Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИНИ ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ ВА



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet227/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИНИ ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ ВА 
МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШДА КИЧИК КОРХОНАЛАРНИНГ
ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ 
Ф.О.Базаров (ТАТУ, доцент) 
Х.Ахмадбеков (ТАТУ, магистрант) 
Ўзбекистон иқтисодиётини либераллаштириш ва модернизация қилиш, ишлаб 
чиқаришни диверсификациялаш асосида унинг самарадорлигини янада ошириш, 
иқтисодиёт тармоқларини техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳамда 
иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини жадал янгилаш масалаларига эътибор ҳозирги кунда, 
даврида долзарб масалага айланиб бормоқда. “...ишлаб чиқаришни диверсификация 
қилмасдан туриб, ташқи бозорларга чиқиш ва маҳсулотларимизни сотиш борасидаги 
экспорт дастурини амалга ошириш, валюта даромадлари тушумини таъминлаш, юқори 
технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришни ва иш ўринларини ташкил этиш, 


337 
пировард натижада ўз олдимизга қўйган юксак мақсадларимизга эришиш ҳақида сўз 
юритиш мумкин эмас” 
6
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишидаги ўрни ва аҳамияти бу соҳа томонидан амалга оширилувчи вазифалар 
орқали намоён бўлади. Бундай вазифаларнинг турли-туманлиги эса кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорлик соҳасининг жаҳондаги барча мамлакатлар учун ҳам, ўзига хос 
хусусиятларга эга бўлган алоҳида бир мамлакат учун ҳам қандайдир даражада аҳамият касб 
этишидан дарак беради.
Иқтисодиётда 
таркибий 
ўзгартиришлар 
жараёнларини 
чуқурлаштиришга 
йўналтирилган фаол инвестиция сиёсати, янги ишлаб чиқариш қувватларининг 
фойдаланишга топширилиши, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларининг 
ривожлантирилиши натижасида кейинги йилларда пудрат қурилиш ишлари ҳажми ҳар 
йили ўртача 10,0 фоиздан ортиқ суръатлар билан ўсмоқда.
Юртимизда қабул қилинган 2011-2015 йилларда саноатни устувор даражада 
ривожлантириш дастури ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик 
янгилашга доир тармоқ дастурларининг изчил амалга оширилиши натижасида саноат 
таркибида юқори қўшимча қийматга эга бўлган, рақобатдош маҳсулотлар тайёрлаётган 
қайта ишлаш тармоқларининг ўрни тобора ортиб бормоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда 
ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг 78 фоиздан ортиғи айнан ана шу тармоқлар 
ҳиссасига тўғри келмоқда. Ўтган 2015 йилда юқори технологияларга асосланган 
машинасозлик ва металлни қайта ишлаш саноати 121 фоизга, қурилиш материаллари 
саноати 118,3 фоизга, енгил саноат 113 фоизга ва озиқ-овқат саноати 109 фоизга ўсгани 
мисолида буни яққол кўриш мумкин
7

Ўзбекистонда халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш жадал суръатда 
ривожланаётир. Бу борада, айниқса, электр техника саноати юксак натижаларга эришмоқда. 
Тармоққа катта ҳажмдаги инвестициялар жалб этилган ҳолда янги-янги корхоналар ташкил 
қилинмоқда. Энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган бу корхоналарда экспортбоп 
ноозиқ-овқат истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.
Кўплаб салоҳиятли тадбиркорлар баландпарвоз тадбиркорлик ғояларига ва 
режаларига эгадирлар. Аммо уларнинг режаларини ҳаётга татбиқ этиш учун зарур бўлган 
сармояни топиш унчалик осон бўлмаслиги мумкин. Демак,барча тадбиркорлар ўз 
фаолиятларининг маълум босқичида «Қандай пул топиш керак?» деган саволга дуч 
келадилар. Бу савол бизнес эндигина ташкил этилаётган, яъни келгусидаги бизнеснинг 
пойдевори қўйиладиган даврда ҳам, тажрибали тадбиркорларда технологик ускуналарни 
янгилаш, хом-ашё ва материаллар сотиб олиш учун айланма капитални тўлдириш, бизнес 
доирасини кенгайтириш зарурияти мавжуд бўлганда ҳам юзага келиши мумкин.
Мулкдорнинг ўз сармояси ва кредит муассасаларидан олинган қарз тадбиркорлик 
фаолиятини ташкил қилишни молиялаштиришнинг икки асосий манбаи бўлиши мумкин.
Тадбиркорларнинг шахсий жамғармалари уларнинг кўпчилиги учун ўз сармоясини 
инвестициялаш йўли билан молиялаштиришнинг асосий манбаи ҳисобланади. Экспертлар 
ўз корхонасини тузиш учун зарур бўлган маблағнинг ярми бўлғуси мулкдор ҳисобидан 
сарфланиши керак деб ҳисоблашади. Бу шуни англатадики, бўлғуси тадбиркор ўз 
корхонасини тузиш учун етарли маблағ қўлида бўлишидан аввал бир неча йил жадал 
ишлаши ва пул тўплаши керак.
Оила аъзоларининг ва дўстларнинг пуллари ўз сармоясини инвестициялаш йўли билан 
молиялаштиришнинг энг оммалашган манбаи ҳисобланади.
6
И.А.Каримов. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация 
ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка 
кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир.-Т.: ―Халқ сўзи‖ газетаси, 2015 йил 17 январь (№ 11/6194). 
7
2015 йилда пул-кредит соҳасидаги вазият ва монетар сиёсатнинг 2016 йилга мўлжалланган асосий 
йўналишлари. - http://www.cbu.uz – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий сайти. 


338 
Ўз сармоясини инвестициялаш йўли билан молиялаштириш корхонанинг бир қисмини 
бир ёки бир неча шерикларга сотиш орқали ҳам амалга оширилиши мумкин. Шериклар ўз 
пулларини инвестиция қилишса зарур умумий маблағни тўплаш осон кечади. Бироқ 
шериклар бир-бирлари билан тил топишлари керак, бу ҳар доим ҳам осон бўлавермайди.
Демак, тўғридан-тўғри инвестициялар киритиш тадбиркор бизнесда ташқаридан жалб 
этиладиган маблағлар бўлиб, бунда ўз ҳамкорига эга бўлади ва бизнесни бошқариш, фойда, 
таваккалчилик, зарар ва ҳ.к. каби ҳамма яхшилик ва нуқсонларни биргаликда ҳал этилади. 
Аксинча, кредит олиб, лизинг ёки грант олиш тўгрисидаги битимни имзолаб, тадбирокор 
қарзга олинган маблағни фоиз билан (кредит, лизинг) қайтариб ёки лойиҳадаги вазифани 
бажариб (грант), сармоядор олдидаги мажбуриятни тўлиқ бажарган бўлади.
Сўнгги йилларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига давлат томонидан 
катта эътибор берилиши ҳамда қўллаб-қувватланиши натижасида унинг мамлакатимиз 
ялпи ички маҳсулотидаги улуши йилдан-йилга ортиб бормоқда. 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг кенгайиши иқтисодиёт бошқа 
соҳа ва тармоқлари ишлаб чиқариш ҳажмидаги салмоғининг ошиши орқали ҳам намоён 
бўлди.
Ҳар қандай иқтисодий тизимда кичик бизнес корхоналарининг муваффақиятли 
фаолияти фикримизча, қатор функционал вазифаларнинг бажарилиши билан боғлиқдир. 
Ушбу вазифаларни ишлаб чиқариш, инновация, таркибий тузилишни ўзгартирувчи ва 
ижтимоий гуруҳларга бўлиш мумкин.
Мазкур вазифаларнинг бажарилиши айланма маблағлар айланиш тезлигининг 
ўсишига эришиш, бозор конъюнктураси талабларининг ўзгариши натижасида ишлаб 
чиқариш юзасидан қарорларни ўз вақтида қабул қилинишини таъминлаш, хом ашё, тайёр 
маҳсулот, иш вақти йўқотишларини имкони борича камайтириш, аҳоли бандлиги 
соҳаларини кенгайтирилиши ҳисобига истеъмол бозорини товар ва хизматлар билан янада 
тўлдириш имконини беради.
Хулоса қилиб айтганда, кичик бизнес корхоналари мамлакат иқтисодиётда муҳим ва 
аҳамиятли ўринга эга экан, уларни ривожлантиришнинг зарурлигини белгиловчи 
омилларини уларнинг қуйидаги вазифаларини бажаришидан келиб чиққан ҳолда 
умумлаштириш мумкин. Булар:

истеъмол бозорларини товарлар билан тўлдиради;

иқтисодиётнинг бир текис ривожланишини таъминлаб беришга ёрдам беради;

минтақавий инновациянинг жорий этишга, унинг ҳар томонлама имконият 
яратилиши ривожланишига кенг имконият яратади;

иш билан бандликни маълум даражада таъминлайди;

қишлоқ хўжалигида қайта ишлаш саноатини ривожланишига олиб келади. 
Мазкур тадбирларни амалга ошириш, мамлакатимизда рақобатга бардошли 
маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтиришни ва турларини кенгайтиришни 
янада рағбатлантириш, тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни ишлаб 
чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш ҳисобига товарлар импортини 
мақбуллаштириш ва шу аснода мамлакат ички истеъмол бозорини истеъмол моллари билан 
тўйинтиришда муҳим омиллардан бўлиб ҳисобланади. 

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish