Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА 
ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ ОМИЛИ 
С.М.Эрматова (Низомий номидаги ТДПУ, доцент) 
Ҳозирги кунда фан техниканинг ўсиб, ривожланишига қарамасдан 
инсонларнинг ҳаётий фаолиятларида, турмуш тарзида вужудга келадиган 
қатор қийинчиликлар, инсон ҳаётига хавф туғдирадиган вазиятлар учраб 
туради. 
Республикамиз мустақилликка эришган кундан бошлаб, давлатимиз -
ижтимоий ва иқтисодий муносабатларини ислоҳ қилишни, шунингдек 
республикамиз миллий хавфсизлигини таъминлаш борасида мустақил 
муҳофаза сиёсатини яратишнинг чора-тадбирларини ишлаб чиқиб, амалга 
тадбиқ этмоқда. 
Ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш ҳар бир шахс, давлат, жамият 
учун энг муҳим масалалардандир. Мутлақо хавфсизлик бўлмайди деб хеч ким 
кафолат бера олмайди. 
Республика Олий ва Ўрта Махсус таълим Вазирлигининг “Аҳолини 
фавқулодда вазиятларда ҳаракатланишга тайёрлаш тўғрисида”ги 2008 йил 28 
октябрда қабул қилинган 318-сонли буйруғи асосида, хавфсизлик 
идеологиясини ишлаб чиқиш, хавфсиз онг ва харакатни шакллантириш учун 
“Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги”ни фан сифатида ўқитишни, давлат таълим 
стандартларига биноан мос равишда барча олий таълим муассасаларида жами 
135 соат, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида 30 соат ҳажмда тавсия 
этилган. 
Ушбу фан ҳар бир комил инсонга, ҳаётда юз берадиган фавқулодда
вазиятларга ва улардан келиб чиқадиган хавф-хатарларга қарши чора 
тадбирларни, ҳимоя қилиш ва олдини олиш усулларини тўлиқ қўллай олишига 
ёрдам беради.


95 
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ва
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да таълим-тарбия жараёнини янги 
педагогик технологиялар билан таъминлаш энг муҳим вазифа қилиб 
белгиланган. Долзарб масалалардан бири юқори малакали, рақобатдаги 
ўқитувчи кадрлар тайёрлаш, уларнинг касбий омилкорликларини ошириш, 
методик маҳоратини кўтариш, ўқитувчиларни инновацион педагогик 
технологиялар билан қуроллантириш бўлиб қолмоқда. 
Шу жумладан, “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фанини ўқитишда 
мавзулар бўйича тақдимотни намойиш қилиш усулини, “Ақлий ҳужум”, 
“Кластерларга тақсимлаш”, “Бумеранг”, “Балиқ скелети”, “Блиц-ўйин” ва 
кўпгина бошқа янги педагогик технологияларни қўлланиши мазкур фан 
бўйича таълим сифатини ошириш омилларидан бири бўлиб ҳисобланиши 
шубҳасиздир. 
Дарс ўтиш учун қайси технологияни танлаб олиш ўқув фани ва 
ундаги мавзунинг хусусиятларидан келиб чиқади. 
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанларида муаммоли ўқитиш 
талабалар-нинг фанни ўқитиш жараёнида ўргатилаётган муаммоли 
вазиятларни ҳал қилишга интилишлари билан боғлиқдир. 
Ўқув жараёнида “Муаммоли вазият” технология нуқтаи назаридан 
ёндашганда у қуйидаги босқичлардан иборат бўлади: 
1. Муаммоли вазиятларни вужудга келтириш. 
2. Муаммоларни ҳал қилиш йўлларини қидириш ва топиш. 
3. Муаммоларни ҳал қилиш 
4. Қилинган хулосаларнинг тўғрилигига амин бўлиш. 
Муаммоли ўқитишнинг биринчи босқичи муаммоли вазиятни 
ҳосил қилиш ҳисобланади. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанини ўқитишда 
муаммоли вазиятларни келтириб чиқаришни ва уларнинг ечимини топиш 
йўлларини “Ташқи муҳит ва инсон, уларнинг ўзаро таъсири” мавзусини ўтиш 
мисолида кўриб чиқиш мумкин. 
1-босқич. Назарий билимлар нуқтаи назаридан келиб чиқиб, муаммоли 
вазият ҳосил қилиш.
Маълумки, инсон табиат тизими – биосферанинг бир қисми бўлиб, 
ҳаётий фаолияти у билан чамбарчас боғлиқ. Сўнгги йиллардаги фан-техника 
борасидаги тараққиёт биосферадаги мувозанатнинг бузилишига, табиат 
тизимидаги ўз-ўзини тозалаш имкониятларини чекланишига олиб келди. 
Техник тараққиёт суръатларининг тезлашиши, инсоннинг хўжалик фаолияти 
натижасида табиатга бўлган ҳалокатли таъсири ортмоқда, бу эса ўз навбатида 
жамият билан табиат ўртасидаги кучлар мувозанатининг ўзгаришига олиб 
келди. Табиий биоценозлар ўрнини нисбатан беқарор агробиоценозлар 
эгалламоқда, ёки улар ўрнига шаҳарлар, йўллар ва шу каби муҳандислик 
коммуникациялари қурилмоқда. 
Шу аснода талаба шундай муаммоли вазиятга дуч келади: нима 
учун инсоннинг табиий муҳитга салбий таъсири кучайиб бормоқда? 


96 
2-босқич. Талабалар олдига муаммони ҳал қилиш йўлларини қидириш 
ва топиш, бу борада ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш вазифаси қўйилади. 
Ҳозирги кунда давлатларнинг табиатни муҳофаза қилиш ва табиий 
ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича ҳаракатларини ишлаб чиқиш ва 
уларни мувофиқлаштириш масалалари билан 200 дан ортиқ доимий халқаро 
ташкилотлар ва марказлар шуғулланмоқдалар. ХХ-аср ўрталарида, айниқса 
кейинги 10 йилликда саноат, транспорт ва энергетиканинг жадал суръатлар 
билан ривожланиши, қишлоқ хўжалиги ва турмушда кимёвий моддаларнинг 
тобора кўп қўлланилиши, урбанизация жараёнининг тезлашиши атроф 
муҳитнинг ифлосланишини кучайтириб, биосферанинг инсон учун 
яроқлилиги камаяётганлигидан огоҳ қилди.
Ер табиатини сақлаш борасида мамлакатимиз бир қатор муҳим қонун-
лар қабул қилди. Жумладан, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги (1992 
й.), «Ер ости бойликлари тўғрисида» (1994 й.), каби кўпгина қонунларда 
атроф-муҳит муҳофазаси талқин этилган. Ўзбекистон Республикаси шунинг-
дек, мустақиллик йилларида атроф муҳит муҳофазаси борасида бир нечта 
Умумжаҳон Конвенция ҳамда келишувларига қўшилди. Жумладан, «Озон 
қатламини муҳофаза қилиш бўйича Вена Конвенцияси» (1993 й.), «Биологик 
хилма хилликни сақлаш конвенцияси» (1995 й.) ва бошқ. кабилардир. 
3-босқич. Талабалар муаммони ҳал қилиш борасида амалга оширила-
ётган тадбирларни айтиб берадилар. 
Ҳозирги кунда бутун дунё олимлари ва мутахассислари экологик 
муаммоларни ҳал қилиш учун янги тадбирлар ишлаб чиқишмоқда ва уни 
амалда қўллашмоқда:
1. Ишлаб чиқариш корхоналари ва бошқа ташкилотлар томонидан сув, 
тупроқ, ўрмон, ер ости бойликларининг ишлатилиши доимий назоратда 
бўлади, 
2. Аҳоли яшаш жойларида яшил ўсимликлар ва дарахтларни муҳофаза 
қилиш кучайтирилмоқда, 
3. Атмосферага чиқарилаётган заҳарли газ, чанг, кулдан ҳимоя 
қилишнинг янги замонавий усулларини қўллаш, янги аппаратура ишлатиш, 
4. Тупроқни ифлосланишига йўл қўймаслик,
ва бошқ. 
4-босқич. Талабалар муаммони ечимини тўғри топганликларига ишонч 
ҳосил қиладилар. 
Хулоса қилиб айтганда, Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанини ўқитиш 
жараёнида педагогик технологияларни қўлланиши (юқорида келтирилган 
“Муаммоли вазият” технология мисолида) дарсни қизиқарли олиб боришга, 
талабаларда фаолликни ривожлантиришга ва асосийси уларнинг фикрлашла-
рига, вужудга келган хавфли фавқулодда вазиятларда тўғри қарор қабул 
қилишга ёрдамлашади. 


97 

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish