Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


МАМЛАКАТИМИЗ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТИНИ ТАЪМИНЛАШДА



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet228/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

МАМЛАКАТИМИЗ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТИНИ ТАЪМИНЛАШДА 
ТАДБИРКОРЛИКНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ
 
Ф.О.Базаров (ТАТУ, доцент) 
Б.Ф.Одилов (ТМИ, талаба) 
 
Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ мамлакатимизда кичик ва 
ўрта бизнесни ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. Бу борада иқтисодиётнинг 


339 
муҳим соҳаси сифатида ривожлантиришни қўллаб қувватлаш хусусий тадбиркорлик 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва кафолатлашнинг кучли тизимини яратишга эришдик.
Тадбиркорлик фаолияти – иқтисодиётни модернизациялаштириш ва ишлаб 
чиқаришни диверсификациялаштириш шароитида кичик бизнес ва ҳусусий 
тадбиркорликни кенг ривожлантириш ва унинг асосида аҳолини, айниқса ёшларнинг иш 
билан бандлигини таъминлаш, уларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқларини амалга оширишлари 
ва иқтисодий мустақилликка эришишлари учун қулай шарт-шароитларни яратиш, ишлаб 
чиқариш кучларини жойлаштириш ва янги иш ўринларни яратишни амалга оширилаётган 
ижтимоий - иқтисодий ислоҳотларнинг долзарб масалаларидан биридир.
Ушбу масала Ўзбекистон хукуматининг ижтимоий – иқтисодий соҳасида амалга 
оширилаётган ислоҳотларида энг устивор, давлат сиёсати даражасида кўтарилган 
масалалардан бири бўлиб, бу хусусида мамлакатимизнинг биринчи президенти И.Каримов 
изоҳлаб берганидек, “...хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсдида бу соҳага 
тўлиқ эркинлик бериш, бу йўлда ғов бўлиб турган барча тўсиқ ва чекловларни бартараф 
этиш энг муҳим устивор вазифадир”.
Кичик бизнеснинг роли ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда республикамизда 
тадбиркорларни қўллаб қувватлаш ҳамда ривожлантириш бўйича бир қатор тадбирлар 
босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Сўнгги йилларда тадбиркорлик субъектларини 
рўйхатдан ўтказишни “Ягона дарча” тамойилидаги тезлаштирилган тизим жорий этилди. 
2015 йил 1 январдан бошлаб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида тадбиркорлик 
субъектларига “Ягона дарча” тамойил асосида Давлат хизматлари кўрсатиш ягона 
марказлари фаолият бошлади. Бунда Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти 
И.Каримовнинг “Тадбиркорлик субъектларига "Ягона дарча" тамойили бўйича давлат 
хизмат кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 
28 сентябрдаги ПК-2412 – сон қарори меъёрий ҳуқуқий асос бўлди. Мазкур қарорга кўра 
“Ягона дарча” марказларининг намунавий тузулмаси тасдиқланди. “Ягона дарча” маркази 
фаолиятининг асосий вазифаси қуйидагилар ҳисобланади:

“Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;

тадбиркорлик субъектлари томонидан рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва 
лицензия тартиботларидан ўтишда шаффофликни таъминлаш;

давлат органлари ва давлат хизматлари кўрсатадиган бошқа идоралар билан 
мустаҳкам ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш, тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари 
кўрсатишда бюрократик тўсиқларга йўл қўймаслик;

тадбиркорлик субъектларига ахборот ёрдами кўрсатиш, шу жумладан, давлат 
хизматлари кўрсатиш тартиби ва муддатлари тўғрисида бепул маслаҳатлар бериш.
Бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудларида 194 та “Ягона дарча” марказлари ташкил 
қилинган бўлиб уларнинг 589 нафар ходимларига ташкилотлараро электрон ҳамкорлик 
тизимидан фойдаланиш имконияти яратиб берилди. Ҳозирда “Ягона дарча” маркази 
мамлакатимизнинг туман ва шаҳарларида юқори намуна асосида ташкил этилиб, 
тадбиркорлар учун самарали хизмат кўрсатмоқда.
Бундан ташқари кичик бизнесни солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими, бир 
неча солиқлар тўлаш ўрнига ягона солиқ тўлов шаклида қиритилди. Бу ҳолда ягона солиқ 
тўлови ставкаси микрофирмалар ва кичик корхоналар учун 2014 йили 7 % дан 6 %га, 2016 
йили эса 5 %га қадар пасайтирилди. Янги тузилаётган кичик ва хусусий корхоналар учун 
имтиёзли кредит тизими яратилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни 
молиялаштириш бўйича махсус “Микрокредитбанк” ташкил этилди. Кичик бизнес 
субъектлари айланма маблағ воситаларини тўлдиришлари учун кредит беришнинг 
максимал муддати 12 ойдан 18 ойига узайтирилди.
Шунингдек, тадбиркорлар хуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича хуқуқий 
меъёрлар яратилди, назорат органларнинг тадбиркорлик субъектларининг хўжалик 
фаолиятига аралашувини кескин камайтириш бўйича чора-тадбирлар кўрилди. Бу борада 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2016 йил 5 октябр куни имзолаган 


340 
“Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар 
томонлама химоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир 
қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги фармони муҳим аҳамият касб этди.
Мазкур фармон Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини 
таъминлаш, хусусий мулкни химоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий 
механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги 
бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик 
муҳитини яхшилашга қаратилган. Жумладан, Кичик бизнес ва тадбиркорликка кенг 
эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларини аралашувини тубдан 
қискартириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг 
профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик 
тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим 
устивор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланади. 
Шунингдек, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг режадан 
ташқари текширишларининг барча турлари бекор қилинади.
Юқорида қабул қилинган кафолатлар, имтиёзлар кичик бизнеснинг ва тадбиркорлик 
фаолиятини тезкор ривожланишига кўмаклашиши натижасидир. Бу эса ўз навбатида 
мамлакатимиз иқтисодий – ижтимоий ривожланишини таъминлашда муҳим омил бўлиб 
хизмат қилади. 

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish