14.2.
Давлат таълим стандарти, малака талаблари, уларнинг
мазмун ва моҳияти
Олий таълимнинг бакалавриат муайян йўналиши ёки магистратура
мутахассислига қўйиладиган малака талаблари, таълим мазмуни, бакалавр
ёки магистр тайёргарлигининг зарурий ва етарли даражасини, кадрлар
тайёрлаш сифатини баҳолаш даражасини белгилайдиган эталон даража –
бу Давлат таълим стандартидир. (ДТС)
Давлат таълим стандарти 5 та бобдан иборат бўлиб, унда таълим
йўналишини умумий тафсифидан (1- боб), йўналиши бўйича бакалаврнинг
тайёргарлик даражасига талаблар (2-боб) , касбий таълим дастури
мазмуни ва стуктураси (3-боб), касбий таълим дастурини руёбга чиқариш
(4-боб) ва бакалавр тайёрлаш сифатини назорат қилиш (5-боб) акс
эттирилган.
Барча турдаги аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув ишларини
ўз ичига олган ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми ҳафтасига 54 соат
қилиб белгиланади. Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда (кундузги) ўқиш
шакли учун аудитория машғулотларининг энг юқори ҳажми ҳафтасига 36
соатгача қилиб белгиланиши мумкин.
Ўқишнинг норматив муддати тўрт йил бўлгани ҳолда ўқув жараёни
204 ҳафта давом этиши зарур.
Ўқув даврининг умумий ҳажми қуйидагича тақсимланади:
назарий таълим - 63 - 70%;
аттестация -
8 - 10 %;
таътил -
12 - 16 %;
малака амалиёти -
6 - 12 %;
битирув малакавий иши - 2 - 3%.
Назарий таълим ҳажми “Қишлоқ ва сув хўжалиги”
билим соҳасига
мувофиқ фанлар блоклари бўйича қуйидагича тақсимланади:
гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар -
15 – 17 %;
математик ва табиий-илмий фанлар
-
2
0 - 25 %;
умумкасбий фанлар
- 35
- 50 %;
ихтисослик фанлар
-
10 - 15 %;
қўшимча фанлар
-
5 - 7 %.
Ўқув йилида таътил даврининг умумий ҳажми 6 - 10 ҳафта қилиб
белгиланади.
Олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишида ўқув даври
назарий билимдан (маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари,
семинарлар), аттестациядан, таътилдан, малака амалиётларидан ва битирув
ишидан иборат бўлади.
Назарий билим гуманитар ва ижтимиой – иқтисодий фанлар,
математика ва табиий фанлар, умум қасбий фанлар, ихтисослик фанлар ва
қўшимча фанлар блокларини ўз ичига олади.
Мутахассисларнинг
малакаси
сифатини
ошириш
институт
томонидан ихтисослик кафедраларини замонавий электр ва автоматик
ускуналар, электрон ва микропроцессор воситалари ва компьютерлар
билан жиҳозлаш, ишлаб чиқариш корхоналари ва лойиҳа ташқилотлари
билан амалиётлар ўтказиш борасида ўзвий алоқалар ўрнатиш, талабаларни
илмий-тадқиқот ишларига жалб этиш орқали олиб борилади.
Мутахассисликнинг тайёргарлик сифати Давлат аттестацияси
комиссияси томонидан ихтисослик бўйича Давлат имтиҳони қабул қилиш
кўринишида олиб борилади. Давлат аттестацияси якунларига биноан
«Электр энергетикаси» таълим йўналишини битирувчиларига «бакалавр-
энергетик», «Автоматлаштириш ва бошқарув» таълим йўналиши
битирувчиларига «бакалавр-электромеханик» Қишлоқ хўжалигини
электрлаштириш ва автоматлаштириш таълим йўналиши битирувчиларига
қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш бакалаври
академик даражаси берилади.
Мутахассислар юқори даражадаги касбий тайёргарлик билан бир
қаторда жамият тараққиёти қонунларини белиши, давлат сиёсатини,
миллий ғоя ва мафкўра тушунчаларини меҳнаткашлар орасида тарғиб эта
олиши, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни олиб бора олиши
зарур. Ахлоқ этикаси талабларини яхши ўзлаштирган, мамлакат тарихини,
маданиятини чуқўр билган, ватанларварлик ҳиссиётини юқори даражада
ривожлантириб, дунёқараши кенг ва ўз устида доимо ишлаб, билимини
мукамаллаштириб бориши керак.
Мутахассис юқори инсоний ва ахлоқий сифатларга эга бўлиши
билан бирга маъсулиятни чуқур ҳис қилувчи, давлат ва ҳалк манфатни
ишончли ҳимоя қилувчи шахс бўлиши зарур.
5430200-Қишлоқ
хўжалигини
электрлаштириш
ва
автоматлаштириш
йўналиши –
фан ва техника соҳасидаги йўналиш
бўлиб, аграр соҳада маҳсулот ишлаб чиқариш билан бевосита ёки
билвосита боғлиқ бўлган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва бошқа
қишлоқ инфрвастукаси субъектларида электр энергиясидан самарали
фойдаланиш, техник воситалари ва инсон фаолиятининг усуллари ва
услубларини биргаликда қамраб олишга йўналтирилган комплекс
масалаларни ечиш.
5430200
–
Қишлоқ
хўжалигини
электрлаштириш
ва
автоматлаштириш таълим йўналиши бўйича бакалаврлар касбий
фаолиятларининг объектлари:
–электроэнергетика тизимлари, электр таъминоти тармоқлари, ички
ирригация-мелиорация тизимлари, сув таъминоти тармоқларининг
энергетик тизимлари, ноанъанавий энергия манбалари ва тизимлари,
электротехнологик
ускуналар,
электротехник
қурилмаларни
эксплуатациялаш жараёнлари, электр қурилмаларни таъмирлаш, созлаш ва
техник хизмат кўрсатиш тизимлари.
5430200
–
Қишлоқ
хўжалигини
электрлаштириш
ва
автоматлаштириш таълим йўналиши бўйича бакалаврларнинг касбий
фаолияти қуйидагиларни қамраб олади:
- қишлоқ хўжалиги соҳасидаги электр ускуналарни электр монтажи
ва созлаш;
- қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида қўлланиладиган электр
ускуналарни таъмирлаш ва эксплуатация қилиш;
- 0,4 – 35 кВ ли электр таъминоти линияларини лойиҳалаш, қуриш
ва эксплуатация қилиш;
- ноанъанавий энергия манбаларини қўллаш;
- ирригация-мелиорация тизимларида насос қурилмалари ва
станцияларининг электр таъминотини таъминлаш ва электр ускуналарини
эксплуатацияси;
- қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида технологик жараёнларни
автоматлаштириш;
- фермер ва деҳқон хўжаликлари объектлари, қишлоқ ахолиси яшаш
жойлари, маиший хизмат кўрсатиш корхоналарини электрлаштириш ва
автоматлаштиришни лойиҳалаш;
- қишлоқ хўжалиги корхоналарига ва энергия истеъмолчиларига
энергия аудит хизмати кўрсатиш;
- фермер ва деҳқон хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги
объектлари учун электр ускуналарни танлаш ва электр таъминоти
тизимида электр энергиясидан самарали фойдаланишга оид экспериментал
тадқиқотлар ўтказиш.
5430200
–
Қишлоқ
хўжалигини
электрлаштириш
ва
автоматлаштириш таълим йўналиши бўйича бакалаврлар касбий
фаолиятларининг турлари:
илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш-конструкторлик;
эксплуатацион ва техник сервис;
ишлаб чиқариш ва ташкилий-бошқарув;
Бакалаврлар яна тегишли ўрнатилган тартибда олий ва ўрта маҳсус ва
касб таълими муассасаларида, ҳамда ҳодимларни малакасини ошириш ва
қайта тайёрлаш курсларида ишлаш мумкин.
Таълим йўналиши бўйича бакалавр педагогик қайта тайёрлашдан
ўтгандан сўнг ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида махсус
фанларни ўқитиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |