажарилмаган орзуларини амалга оширишларига ёрдам беришади. Ота-онадаги 
алтуризмни онгсизлик десак бўлади, чунки она ҳеч қачон болаларига берган 
тарбияси меҳри ва фарзандлари учун ўтказган йиллари учун миннатдорчилик 
кутмайди. 
3)Самимий алтуризм-бу кўпроқ қариндошлар, дўстлар, ҳамкасблар, яъни 
атрофида яқинлашиш мумкин бўлган одамлар учун бемалол ёрдамдир. Шу билан 
бирга, алтуризмнинг ушбу тури-бу ижтимоий меҳанизмдир, бунинг учун 
гуруҳда янада қулай муносабатлар ўрнатилади. Аммо кейин бу ёрдам кўпайиб 
кетса кейин бу алтуризм ҳисобланмайди. 
4)Намоиший алтуризм- одам "яхши" ишни амалга оширади ва одоблилик 
қоидаларига эътибор қаратади. Буни ижтимоий норма дейиш ҳам мумкин. 


176 
Мисол учун жамоат транспортида қария ёки кичкина ёки ногиронларга жой 
бериш. 
5)Раҳмли алтуризмни ва симпатик алтуризм деб олсак ҳам бўлади. Бу 
алтуризмдаги инсонларни юрагидаги ҳамдардлик кучи бўлади. Бир киши 
алтуризмни бошқасини ўрнига қўйиб кўради ва уни муаммосини ҳис қилиб уни 
ҳал қилишга ёрдам беради. Кўпинча бу алтуризм тури севишганлар ва дўстлар
орасида кўп учрайди. Уни социотик алтуризм деб ҳам аташади. 
6)Оқилона алтуризмда одам ўзини ўйлаётган пайтда ўзига зарар етказмасдан 
муаммони ечимини оқибатини ўйлаб ёрдам беришдир. Бу алтуризмни соғлом 
эгоизм десак ҳам бўлади. Кўпинча яхши ва сезгир ва арзимас муаммоларни ҳал 
қилишни ўрнига, бошқаларга ёрдам беришмайди.Оқилона алтуризмда ишлаш 
жойи бўлмаган одамлар одамлар ўртасида соғлом муносабатларнинг калити. 
Инсонлар кўпинча алтуристик ҳаракатлар туфайли шахсий имкониятларни 
аниқлаши осон бўлади. Тадқиқотлар натижаларига кўра психологлар алтуристик 
ҳаракатларни амалга оширадиган шахсни бахтиёр деб билишган. 
Алтуристик 
инсонларга 
қуйидаги 
хислатлар 
бўлиши 
керак:
меҳрибонлик,сахийлик,раҳмат,беғаразлик,бошқа одамларга ҳурмат ва севги,
зодагонлик. Алтуристик инсонлар меҳрибонлик уйлари, касалхоналар ёки 
қариялар уйига ўзларини беғараз ёрдамларини берсалар бўлади.Ёки бўлмаса 
отаси ёки онаси вафот этган болаларга ёрдам берсалар бўлади чунки оиласида 
отаси ёки онаси йўқ болалар кимнингдир меҳр эътиборига муҳтож бўлишади. 
Уларга шу вақтда меҳр бериб улатни ҳаётда ўз ўринларини топишида ёрдам 
бериш ҳам алтуризмга мисол бўла олади.Агар бирор киши ҳақиқатдан ҳам ўзини 
жуда зўр эмасман деб ўйласаю лекин яқинлари қариндошлари ва дўстларига 
ёрдам берса уларга ғамхўрлик қилса ва буни эвазига улардан ҳеч нима кутмаса 
бу ҳақиқий алтуризмдир. 
1.Бошқаларга ёрдам берсак ва яхши муносабатларни талаб қилмасдан ёрду 
алтуризмни биринчи ҳислатидир. 
2.Кўнгилли тадбирлар бошқаларга ғамхўрлик қилиш, уларга ҳомийлик ва 
ғамхўрлик қилиш, уйсиз ҳайвонларга бошпана бериш, ўзларига ғамхўрлик қила 
олмайдиганларга ёрдам бериш бу алтуризмни иккинчи ҳислатидир. Биз шу 
юқоридаги оддий иккита ҳислатга эга бўлсак биз алтурист инсон ҳисобланамиз. 
Хулоса қилиб айтганда оддий битта сўзимиз ёки битта табассумимиз билан ҳам 
ёрдам беришимиз мумкин. Баъзи чет эл давлатларида алтуризмда доим манфаат 
бор дейишади лекин бизни юртимизда ҳеч кимдан ҳеч нима кутмай ёрдам 
берадиганлар жуда кўп. Улар ҳақиқий алтуристик инсонлардир. Ҳатто 


177 
динимизда ҳам доим кимгадир қўлимиздан келгунча ёрдам беришимиз айтилган. 
Биз кимгадир ёрдам ўзимиз ҳам ундан завқланамиз унга иштиёқимиз ошади. 
Қўлимиздан келадими демак ҳамма ёрдам бериб яшайлик чунки биз ҳақиқий 
инсонлармиз! 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
1. Ғозиев Э.Ғ. Ижтимоий психология. – Тошкент, 2010.
2. Ғозиев Э.Ғ. Социал психология. – Тошкент., 2012. – 
3. Ғозиев Э.Ғ. Менежмент психологияси. – Тошкент., 2001. 
4. Исмоилова Н., Абдуллаева Д. Ижтимоий психология: ўқув қўлланма. – 
Тошкент, 2013. –
5. Каримова В. Ижтимоий психология. – Тошкент: Фан ва технология, 2012


178 

Download 20,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   402




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish