Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet254/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

 
 
 
 


379 
БОШҚАРУВ ЖАРАЁНИДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯЛАРДАН 
ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИ 
 
Н.Р.Кадирходжаева (ТДИУ, катта ўқитувчи) 
 
Глобаллашув 
жараёнлари 
чуқурлашаётган 
ва 
миллий 
иқтисодиётнинг 
рақобатдошлиги ўсаётган паллада телекоммуникация саноати иқтисодиётнинг алоҳида 
олинган соҳаси сифатида ривож топиши хамда иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида ахборот-
коммуникация технологияларининг қўлланишига доир масалалар устувор аҳамият касб 
этмоқда. Техник имкониятлар кенгайиши ва мазкур саноатнинг салохиятини амалиётда 
тўлақонли қўллаш миллий иқтисодиётнинг рақобатдошлигини кучайтиришда мухим роль 
ўйнайди хамда шу тарзда хусусий ва давлат тузилмаларининг стратегик барқарорлигини 
таъминлайди. 
Бугунги кунда кўплаб ривожланган ва жаҳон иқтисодиётида етакчи ўрин тутадиган 
мамлакатлар тажрибаси шуни сўзсиз исботлаб бермоқдаки, рақобатбардошликка эришиш 
ва дунё бозорларига чиқиш, биринчи навбатда иқтисодиётни изчил ислоҳ этиш, таркибий 
жиҳатдан ўзгартириш ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш, юқори 
технологияларга асосланган янги корхона ва ишлаб чиқариш тармоқларининг жадал 
ривожланишини таъминлаш, фаолият кўрсатаётган қувватларни модернизация қилиш ва 
техник янгилаш жараёнларини тезлаштириш ҳисобидан амалга оширилиши мумкин. 
Ҳозирги даврда раҳбар бошқарув ишларида ташаббус ва омилкорлик кўрсатиши, 
тезкорлик билан иш олиб бориши, вазият ўзгаришни ўз вақтида пайқаб олиш, ресурслар 
билан маневр қила олиши, ҳар бир конкрет шароитда мақбул қарор қабул қилиши зарур. 
Бунинг учун раҳбар ишончли ва мазмунли ахборот олиб туриши лозим. Ортиқча, бефойда 
ахборот раҳбар ишини қийинлаштиради, ортиқча меҳнат ва вақт сарфлашга олиб келади. 
Ишлаб чиқаришни ва давлат бошқарувининг барча даражаларида мустаҳкам 
тескари алоқа мавжудлиги характерлидир. Одатий бир мисол. Мамлакатимизнинг 
иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши бўйича ишлаб чиқиладиган барча қонунлар, албатта 
умумхалқ муҳокамасига қўйилади, уларга меҳнаткашларнинг мулоҳаза ва истаклари 
ҳисобга олиниб, қўшимчалар ва ўзгаришлар киритилади. 
Тескари алоқа ёрдамида ахборотни жўнатувчи билан уни қабул қилувчи ўртасида 
алоқа ўрнатилади. Бу жараёнда ахборотни қабул қилувчи ахборот билан ўзаро алмашув 
жараёнининг барча босқичларини такрорлайди, натижада ахборотни юборувчи энди уни 
қабул қилувчига айланади, яъни ҳар икки томон ўз вазифаларини ўзаро алмаггандек бўлади. 
Бошқарув ахборотлари ўта турли-туман бўлганлиги туфайли мазкур бошқариш 
қарорларини ишлаб чиқиш учун зарур ва етарли ахборотни танлаб олиш анча қийин. Барча 
ахборотларни ўзига хос белгиларга қараб тур ва гуруҳларга ажратиш, яъни классификация 
қилиш ёки таснифлаш, бу қийинчиликни баратараф этиш ёки бир оз енгиллаштиришга 
маълум даражада ёрдам беради. 
Тадқикотлар шуни кўрсатадики, корхоналарнинг ахборот асосида бошкариш 
услубиётининг йўқлиги нафакат уларнинг ривожланишига халақит беради, шу билан бирга 
бозорда эгаллаган мавқеини йўқотишига хам сабаб бўлиши мумкин. 
Умуман, 
замонавий 
корхоналарнинг 
самарали 
фаолиятини 
ахборот 
технологияларисиз тасаввур этиб бўлмайди, яъни, юридик ва жисмоний шахсларнинг 
ахборот технологиялари ва тизимларини кўллаши уларни модернизация қилишни жадал 
ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. 
Бугунги кунда мамлакатимизда миллий ахборот тизимини ривожлантиришга оид 
концепция хаётга изчил татбиқ этилаётир. Бунда ахборот соҳасида давлат сиёсатини 
белгилайдиган, юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборот маконидаги муносабатларини 
тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга алоҳида 
эътибор берилмоқда. 


380 
Давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини ошириш ва фуқароларга давлат 
хизматларини кўрсатиш даражасини ошириш учун ислоҳат ўтказишнинг энг кучли 
стратегияси сифатида “электрон ҳукумат” белгиланган ва шундан бошлаб электрон 
ҳукумат тизимини яратиш бўйича кенг кўламдаги лойиҳалар бошланган. 
“Электрон ҳукумат” лойиҳаларининг асосий мақсади - ҳукуматнинг бошқарув ва 
маъмурий фаолиятида иш унумдорлиги ва самарадорлигини ошириш, булар асосида 
фуқароларга юқори даражадаги давлат хизматларини тақдим қилиш, тадбиркорлик 
субъектлари фаолияти учун мақбул муҳит яратиш ҳисобланади.Бу мақсадларга эришиш 
учун, энг аввало, ҳукумат идоралари фаолиятида инновацияни жорий қилиш, кераксиз 
бизнес-жараёнлар ва регламентларни ислоҳ қилиш ёки бекор қилиш, ҳужжатларни 
қисқартириш, қарорларни электрон тарзда қабул қилиш, стандартлашган ҳужжат 
алмашинуви орқали давлат идоралари ўртасида маълумотлардан умумий фойдаланишни 
йўлга қўйиш, «ягона ойна» тизимига ўтишни амалга ошириш керак бўлади. Бу ишларнинг 
амалга оширилиши фуқароларга ташқарига чиқмасдан, яъни уйда ёки ишда бўла туриб, бир 
тугмачани босиш орқали ҳоҳлаган мурожаатни юбориш, маълумотнома ва бошқа 
хужжатларни олиш ёки тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш имкониятини берадиган 
инновацион давлат хизматларини кўрсатишни таъминлайди. 
Шундай қилиб, “Электрон хукумат” тизими муваффақиятли жорий этилиши 
натижасида мамлакатнинг имкониятлари максимал даражада кўтарилади, барча ишда 
шаффофлик ва ошкоралик таъминланади. Буларнинг натижасида халқ ишончи ошади, 
тадбиркорлик фаолиятига кенг имкониятлар очилиб ривожланади, мамлакат эса ўзининг 
салоҳияти ва рақобатбардошлик даражасини дунёга намойиш этади. 

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish