378
Умуман олганда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида рақобат муҳитини
шаклланиши ва ривожланишини қўйидаги расм олқари тахрифлаш мумкин. Корхонанинг
рақобатбардошлик салоҳиятини асосий омиллари бевосита икки гуруҳга ажратилган: булар
рақобатбардошлик омиллари ҳамда истеъмолчиларнинг талаблари.
Рақобатбардошлик омиллари бу бозор иқтисодиёти шароитида алоҳида ҳамиятга эга
бўлган омил ҳисобланади. Чунки, хизматларни сифати ва уларнинг истеъмол хусусиятлари,
рақобатчиларнинг хизматларига нисбатан арзонлиги ва бошқа
омиллар бевосита
рақобатбардошликни белгилаб беради. Бозорда истеъмолчиларни хукумрон бўлиши,
уларнинг талабларини ўзгаришига тайёр туриш орқали хизматларнинг сифатини ошириш
ва янги хизмат турларини жорий этиш асносида рақобатбардошликни таъминлаш
имконияти вужудга келади.
Алоқа корхоналарини рақобатбардошлигини оширишда энг асосий эътиборни
хизматлар сифатига қаратиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Чунки бозор иқтисодиёти
шароитида сифатли маҳсулотгина кучли рақобат позициясига эга бўлиб,
корхонанинг
рақобатбардошлгини таъминлайди.
Алоқа хизматлари рақобатбардошлигини таъминлаш муаммосининг комплекслиги
ва тизимийлиги аввало, унинг даражасига таъсир этувчи омилларни аниқлашни талаб
этади.
Умумий ҳолатда ушбу омиллар икки гуруҳга
бирлаштирилиши мумкин, улар ўз
таркибига муайян йўналишларни олиб, бу йўналишларни амалга оширилиши алоқа хизмати
истеъмол талабларининг белгиланган меъёр ва параметрлари бажарилишини ҳамда
етишишлик даражасини таъминлайди. Алоқа хизматлари рақобатбардошлигини
белгиловчи энг муҳим омиллар қуйидагилар:
1. Техникавий-технологик омиллар: тармоқларнинг ривожланиш даражаси, асосий
ишлаб чиқариш фондларининг емирилиш даражаси, асосий ишлаб чиқариш фондларининг
ҳисобдан чиқиш суръатлари, алоқа тармоқларини қуриш схемасининг оқиллиги, алоқа
ривожланишининг мутаносиблиги, алоқа ускуналарининг сифати.
2. Ташкилий-иқтисодий омиллар: рақобатбардошликни меъёрий базаси,
ускуна ва
хизматларни лицензиялаш ва сертификатлаш, хизматлар бозоридаги рақобат даражаси,
сифат кўрсаткичлар тизими ва
уларнинг стандартлари, хизмат кўрсатиш ва назорат
усуллари, ходимларнинг малакаси,
юкламанинг нотекислиги, баҳолаш тизимида ҳисоб,
ходимларни моддий рағбатлантириш.
Ушбу омилларнинг ҳар бири сифатли бажарилиши катта аҳамиятга эгадир, чунки
уларнинг мажмуаси кўрсатаётган ҳизмат рақобатбардошлигига таъсир қилади.
Телекоммуникация хизматлари бозоридаги рақобат алоқа хизматини яхшилашнинг муҳим
омили ва рағбатлантирувчи сабаби ҳисобланади. Муайян хизматлар бозорида бир нечта
ишлаб чиқарувчиларнинг мавжудлиги фойдаланувчи учун ўз хабарини юбориш учун
улардан бирини танлаш имконини яратади. Турли операторлар
томонидан таклиф
тилаётган хизматларнинг сифатий кўрсаткичлари ва сервис хизматининг даражаси бундай
танловнинг энг муҳим мезонидир.
Алоқа хизматларни сифатини бошқариш ва уларни талаб даражасида булишини
таъминлашда авваломбор хизматларни режалаштиришга алоҳида эътибор бериш лозим.
Умуман олганда бгунги кунда хизматлар сифати алоҳида аҳамият касб этади. Чунки кучли
рақобат муҳитида сифатсиз хизматдан фойдаланувчилар булмаслиги ёки
хизматлар
бозорда ўз урнини йуқотиши аниқдир. Шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда алоқа
хизмат сифатини доимий равишда назорат қилиб бориш давр талаб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: