Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


АХБОРОТ – КОММУНИКАЦИОН ВА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

АХБОРОТ – КОММУНИКАЦИОН ВА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ 
ТАЪЛИМ СОҲАСИДА ҚЎЛЛАШ МАСАЛАЛАРИ 
 
С.Гаибназаров (ТАТУ, доцент) 
Т.Тургунов (Тош ДАУ, доцент) 
Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни ва "Кадрлар тайёрлаш 
миллий дастури" республика олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқитувчилари 
зиммасига ўта масъулиятли вазифаларни юклади. Бу вазифаларни амалга ошириш 
жараёнида талабаларни ўқитишга янгича ёндашиш, ўқитувчиларни ўз касбига ва таълим 
олувчиларга ўта талабчанлик билан муносабатда бўлишини тақозо этади. Ўқув 
материалларини мультимедиа тизимлари кўринишида тайёрлаш ва уларни компьютер 
тармоқлари орқали кўпчиликка тақдим этиш мумкин. Компьютер технологияларининг 
таълим тизимига кенг жорий этилиши барча турдаги ўқув материалларини қайтадан кўриб 
чиқишни талаб этади. 
Олий ва ўрта махсус таълими ўқув юртларида талабаларнинг мустақил билим 
олиши, мантиқий тафаккурини ривожлантириши, уларни касбга йўналтириш масаласи 
ўқитувчиларнинг асосий диққат марказида бўлиши керак. Ўқув машғулоти жараёнида 
замонавий педагогик методлар ва ахборот технологияларидан фойдаланиб, мавзу юзасидан 
муаммоли вазиятларни вужудга келтириш, маъруза, семинар, баxс-мунозара, суxбат, 
конференция, муаммоли дарсларини ташкил этиш, уларнинг муваффақиятли xал 
этилишини таъминлаш алоxида аҳамият касб этади. 
Замонавий ахборот - коммуникацион ва педагогик технологиялари ўқитишнинг янги 
шакл ва методларини ишлаб чиқиш учун кенг имконият яратди. Шу билан бир қаторда, 
ахборот- коммуникацион технологияларини чуқур ўргатиш, ўқувчиларни катта хажмдаги 
маълумотларни қабул қилиш, қайта ишлаш ва мустақил ишлаш муаммоси юзага келмоқда. 
Олий ўқув юртига ўқишга келган кўп талабалар мустақил фикрлаш ва ишлаш бўйича 
етарлича кўникмага эга эмас. Айримларининг билим олишга қизиқишлари жуда паст. 


164 
Бундан кўриниб турибдики, олий таълимдаги энг долзарб муам-молардан бири 
талабаларнинг билим олишга қизиқишини ошириш ва мотивациялашдир. 
Ахборот хажми ва оқими суръати тезлашган бир пайтда ўтилаётган ҳар бир дарс 
ранг-баранг бўлмаса, талаба эътиборини қониқарли билим олишга жалб этиш мушкул. 
Бунинг учун ўқитувчи тинмай изланиши, ижодкор бўлмоғи даркор. Бундай xолда, айниқса 
дарсни педагогик технологиялар методлари тизимига асосланиб ўтиш сезиларли самара 
беради. Бундай усуллар талаба психологиясидан келиб чиқиб, танлангани маъқул. Биринчи 
бўлишга ундаш услуби доимо ўзини оқлайди. Чунки, талабалар хамиша ўзини кўрсатгиси, 
тенгдошларидан бир қадам олдинда юргиси келади. 
Машғулотларда ҳам ўқитувчи янги маълумотларни етказишдан аввал талабаларнинг 
дастлаб олган билимларини, тасаввурларини аниқлаштирса, бир тизимга солса, олинган 
билимлар ҳар хил кўргазмали воситалар, слайдлар, мултимедия, тарқатма материаллар, 
қўшимча адабиётлар билан мустаxкамланса мақсадга мувофиқ бўлади. Дарсда олиб 
боришда таълим-тарбия ишларининг асосий элементларидан бири, ўқувчиларнинг ўзаро 
фаол-лиги асосида мустақил, эркин фикрлаш, ўқув ва амалий топшириқларини 
бажаришлари, хаётда албатта етукликка етаклайди. 
Ўқув дарсларида фойдаланиладиган ҳар қандай интерфаол усуллар таълим 
характерига эга бўлиб, талабалар билимининг мустахкамланишига, аниқлаштирилиши ва 
кенгайишига, уларни умумлаштиришга ва тизимга солишга ёрдам беради. Талабалар бир-
бирларидан мавзуни ўзаро муxокома асосида ўрганадилар. Дарсларнинг интерфаол 
усуллари орқали ташкил этилиши, талабаларнинг фанларни ўзлаштириш самарадорлигини 
оширади. Таълим сифатини оширишда амалга оширилаётган ишлар хақида гап кетганда, 
таълим бериш жараёнини эзгулик кўпригига ўхшатиш мумкин бўлиб, бу кўприкдан 
талабаларни билимли, дунёқараши кенг қилиб олиб ўтиш устоз-тарбиячини, яъни 
ўқитувчиларнинг вазифаси ҳисобланади. 
Машғулотларнинг назарий ва амалий қисмида талабаларнинг қизиқи-шини ошириш 
учун педагогик технологиянинг самарали усулларидан фойдаланиб, кичик гурухларга 
бўлинган xолда машғулотларни ўтиш жараёнини кузатиб бориш ва керакли маслаxатлар 
бериш кичик гуруxларда дарсларни самарали ўтилишига ёрдам беради. Дарс мазмунини 
бойитиш мақсадида тарихий манбалар, шу соҳанинг, ўз касбини устаси бўлган, масалан
ахборот-коммуникацион технологиялари соҳасининг етук мутахас-сислари ижоди ва хаёти 
билан таништириш орқали талабаларни фанга бўлган қизиқишини орттириб борилади. 
Бунинг учун фақат ўқиш, ўрганиш кераклиги ҳар бир мавзу бўйича бахс-мунозаралар 
ташкил этиш ҳам талабаларни фанга бўлган қизиқишларини орттиради.
Таълим технологиясининг конференция усулларидан кўпроқ фойда-ланиш ҳам 
мақсадга мувофиқдир. Бу усул параллел гурухлар ўртасида ўтка-зилади. Гурухлар бир-
бирига савол йўллайдилар. Савол берган талаба экранда намоён бўлади ва параллел гурух 
талабаларига саволини айтади. Дарсда ўтирган талабалар жавоб берадилар. Семестр 
давомида гурух баллари ҳисоблаб борилади ва семестр охирида энг фаол гурух аниқланади. 
Бу усул талабаларни изланишга, нутқини равон бўлишига, ахборот-коммуникацион 
теxнологияларидан самарали фойдалана олишга ундайди. Қобилиятли, изланувчан ҳамда 
ижодкорликка иштиёқи бор талабаларни ўзи қизиққан йўналишлари бўйича 
чуқурлаштирилган сабоқ олиши, уларни келажакда албатта юксак малакали мутахассислар 
бўлиб етишишларида асосий омил бўлиб хизмат қилади. 
Хулоса қилиб айтганда, таълим сохасида ахборот-коммуникацион ва 
педагогик технологиялардан, интернет ахборот- таълим ресурсларидан ҳамда 
конференция усулидан фойдаланиш талабаларнинг олаётган билимларни 
юқори савияда бўлишида самарали ёрдам беради ва уларнинг келгусида 
малакали мутахассислар бўлиб етишиб чиқишларига имконият яратади. 


165 

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish