10
Маҳаллий хўжалик аҳолининг кундалик талабларини қондиришга хизмат
қиладиган халқ хўжалигининг тармоқлари мажмуидан иборат. У ўз ичига
қишлоқ хўжалиги, маҳаллий саноат, автотранспорт, маҳаллий
коммуникация
(алоқа), уй-жой коммунал хўжалиги, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари,
халқ таълими муассасалари, соғлиқни сақлаш тизимини олади.
Шу
билан бирга, мазкур фан мамлакат ва минтақанинг табиий ресурс
салоҳиятини, мамлакатнинг жаҳон хўжалиги тизимидаги ўрни, аҳоли, меҳнат
ресурслари ва ҳозирги демографик муаммоларни ўрганади; бозор иқтисодиѐти
шароитида мамлакат ва минтақанинг иқтисодий даражасини таҳлил қилади ва
ишлаб чиқариш кучларининг асосий омилларини аниқлайди.
Ўзбекистоннинг тубдан ўзгариб бораѐтган замонавий хўжалик мажмуаси
мураккаб тармоқлар тизимини ташкил этади. Мустақиллик йилларида
электротехника ва электроника, металлургия, микробиология ва кимѐ саноати
тармоқларида кўплаб янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Асакадаги "ЎзДЭУавто" ва Самарқанддаги "ЎзОтайўл"
корхоналари ишга
туширилиши билан Ўзбекистон жаҳондаги автомобиль чиқарувчи мамлакатлар
сафига қўшилди. Айни пайтда, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш,
қайта ишлаш ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш иқтисодиѐтнинг
устивор тармоқлари бўлиб қолмоқда.
Мамлакат Президенти И.Каримов Олий Мажлиснинг иккинчи чақириқ,
IX сессиясида сўзлаган нутқида республика марказий бошқарув органлари
вазифаларининг катта қисмини маҳаллий ҳокимиятлар ва ўзини–ўзи бошқариш
органлари зиммасига юклаш, уларнинг ваколатларини ошириш зарурлигини
таъкидлаб ўтди. Шу вазифадан келиб чиқиб,
эндиликда ушбу фан мамлакат
минтақасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш концепциясини ишлаб
чиқиши, минтақавий ривожланишга ва инвестицияларни жойлаштиришга
таъсир кўрсатадиган иқтисодий воситаларни аниқлаши лозим.
Ушбу фан минтақавий молия-кредит муносабатларини ва минтақадаги
қимматли қоғозлар бозорининг шаклланиш жараѐнини ҳам ўрганади.
Бўлажак иқтисодчилар иқтисодий билимларининг шаклланиши иқтисод
фанлари тизимидаги конкрет минтақа билан шуғулланадиган ягона соҳа-
минтақа ва маҳаллий хўжалик иқтисодиѐтини ўрганишдан бошланиши керак.
Дарвоқе, шунга эътибор бериш лозимки, ҳар қандай иқтисодий фаолият муайян
минтақада рўй беради. Демак, иқтисодчи минтақанинг ресурс салоҳияти,
хўжалик тизими ва унинг ривожланиш даражаси хусусиятларини мукаммал
билиши зарур.
Шундай қилиб, «Минтақа ва маҳаллий хўжалик иқтисодиѐти» ишлаб
чиқариш кучларини жойлаштириш ва ривожлантириш масалаларини, мамлакат
ва минтақадаги ижтимоий-иқтисодий жараѐнларни табиий-экологик шароитлар
билан биргаликда ўрганадиган фандир.
Мамлакатимиз бозор иқтисодиѐтига ўтиши муносабати билан "Минтақа
ва маҳаллий хўжалик иқтисодиѐти" фанининг аҳамияти ортиб бормоқда.
Бозор муносабатларига ўтиш даврида республикамиз минтақалари
иқтисодий жиҳатдан турли даражада ривожланмоқда. Масалан, Тошкент
шаҳри, Тошкент ва Фарғона вилоятлари асосий халқ хўжалик тармоқларининг
11
ривожланишига кўра, республиканинг бошқа минтақаларидан олдинда туради.
Аксинча, Сурхондарѐ, Сирдарѐ, Жиззах вилоятлари ва Қорақалпоғистон
Республикаси бу кўрсаткичлар бўйича энг қуйи ўринларни эгаллайдилар.
Қишлоқ хўжалигидаги ортиқча ишчи кучларининг мавжудлиги Фарғона
водийси вилоятлари олдидаги долзарб муаммолардан ҳисобланади. Сирдарѐ ва
Жиззах
вилоятларида эса аксинча, қишлоқ хўжалигини ишчи кучлари билан
таъминлаш ўткир муаммо бўлиб турибди. Навоий вилоятида ишсизлик
даражаси юқори.
Умуман, йирик саноат корхоналари жойлашган минтақанинг
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси нисбатан янги ўзлаштирилган,
саноати кам тараққий этган минтақага қараганда анча юқори.
Ҳозирги пайтдаги минтақавий сиѐсатнинг муҳим вазифаларидан
яна бири – иқтисодий кооперация ва минтақалараро меҳнат тақсимотини
такомиллаштиришдир.
Минтақа ривожланишидаги энг муҳим вазифалардан бири – турли
минтақа аҳолисининг турмуш даражаси бўйича тафоввутларни бартараф
этишдан иборат. Ушбу вазифани бажаришда тараққиѐт даражаси паст бўлган
минтақани ривожлантириш учун махсус Давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва
амалга ошириш, табиий ресурсларга бой минтақаларда минтақавий ишлаб
чиқариш минтақасини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга.
«Минтақа ва маҳаллий хўжалик иқтисодиѐти» фанининг объектив
асосини ҳар бир минтақада мавжуд бўлган меҳнат тақсимоти ташкил этади.
Маълумки, барча иқтисодий формацияларнинг меҳнат тақсимоти пайдо
бўлган, яъни ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши билан меҳнат
тақсимоти ҳам ривожланган.
Меҳнат
тақсимоти,
ўз
навбатида,
ихтисослашишни
ривожлантирган. Ихтисослашиш минтақаларда бир-биридан фарқли равишда
ривожланган. Меҳнат тақсимоти ва ихтисослашувни ривожлантириш объектив
жиҳатдан ҳар бир минтақанинг ўз хусусиятларидан келиб чиқади.
Ижтимоий меҳнат тақсимоти деб, маълум бир ишлаб чиқаришнинг
қайсидир минтақа бўйича жойлашувига айтилади. Меҳнат тақсимоти энг аввало
табиий, иқлимий шароит, аҳоли ва унинг хусусиятлари (демографик, миллий)
ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан боғлиқ ҳолда ривожланади.
Масалан, Тошкент вилояти Ўзбекистоннинг саноатлашган минтақаси
ҳисобланади. Сурхондарѐ ва Сирдарѐ вилоятлари эса қишлоқ хўжалиги
ривожланган минтақалардир. Демак, ҳар бир минтақа бир-бирларидан маълум
жиҳатлари билан фарқланади. Уларни иқтисодий жиҳатдан бошқариш,
режалаштириш ва прогноз қилишда бир хил андозага таяниб бўлмайди. Шу
сабабларга кўра, ҳар бир минтақа алоҳида бошқариш ва режалаштириш
объекти ҳисобланади.
Минтақа деб, мамлакатнинг шундай бир яхлит бўлагига
айтиладики, унда қуйидаги учта ўхшаш жиҳатлар мавжуд бўлади:
1. Аҳоли ва унинг хусусиятлари.
2. Табиий-иқлимий шароитдаги ўхшашликлар.
12
3. Ишлаб чиқариш, ижтимоий инфратизилма ва коммуникация
бирликлари.
Минтақанинг маълум ўхшашликлари бўлсада, унинг қатъий чегараси йўқ
(аҳоли сони, майдони, ишлаб чиқарувчи кучларининг даражаси ҳар хил бўлиши
мумкин).
Биз
ушбу
фанда
Ўзбекистон
Республикасининг
вилоятлари,
Қорақалпоғистон Республикаси, йирик шаҳарлар ва жойларнинг ижтимоий-
иқтисодий ривожланишини ўрганамиз.
«Минтақа ва маҳаллий хўжалик иқтисодиѐти» фани кўплаб фанлар,
айниқса, «Макроиқтисодиѐт ва ижтимоий соҳани прогноз қилиш ва тартибга
солиш»,
«Ижтимоий-иқтисодий
ривожланишни
прогноз
қилиш»,
«Тармоқлараро баланс», «Маркетинг», «Менежмент», «Бозор иқтисодиѐти
асослари», «Статистика», «Иқтисодий информатика» фанлари билан узвий
боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: