Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ 
АФЗАЛЛИКЛАРИ 
 
С.Гаибназаров (ТАТУ, доцент) 
Т.Тургунов (Тош ДАУ, доцент) 
 
Республикамизда юксак малакали ва янгича дунёқарашга эга бўлган миллий 
кадрларни тайёрлаш, xаётимизда муҳим аҳамиятга эга бўлган масалалар қаторидатаълим- 
тарбия тизимини тубдан ислоx қилиш, уни замон талаблари даражасига кўтариш, баркамол 
авлодни тарбиялаб вояга етказиш долзарб масала бўлиб қолди.
Иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоxотларни янада чуқурлаштириш жараёнида 
ҳамда таълим тизимини ўрганиш асосида мамлакатимиз иқтисодиётида эришилган 
ютуқларни атрофлича таҳлил этиш, мавжуд муаммо ва камчиликларни батамом бартараф 
этиш ҳамда илғор xорижий тажрибалардан самарали фойдаланиш орқали таълим тизимини 
янада такомиллаштириш масалалари илгари сурилади. Xозирги кунда инновацион 
технологиялар ҳисобланмиш педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнида 
қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор кундан- кунга кучайиб бормоқда, бундай бўлишининг 
сабабларидан бири, шу вақтгача анъанавий таълимда талабаларни фақат тайёр билимларни 
эгаллашга ўргатилган бўлса, замонавий технологиялар уларни эгаллаётган билимларини 
ўзлари қидириб топишлари, мустақил ўрганиб таҳлил қилишларига, xатто хулосаларни ҳам 
ўзлари чиқаришларига ўргатади.
Маълумки, олий таълим соҳасида таълим жараёнига иннавацион педагогик 
технологияларни қўллаш қатор афзалликларга эга. Иннавацион таълим технологиялар 
талабаларнинг ўқув-тарбиявий ишларининг бир ёки бир неча ёндош соҳаларида 
билимларни, амалий кўникма ва малакаларни самарали ўзлаштиришлари, шунингдек, 
уларда шахсий хусусиятлар ва аxлоқий сифатларнинг ривожланишини таъминлайди. 
Бундан ташқари, иннавацион педагогик технологиялар педагогик жараённинг асосий 
ташкилий-методик воситаси бўлиб ҳисобланади. 
Бозор иқтисодиёти муносабатлари шароитида таълимда олиб борилаётган 
тадқиқотлар янги йўналиш-инновацион педагогикани майдонга олиб чиқди. Инноватция 
жараёни таркибий тузилмалар ва қонуниятларни қамраб олган тизимдан иборатдир. 
Иннавацион технологиялар-таълим жараённинг методик компонентлари йиғиндисидан 
иборат фаолият тузилмаси, иннавацион фаолият субектларининг субектив тузилмаси, 
иннавацион фаолият субектларининг сатхий тузилмаси, ўқув-тарбиявий ишлар бошқарувда 
янгиликнинг пайдо бўлиши, ишлаб чиқариши ва ўзлаштирилишдан иборат мазмун 
тузилмаси, янгиликнинг пайдо бўлиши- замонавийлаштиришдан иборат босқичликка 
асосланган xаёт даврийлик тузилмаси, бошқарув харакатларининг тўртта турининг ўзаро 
алоқасини ташкил қилувчи режалаштириш, ташкил этиш, раxбарлик қилиш, назорат 
қилишнинг бошқарув тузилмаси ҳамда диагностик, олдиндан кўра билиш, соф ташкилий, 
амалий, умумлаштирувчи, тадбиқ этувчи ташкилий тузилмасини ташкил этади. 
Иннавацион фаолият тузилмаси xақидаги мухим тизимли тасаввурлар, уларнинг 
вазифаларни асослаш, уларнинг шаклланганлик меъёрлари ва сатхлар уларни олий таълим 
амалиётига тадбиқ этишнинг зарур омили ҳисобланади.Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, 
иннавацион фаолият касбий фаолиятнинг онгли тахлили, меъёрларга нисбатан танқидий 
ёндашув, касбий янгиликларга нисбатан мойиллик, дунёга ижодий яратувчилик 
муносабатида бўлиш, ўз имкониятларини рўёбга чиқариш ўз турмуш тарзи ва 
интилишларини касбий фаолиятида мужассам қилиш. асосий функциялар билан 
изоxланади. Демак, педагог янги ахборот, педагогик технологиялар, назариялар, 
концепцияларнинг муаллифи, ишлаб чиқарувчиси, тадқиқотчиси, фойдалунувчиси ва 
тарғиб этувчиси сифатида номоён бўлади. 
Xозирги жамият, маданият ва таълим тараққиёти шароитида педагог-нинг 
инновацион фаолиятида ижтимоий-иқтисодий янгиланиш, таълим тизими, методология ва 


166 
ўкув жараёни технологиясининг тубдан янгиланиш, бундай шароит педагогнинг 
инновацион фаолияти бўлмиш ахборот, педагогик янгиликларни яратиш, ўзлаштириш ва 
фойдаланишдан иборат бўлиб, таълим мазмуни инсонпарварлаштиришда доимо 
ўкитишнинг янги ташкилий шакллари технологияларини қидиришни тақозо қилади. 
Педагогик янгиликни ўзлаштириш ва уни тадбиқ этишга нисбатан педагог муносо-
батининг характери ўзгаради. Таълим технологияси фалсафий, психологик, дидактик ва 
таълимий мақсаднинг ижтимоий педагогикага асосланган аниқ илмий ғояларга асосланади. 
Таълим технологияси тизимининг яхлитлик, тузилмавийлик барча ташкил этувчиларнинг 
ўзаро боғлиқлиги ва уларни бир-бирига бўйсунувчи, тизим ва мухитни ўзаро боғлиқлиги 
каби барча белгиларга эгадир. 
Таълим технологияси самарали натижани ва таълим мақсадларига эришиш 
кафолатини таъминлайди ҳамда замонавий ахборот ва педагогик технологияларнинг 
ҳаммабоп тизимини белгилайди. Таълим технологияси таълим мақсадларига эришишда, 
куч ва вақт сарф қилишда инсон имкониятлари ва техник захиралардан фойдаланиш бўйича 
мақбул йўлни таъминлайди. Агар билимлар анаънавий таълим усулларидан фойдаланиб, 
фақат маъруза орқали баён этилса, уч кундан сўнг уларнинг чорак фоизидан ортиғини эслаб 
қолиш мумкин эмас. Агар маъруза ўқиш, амалий ва лаборатория машғулотларини олиб 
боришда ахборот технологиялари воситаларидан фойдаланиб, презентациялар орқали олиб 
борилса, кўргазмали воситаларни қўллаш ва мавзу бўйича бахс-мунозара юритиш орқали 
ташкил этилса, у xолда ўргатилган билимларни эсда олиб қолиш ва тиклаш мумкин. 
Хулоса қилиб айтганимизда, олий таълим соҳасининг таълим жараёнида иннавацион 
таълим технологиялари бўлмиш педагогик ва ахборот технологияларидан оптимал 
фойдаланиш таълим самарадорлигини оширишнинг муҳим омили бўлиб ҳисобланади.

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish