Ушбу фан бўйича ўкдладиган маърузаларда энергетик ман-баларнинг ўзяапггириш муаммолари, электр энергиясини ишлаб чиšариш жараёнлари самарадорлигини ошнриш истиšболлари


Марказий Осиё мамлакатларида 2025 йилгача электр энергиясига



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/121
Sana10.07.2022
Hajmi4,83 Mb.
#772374
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   121
Bog'liq
RfOspjPwT5Bq5S07uvRPlBeejWTloLngtC8VjCzf

 
Марказий Осиё мамлакатларида 2025 йилгача электр энергиясига 
ялпи талаб (Жаҳон Банки таҳлили

5.3 – жадвал 
Мамлакатлар 
Башорат этилаётган талаб (ГВт.с да) 
2003 
2010 
2015 
2020 
2025 
Қозогистон 
58944 
72056 
84034 
98367 
115146 
Қирғизистон 
12145 
9222 
10033 
11296 
12719 
Тожикистон 
16348 
11267 
12410 
13972 
15731 
Ўзбекистон 
48691 
46597 
51255 
56589 
62479 
Марказий Осиё 
республикалари 
136128 
139112 
157731 
180225 
206075 
5.2. Ўзбекистон электр энергетикасини ривожлантиришнинг келажак 
тараққиёт йўли. 
Ҳозирги кунга келиб Ўзбекистон электр энергетикаси асосини иссиқлик 


 
электр станциялари ташкил этади. Энг йирик тўртта ИЭСлари 1000 МВт 
ўрнатилган қувватга эга; Сирдарё ИЭС – 3000 МВт, Янги-Ангрен ИЭС – 2100 
МВт, Тошкент ИЭС – 1860 МВт ва Навоий ИЭС – 1250 МВт. Талимаржон 
ИЭСида қуввати 800 МВт бўлган 1-энегоблок эксплуатация қилинмоқда. 
Республика энергетика тизимида ИЭСлар қаторида когенерацион циукл 
асосида ишловчи иссиқлик электр централлари (ТЭЦ) ҳам фаолият 
юритмоқдалар. Улар – Фарғона ТЭЦ (ўрнатилган электр қуввати -305 МВт, 
иссиқлик қуввати - 1421 Гкал/с), Муборак ТЭЦи (ўрнатилган электр қуввати 
-60 МВт, иссиқлик қуввати - 376 Гкал/с) ва Тошкент ТЭЦи (ўрнатилган 
электр қуввати -30 МВт, иссиқлик қуввати - 178 Гкал/с). 
Тошкент ТЭЦида газ турбинали технологияларни жорий қилиш 
лойиҳаси доирасида қуввати 27,15 МВт бўлган газ турбинаси қурилган. 
Сирдарё ва Талимаржон ИЭСларида қуввати 20 МВт бўлган 
детандергенераторли ускуналар жорий қилинган [9].
2012 йилда Навоий-Ангрен ИЭС 1-5 энергетик блокларини йил давомида 
кўмир ёқишга ўтказиш ишлари тугалланган. Ангрен ИЭСида юқори кулга эга 
кўмирни ёқиш учун иссиқлик ажратиш йўли билан қуввати 130—150 МВт 
энергетик блок қуриш лойиҳаси ишга тушган. Буларнинг барчаси ёнилғи-
энергетик балансда қаттиқ ёнилғи улушини оширишга қартилган 
масалаларни муваффақиятли есишга имокн беради. 
Талимаржон ИЭСида қуввати 450 МВтдан бўлган иккита буғли-газ 
блоклари иншоатларини ҳамда Тошкент ИЭСида қуввати 370 МВт бўлган 
буғли-газ ускунасини қуриш юзасидан ишлар олиб борилмоқда. 
Осиё ривожланиш банки билан хамкорликда Таиатош ИЭСсида қуввати 
230-250 МВт буғли-газ ускунаси ҳамда 
JAICА
компанияси билан 
ҳамкорликда Навоий ИЭСида қуввати 450 МВт бўлган иккинчи буғли-газ 
ускунасини хамкорликда молиялаштириш лойиҳаси масалалари ҳам 
кўрилмоқда [10,11]. 
Яқин кунлик истиқболда Шаргунь ва Бойсун кўмир конлари негизида 
Сурхондарё ИЭСини қуриш кўзда тутилган бўлиб, улар регионда 


 
юклаанганлик ортишини қоплаш ҳамда жанубий йўналишда электр 
энергияни экспорт қилишни оширишга мўлжалланган [12].
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида умумий қуввати 900 МВт бўлган 
янги ИЭСни қуришга асосланган яна бир йирик лойиҳа устида ишлар бошлаб 
юборилган бўлиб, у нафақат Наманган вилояти, балки Фарғона водийсидаги 
бошқа вилоятлар саноат корхоналарини, ижтимоий доирадаги объектларни 
ҳамда аҳолини энергия таъминоти ишончлилигини оширади [12]. 
Ўзбекистон гидроэнергетикаси 5та ГЭСлар каскадида бирлашган 
«Ўзбекэнерго» АЖ таркибидаги 29 та гидро электр станция (ГЭС) лар ҳамда 
ЎзР қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирлигининг «Ўзсувэнерго» Ихтисослашган 
бирлашмаси тузилмасига қарашли ГЭСлар дан ташкил топган. 
Ўрта-Чирчиқ ГЭС каскади. Ўрнатилган қуввати 905,5 МВт, йил якунига 
кўра қуввати - 905,5 МВт. Каскад таркибига 3 та ГЭС киради, 10 
гидроагрегат ўрнатилган. 
Чирчиқ ГЭСлари каскади. Ўрнатилган қуввати 190,7 МВт, йил якунига 
кўра қуввати - 173,1 МВт. Каскад таркибига 3 та ГЭС киради, 10 
гидроагрегат ўрнатилган. 
Кодирий ГЭС каскади. Ўрнатилган қуввати 44,6 МВт, йил якунига кўра 
қуввати - 44,6 МВт. Каскад таркибига 4 та ГЭС киради, 8 гидроагрегат 
ўрнатилган. 
Тошкент ГЭСи каскади филиаллари билан. Ўрнатилган қуввати 97 МВт 
бўлиб, каскад таркибига қуйидагилар киради:
- Тошкент ГЭСи каскадининг 4 та станцияси, умумий қуввати 29 МВт 
бўлган 10 та гидроагрегат ўрнатилган (қувват имкони - 21,5 МВт); 
- Самарқанд ГЭСи каскадининг 4 та станцияси, умумий қуввати 40,1 МВт 
бўлган 9 та гидроагрегат ўрнатилган (қувват имкони - 28,5 МВт); 
- Шахрихон ГЭСи каскадининг 4 та станцияси, умумий қуввати 27,9 МВт 
бўлган 6 та гидроагрегат ўрнатилган (қувват имкони - 22,4 МВт). 
Қуйи-Бозсу ГЭСлари каскади. Ўрнатилган қуввати 50,9 МВт, йил якунига 
мавжуд қуввати 50,9 МВт. Каскад таркибига 5 ГЭС киради, 10 та 


 
гидроагрегат ўрнатилган. 
Фарход ГЭСи.
Ўрнатилган қуввати 126,0 МВт, йил якунига мавжуд 
қуввати 118,7 МВт. 4 та гидроагрегат ўрнатилган. 
ГЭС каскадларида узоқ муддат эксплуатация қилинганлиги сабабли барча 
гидротурбинали ва гидроэнергетик ускуналар ўз норматив ресурсини 
ишлатиб бўлган, маънавий ҳамда жисмонан эскирган. Натижада қатор 
ГЭСларнинг қувват ишлатилиш соат қийматлари юқори эмас. Шу сабабли 
ГЭС ускуналарини янгилаш ва модернизация қилиш юзасидан чора-
тадбирлар кўзда тутилади. 
Қуввати 600 МВт бўлган Чорвоқ ҳамда қуввати 165 МВт бўлган 
Ходжикент йирик ГЭСлари сув омборларига эга бўлиб, станцияларни 
қувватини ростлаш режимида ишлашга имокн беради. Бу эса республика 
электр энергетик тизими учун муҳимдир. Чунки электр энергиянинг асосий 
ҳажми ИЭСларида ишлаб чиқарилади, электр юкланганликнинг чўққисида 
баъзи ИЭСлар қисман ишлатилади. Бундан ташқари, Марказий Осиё 
мамлакатларидан валютага чегарадош электр энергетик тизимлардан чўққи 
қувватлари сотиб олинади. Қолган ГЭСлар сув оқими бўйича базис режимда 
ишлайдилар. 
«Ўзбекэнерго» ДАКи Чорвоқ ГЭСи гидрогенераторларини ишчи 
ғилдиракларини алмаштириш бўйича модернизация қилишга йўналтирилган 
инвестицион лойиҳаларни амалга оширмоқда. Бунда қувват 45 МВтга, Қуйи-
Бозсу ГЭСининг 14-каскадида қувват 4,3 МВТга, Фарход ГЭСи қуввати 13 
МВтга ортади [7].
Ислом тараққиёт банки билан хамкорликда Тошкент, Кадирин, Чирчиқ 
ГЭСлари қувватини 70,0 МВтдан ортишига олиб келувчи ГЭС каскадларини 
модернизация қилиш лойиҳаси масалаалри кўриб чиқилмоқда [13]. 
1995 йил республика Ҳукумати 2010 йилгача ҳажми $250 млн. бўлган 

Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish