“ILM-FAN VA TA’LIMDA INNOVATSION YONDASHUVLAR, MUAMMOLAR, TAKLIF VA YECHIMLAR”
MAVZUSIDAGI 23-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-ONLAYN KONFERENSIYASI
“UzACADEMIA” scientific-methodical journal
48
www.academiascience.uz
ЎСМИР ЁШИДАГИ ФАРЗАНДИНГИЗНИ “ЙЎҚОТИБ ҚЎЙМАСЛИК”
УЧУН УЛАР БИЛАН ДЎСТ БЎЛИНГ!
Нарзиева Гулмера Шавкатовна
Навоий вилояти Кизилтепа туман
1-сон касб-хунар мактаби она тили ва адабиет фани укитувчиси,
УзЛиDeP аьзоси
Ўсмирлик – бу болалар ва ота-оналар ўртасидаги муносабатлар учун
жиддий синов давридир. Ушбу даврдан ўтиш мушкул, чунки йўқотишлар
бўлиши мумкин. Аммо бу жараѐн қизиқарли ва ўзаро муносабатларни йўлга
қўйса бўлади. Ота-оналарга ўсмир ѐшидаги фарзандларини
тарбиялаш учун
муҳим тавсиялар: Фарзандингиз билан доимий мулоқотда бўлинг. Ўсмирлик -
мураккаб давр бўлгани учун бола билан доимий мулоқот қилиш муҳим
ҳисобланади. Боладан унинг қизиқишлари, муаммолари ҳақида сўранг ва
суҳбатлашинг. Фарзандингиз фикри, орзу ва мақсадларини қўллаб-қувватланг.
Ишдан уйга қайтганингизда, бола нотўғри иш қилган бўлса ҳам, уни койиманг.
Аввал бу ножўя ишнинг сабабини сўранг. Фарзандингиз кун давомида нима
ишлар қилганига қизиқинг. Суҳбатлашгандан сўнг тўғри йўл кўрсатиб, дўстона
насиҳат қилиш яхши самара беради. Ўсмирлар
тарбиясида турли чекловлар,
дўқ-пўписалар самарасиз бўлиб ва фарзандингиз учун хавфли эканлигини
унутманг. Ҳаддан ташқари кўп тақиқ ва бола эркинлигини чеклаш ўсмирнинг
агрессив бўлиб қолишига сабаб бўлади. Ўсмирлик
даврида ота-она фарзанди
билан кўпроқ музокара олиб борса, ижобий натижага эришилади. Тақиқлаш
зарур бўлса, тақиқнинг сабабини тушунтиришга алоҳида вақт ажратинг. Агар
бола норозилик
билдиришни давом этса, у ҳолда сизга ҳам, унга ҳам мос
келадиган ечим топишга ҳаракат қилинг. Болага унинг ҳаѐтидаги истиқболлар
ва келажак ҳақида гапиринг. Фарзандингиз нимани хоҳлашини, ўз мақсадига
қандай эришмоқчи эканлигини билиб олинг, унга аниқ ва реал ҳаракат
режасини ишлаб чиқишга ѐрдам беринг.
Фарзандингиз билан жиддий мавзуларда суҳбатлашинг: ҳаѐт нима?
Ҳаѐтнинг маъноси нима? Дўстлик, севги, ўлим, хиѐнат нима? Бу
мавзулар
ўсмирларни кўпроқ ўйлантиради. Ҳаѐтда нима муҳим эканлигини тушуниш
учун жавоб излайди. Сиз учун қимматли нарсалар ва туйғулар ҳақида гапириб
беринг. Ўз тажрибангизни, ўз фикрларингизни баҳам кўришдан эринманг.
Аксар ҳолларда болага «маъруза» ўқишдан ва нима тўғри ва нима нотўғри
эканлиги ҳақидаги насиҳатдан кўра, дилдан қилинган суҳбат афзалроқдир. Агар
сиз ўсмир билан қийин мавзуларда суҳбатлашишдан қочсангиз, у
жавобларни
“ILM-FAN VA TA’LIMDA INNOVATSION YONDASHUVLAR, MUAMMOLAR, TAKLIF VA YECHIMLAR”
MAVZUSIDAGI 23-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-ONLAYN KONFERENSIYASI
Do'stlaringiz bilan baham: