Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/209
Sana21.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#76851
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar''

www.ziyouz.com kutubxonasi 
70
кўргандан сўнг Ўзбек ойимнинг эпақаға келишига ишонмай қолди ва шунинг учун ул ҳам гўё 
билмаган, тушунмаган кишидек юрий берди. 
Турған гап, Отабекнинг Марғилонға узоқ бормай туриши мумкин эмас эди. Ўртадан икки 
ҳафта ўтар-ўтмас отасиға аллақандай баҳона кўрсатиб, йўл ҳозир-лиғини кўра бошлайдир ва 
онасиға билдирмаёқ Мар-ғилон жўнайдир. Ўзбек ойим ўғлининг «ўлганни устига чиқиб тепиш» 
қабилидан бўлған бу ҳаракатидан тутуни кўкка чиқиб, борлиқ қаҳру ғазабини эри устига 
тўкадир: «Сиз қариб эсингизни еб қолибсиз, ўғлингизни марғилонлиққа топшириб қўйиб, яна 
эл ичида бошингизни кўтариб юрмакчи бўласизми?..» дейдир. 
Юсуфбек ҳожининг қизиқ бир табиъати бор: хотин билан-гина эмас, умуман уй ичиси билан 
ҳар қандай масала устида бўлса бўлсин узоқ сўзлашиб ўлтурмайдир. Отабекми, онасими, 
Ҳасаналими, ишқилиб уй ичидан бирартасининг сўзлари ва ё кенгашлари бўлса, келиб 
ҳожининг юзига қарамасдан сўзлаб берадилар; мақсад айтиб биткандан сўнг секингина 
кўтарилиб унинг юзига қарайдирлар. Ҳожи бир неча вақт сўзлағучини ўз оғзиға тикилтириб 
ўлтурғандан сўнг, агар маъқул тушса «хўб» дейдир, гапка тушунмаган бўлса «хўш» дейдир, 
номаъқул бўлса «дуруст эмас» дейдир ва жуда ҳам ўзига номаъқул гап бўлса бир илжайиб 
қўйиш билан кифояланиб, мундан бошқа сўз айтмайдир ва айтса ҳам уч-тўрт калимадан нарига 
ошмайдир. Уй ичи унинг бу феълига жуда яхши тушунганликларидан кўпинча бир оғиз жавоб 
олиш билан кифояланадирлар. Аммо Отабек билан бирар тўғрида сўзлашмакчи бўлса, уни 
аксар меҳмонхонага чақириб ёки чақиртириб оладир. Ўзбек ойим юқоридағи ўзининг итоб ва 
хитобига эридан бир илжайиб қўйиш жавобини олиб дами ичига тушадилар ва чор-ночор ўттуз 
кунлаб бир замонни ўзича марғилонлиқни қарғаш билан кечирадир. Отабек Тошкандга қайтиб 
келиб, «енди араз биткандир» деган ўйда онасиға салом берадир. Араз битиш қаерда, Ўз-бек 
ойимнинг ўғлиға қарши кинаси тағин бир неча қат ортқан, аммо бу гал салом бергучига бир 
қарайдир-да, «Ўғлим, менга салом бериб нима қиласан, марғилонлиқ онангнинг дуосини ол!» 
деб юзини четка ўгурадир. Ул онасининг бу киноясини кулгулик билан кечириб, яна эскича 
аразда қолаверадирлар. Отабек яна ўн беш кунни ўтказиб, тағин бир нозик сабабни ўртаға 
ташлаб онасининг рухсатисиз Марғилонға жўнаб соладир. Тағин Ўзбек ойимнинг ранги ўчкан, 
қони қочқан: товоқни косага, чўмични пиёлага уриб доди фарёд: «Сиз отамисиз, нимасиз ахир, 
ўғлингизни тийиб олиш сира эсингизга келадими? Ўғлингизнинг бу иши бечиз эмас: 
марғилонлиқ сиҳр қилдими, жоду қилдими, ҳайтовур сиз шу йўсунда юруй берсангиз, эрта-
индин ўғулдан ажраласиз. Бу калвак ўғлингиз марғилонлиқнинг эшигида қул бўлиб ётиб 
оладир...» Аммо Юсуфбек ҳожи хотиннинг сўзини бу гал ҳам эламайдир, фақат: «Қўябер, 
хотин, ўзи соғ бўлса, бир кун эсини топар», деб қўядир. Бир ярим ойлар вақтни Марғилонда 
ўтказиб, тағин Отабек Тошкандга келадир. Тағин она-бола ораларида кина-кудурат... Тағин 
араз... Ўн беш кун ўтмасдан яна Андижон сафари, яна Ўзбек ойимнинг фиғони фалакка... 
Марғилонлиқнинг сиҳрчи-жодучисига ўлим тилаш; мени ўғлимдан ажратса ўзи ҳам суйганидан 
ажрасин, қарғиш... 
Ниҳоят орадан бир йил чамаси вақт ўтиб Марғи-лонға қатнаш етти-саккизга еткач, Ўзбек 
ойимнинг ғиди-ғидиси билан бўлса керак Юсуфбек ҳожида ҳам бир ўзгариш кўрила бошлайдир. 
Хотинининг: «Ўғул ўсдиришни, ўғул тийишни билмайсиз» деб шилталашига: «Нима қил, дейсан 
энди?» деб сўрайдир. 
— Биз Отабекни Тошканддан уйландириб бошини боғламасақ, кун сайин унинг Марғилон 
югиришидан қутила олмасмиз. Тошканддан уйланса сув қуйғандек тинар-қолар; Марғилон 
балосини эсидан ҳам чиқарар... — дейдир Ўзбек ойим. Яъни ҳамиша юрагини шопиртириб, 
миясини машғул қилған муддаони айтиб солиш фурсатини қочирмайдир. 
— Ўғлинг қайтсин-чи, бўлмаса... 
Eрининг бу сўзига Ўзбек ойим ортиқча қизишадир, лаби-лабига тегмай бобиллаб берадир: 
— Сиз шу кунгача барча ихтиёрни ўғлингизга топшириб, болани бола қилмадингиз, бир 
худбин қилдингиз... Ўғул ўсдириш бу турда бўлмас; ул тиласин-тиламасин шартта-шартта 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish