Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ЎҚУВЧИЛАР ФАОЛЛИГИ ОШИРИШДА ШАХСГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТАЪЛИМ



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

ЎҚУВЧИЛАР ФАОЛЛИГИ ОШИРИШДА ШАХСГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТАЪЛИМ 
ТЕXНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ
Ж.Пардабоев (Низомий номидаги ТДПУ ўқитувчиси), 
Ш.Рўзиева (Шайхонтохур тиббиёт коллежи ўқитувчиси) 
Замонавий таълим - тарбия шароитида ўқитувчи фақат билим бериш ва 
амалий кўникмани шакллантириш билан чегараланмасдан, ўқувчиларни 
мустақил билим олиш, изланиш ва қарорлар қабул қилишга ўргатиши керак. 
Шаxсга йўналтирилган ўқитиш теxнологиялари таълим жараёнида 
бошқача ёндашувни талаб қилади. Ўқитувчи ўқувчига ва фанга нисбатан 
ўзининг муносабатини ўзгартиришига тўғри келади. 
Шаxсга йўналтирилган ўқитиш теxнологияларида таълим олувчи шаxси 
педагогик маҳорати марказига қўйилади, унинг ривожланишига ва табиий 
имкониятларини рўёбга чиқаришга қулай шарт – шароитлар яратилади.
Шаxсга йўналтирилган ўқитиш теxнологияларининг моҳияти ва 
мазмуни ҳақида илмий ишларда фикр юритилган. Шаxсга йўналтирилган
таълимнинг назарий асосларига қуйидагилар киради:
- таълим олувчининг ўқитиш жараёнидаги ўрнини белгилаш ва шаxсни 
ривожлантириш; 
- таълим олувчининг касбий шаклланиши бўйича меъёрий талабларга 
риоя қилиш. Ушбу меъёрлар Давлат таълим стандартларида ва уларнинг 
талабларида ўз аксини топади; 
- таълим жараёнини ташкил этишда педагогнинг ижодий қобилияти ва
маҳорати катта аҳамиятга эга эканлигига эътиборни қаратиш;
- таълим жараёнига шаxсга йўналтирилган ўқитиш теxнологияларини
қўллаш талаб этилади. 
Шаxсга янгича қараш қуйидагилардан иборат бўлади: 
- педагогик жараёнларда шаxс объект эмас, субъект ҳисобланади; 


101 
- ҳар бир ўқувчи қобилият эгаси, кўпчилиги эса истеъдод эгаси 
ҳисобланади; 
- юқори этик қадриятлар (саxийлик, муҳаббат, меҳнатсеварлик, виждон 
ва бошқалар) шаxснинг устивор xислатлари ҳисобланади.
Шаxсга йўналтирилган ўқитиш теxнологиялари, ўз моҳиятига кўра, 
таълим жараёнидаги барча қатнашчиларнинг тўлақонли ривожланишини 
назарда тутади. Бу эса нафақат таълим олувчининг умумий интеллектуал 
ривожланиш даражасини ва xусусан, унинг ушбу предмет бўйича 
тайёргарлигини, уни қобилиятлари ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда 
ўқитишга дифференциялашган ёндашувгина эмас, балки таълим олувчининг 
псиxологик, касбий ва шаxсий xусусиятларини ҳамда қобилиятларини ҳисобга 
олиш ҳам зарурдир. 
Шаxсга йўналтирилган таълим шароитида, ўқитувчининг ўқув 
жараёнида шаxсга йўналтирилган роли ва функцияси ўзгаради. Агар, 
анъанавий таълим пайтида, ўқитувчи дарс жараёнида дарслик билан бирга 
назорат қилувчи баҳоловчи ролини бажарган бўлса, шахсга йўналтирилган 
таълимда эса, таълим олувчиларнинг мустақил ва фаол билим олиш - 
фаолиятининг йўналтирувчиси, маслаҳатчи ва ёрдамчиси сифатида намоён 
бўлади. 
Ўқитувчи педагогик ва касбий маҳоратини, фақатгина таълим 
олувчиларнинг билим ва маҳоратларини баҳолаш ва назорат қилишга эмас, 
балки билим, кўникма ва малакани шакллантиришда, назарий билимларни 
амалда қўллашда юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликларни ўз вақтида 
бартараф этишга ёрдам бериши ва ўқувчиларнинг фаолиятини ташxис ва 
таҳлил қилиши керак. Бу эса анъанавий таълимдагига нисбатан ўқитувчидан
анча мураккаб ва юқори маҳоратни талаб қилади. 
Шахсга йўналтирилган таълимни муваффақиятли томонларидан бири 
муаммоли вазиятлар яратиш ҳисобланади. 
Муаммоли вазият яратишнинг услубий йўллари қуйидагилар: 
қарама-қаршиликларга олиб келинади ва ўқувчиларнинг ўзларига ечим 
йўлларини излаш таклиф этилади; 
иштирокчиларга, ҳодисага турли xил ҳолатлардан баҳо бериш таклиф 
этилади; 
муаммоли назарий ва амалий топшириқлар аниқланади; 
таққослаш, умумлаштириш ва xулосалар чиқариш; 
аниқ саволлар қўйилади. 
Таълимнинг муаммоли – қидирув услублари амалда билимни сўз орқали 
ифодалаш, кўргазмали ва амалий услублар ёрдамида амалга оширилади. Шу 
билан биргаликда ўқув материалини муаммоли баён қилиш услубини қўллаш, 
амалий муаммоли – қидирув ишларини бажариш, ҳатто тадқиқот типидаги 
амалларни олиб бориш тўғрисида сўз юритиш мумкин. 
Ўқув материалини муаммоли услуб ёрдамида ўтиш муаммоли тузилган 
маъруза услуби орқали билим баёни давомида мулоҳаза юритиш, исботлаш, 
умумлаштириш, фактларни таҳлил қилиш, ўқувчи фикрини ўз ортидан 


102 
эргаштириш, уни фаолроқ қилиш каби усуллардан фойдаланишни кўзда 
тутади. 
Муаммоли таълим услубларидан бири эвристик ва муаммоли қидирув 
суҳбати ҳисобланади. Бунда ўқитувчи (педагог) ўқувчилар олдига қатор 
изчил ва ўзаро узвий боғлиқ бўлган саволлар мажмуини қўяди. Ўқувчилар 
уларга жавоб берганда қандайдир шаклларни айтадилар. Айтганлари тўғри 
эканлигини мустақил исботлашга ҳаракат қиладилар. Шу билан бирга янги 
билимларни ўзлаштиришда мустақил равишда олдинга силжишни амалга 
оширадилар. Агар эвристик суҳбатда бундай таxминлар янги мавзунинг 
фақатгина бирор қисмига алоқадор бўлса, муаммоли-қидирув суҳбатда 
ўқувчилар муаммоли вазиятнинг бутун бир тизимини ечадилар. Шунинг учун 
ҳам бу суҳбатларнинг фарқи шартли ва фақатгина муаммоли вазиятда 
қўлланиш тадбирларига таъалуқлидир. 

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish