Ушбу фан бўйича ўкдладиган маърузаларда энергетик ман-баларнинг ўзяапггириш муаммолари, электр энергиясини ишлаб чиšариш жараёнлари самарадорлигини ошнриш истиšболлари



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/121
Sana10.07.2022
Hajmi4,83 Mb.
#772374
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   121
Bog'liq
RfOspjPwT5Bq5S07uvRPlBeejWTloLngtC8VjCzf

 
 
15.2. Талабаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 
Олий таълим муассасаси талабаси ўқиш учун расмий тартибда
рўйхатга олинган шахсдир. Талабага расмий нусхадаги талаба гувохномаси 
ва рейтинг дафтарчаси топширилади. 
Олий таълим муассаси талабалари қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
-
фан, техника ва маданият ривожининг замонавий даражасига 
муносиб билимлар олиш; 
-
ўқув дастурига мувофиқ кўзда тутилган қўшимча курслар ва ўқиш 
турини танлаш; 
-
таълим муассаси фаолиятининг муҳим масалаларини муҳокама ва 
ҳал қилишла қатнашиш, шу жумладан жамоат ташкилотлари орқали ҳам; 
-
таълим муассаси Низомида жорий қилинган тартибда кутубхона, 
ахборот фонди,ўқув, илмий, тиббий ва бошқа бўлинмалар хизматларидан 
текин фойдаланиш; 
-
илмий-тадқиқот ишлари, анжуманлар, симпозиумларда иштирок 
этиш; 
-
ўз илмий ишларини чоп қилдириш, шу жумладан таълим 
муассасалари нашрларига тақдим этиш; 
-
олий таълим муассаси маъмурияти қарорлари устидан шикоят 
қилиш; 
-
Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда ҳарбий 
мутахассислик буйича таълим олиш. 


 
Талабаларни ўқиш вақти хисобига ўқув жараён билан боғлиқ 
бўлмаган бошқа ишларга жалб этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси қарорларида кўзда тутилган ҳоллардан бошқа ҳолларда ман 
этилади. 
Талабалар билим эгаллаш, кўрсатилган муддатларда ўқув режалари 
ва таълим стандартларида кўзда тутилган топширикларнинг хамма 
турларини бажариши, Низомга, таълим муассасаси ички тартиби ва жамоа 
ҳаёт қоидаларига риоя қилишлари шарт. 
Кундузги шаклдаги ўқийдиган талабалар учун Ўзбекистон 
Республикаси Қонунига биноан ҳарбий хизматга чақирилиши муддати 
ўқув йиллари хисобига кечиктирилади. 
Кундузги шаклда ўқийдиган талабалар Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Махкамаси жорий қилган тартиб ва миқдорда стипендиялар 
билан таъминланади. 
Талабалар тегишли қоидаларга мувофиқ номдор, ҳамда уларни 
ўқишга йўллаган юридик ва жисмоний шахслар белгиланган 
стипендияларни олишга ҳақли. 
Тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларнинг моддий 
таъминоти ўқитишнинг тўлов-контракт тизими ҳақидаги тегишли Низом 
асосида амалга оширилади. 
Тиббий сабаблар ва айрим истисно холларда талабага академик 
таътил берилади. 
Узрли сабаблар бўйича ўқув дастури талабларини бажара олмаган 
талабаларга янги ўқув йили бошлангунга кадар академик қарзларни узиш 
имконияти берилади. 
Кўрсатилган муддатлар ичида давлат таълим стандартларига биноан 
белгиланган касбий таълим дастурлари хажмини ўзлаштирмаганлар 
таълим муассаси талабалари сафидан чиқарилади. 


 
Талабаларни ўқишга қайтадан тиклаш ва талабалар сафидан чиқариш 
таълимини бошқариш бўйича ваколатли давлат идораси жорий қилган 
тартибга мувофиқ амалга оширилади. 
Талабалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси жорий 
қилган тартибда бошқа таълим муассасасига ўтиш ҳуқуқига эга. Бир 
таълим муассасасидан бошқасига ўтишда олий таълимнинг шу поғонасида 
биринчи марта ўқиётгани каби барча ҳуқуқлари сақланиб қолади. 
Талабаларни 
аккредитатланмаган 
таълим 
муассасасидан 
аккредитатланганига ўтказишга йўл қўйилмайди. 
Турар жойга муҳтож талабалар талабалар турар жойларида (ТТЖ) 
санитария меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ жой билан таъминланади. 
Турар жойга муҳтож талабалар мавжудлигида ТТЖнинг турар 
жойларидан бошқа мақсадларда (ижарага бериш ва бошқа битимлар) 
фойдаланишга йўл қўйилмайди. 
Кундузги булимда ўқийдиган талабаларга ўқишдан бўш вақтларида 
мехнат шартномаси асосида таълим муассасасини ўзида ёки ундан 
ташқари жойларида ишлашга рухсат берилади. 
Талабаларнинг бошқа ҳуқуқлари қонунлар ва (ёки) олий таълим 
муассасаси Низоми томонидан жорий қилиниш мумкин. Талаба ушбу 
Низомга ёки таълим муассасаси ички тартиб қоидалари кўзда тутган 
мажбуриятларни бузганда унга нисбатан қуйидаги интизомий жазо 
чоралари қўлланиши мумкин: танбеҳ, жиддий танбеҳ, таълим муассасаси 
талабалари сафидан чиқариш. 
Интизомий жазо чоралари ножўя иш қилингани аниқлагач бир ойдан 
кечикмасдан ва у қилинганига олти ой ўтмасдан қўлланади. Бунда талаба 
касал ва таътилда бўлган вақт ҳисобига олинмайди. Талабани касал, жорий 
таътил, академик таътил, ҳомиладорлик, бола тарбияси таътиллари 
пайтида талабалар сафидан чиқаришга йўл қўйилмайди. 



Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish