175
приемника. Лазерная передача энергии по сравнению с другими
методами беспроводной
передачи обладает рядом преимуществ. Монохроматическая световая волна, обладающая
малым углом расходимости, позволяет узкому пучку эффективно передавать энергию на
большие расстояния. Компактный размер твердотельного лазера — фотоэлектрического
полупроводникового диода удобен для небольших изделий. Лазер не создает радиочастотных
помех
для существующих средств связи, таких как Wi-Fi и сотовые телефоны. Контроль
доступа, так как только приемники, освещенные лазерным лучом, получают электроэнергию.
У данного метода есть и ряд недостатков.
АГРАР ТАЪЛИМДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ
З.К.Кушаров (ТошДАУ, доцент)
Ҳар қандай инсон бугунги ахборотлашган жамиятда фаолият кўрсатиши учун мазкур
даврнинг талабларига жавоб бера олиши керак. Айниқса, таълим жараёнида бугунги
ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланиш ушбу жараёнда интерактив ўқув
қўлланмалар билан боғлиқ бўлган янгидан – янги ўзига хос қулайликлар яратади.
Компьютерни бошқа ўқитиш воситалари, масалан проектор электрон доскалар билан
оператив қўшилиши, кўргазмали қуроллардан фойдаланиб
маълумот бериш xажмини
оширади ва бу билан ўқитувчи учун дарс вақтидан унумли фойдаланишга имконият
яратади.
Қишлоқ хўжалиги ахборот технологияларини қўллаш учун энг мақбул ва қулай
соҳалардан саналади. Чунки замонавий фермер оддий деxқон эмас у етарлича билимга эга
бўлган етук мутахассис тадбиркордир. Чунки мустақилликдан кейин фермерчиликга
бўлган эътибор кескин кучайди. Олий таълим муассасаларида жумладан Тошкент Давлат
Аграр Университетида “Фермер хўжалигини бошқариш” факультети ташкил этилди ва
бугунги кунда бу факультет “Қишлоқ хўжалигида менежмент” деб номланиб келмоқда. Бу
ўз навбатида давлатимизнинг аграр секторга, ерга бўлган эътиборининг намунасидир.
Шунга боғлиқ xолда замонавий шароитларда республика хўжалик
субъектларини
мустаҳкам ва жонли фаолият юритишлари учун уларни ички имкониятларини юзага
чиқариб ташқаридан инвестициялар киритишни ҳамда ташкилий тузилмаларини тубдан
ўзгартириб янги бошқарув тизимини йўлга юзага келтиришни тақоза этади.
Ривожланган
мамлакатларнинг
қишлоқ
хўжалик
сферасида
ахборот
технологияларини қўллаш бўйича тез – тез, янги - янги шартлар кўриб чиқилади ва уларни
татбиқи учун етарли даражада куч ва маблағлар сарфланади. Энг илғор технологиялар
амалий компьютер дастурлари рамкасида xаётга татбиқ этилади.
Булар биринчи навбатда зонал экиладиган ер майдонларида қишлоқ хўжалик
экинларини оптимал жойлаштириш ва чорвани овқатлантириш рационлари,
минерал
ўғитлар миқдори ҳисоби, комплекс равишда ер қурилиш ишларини ўтказиш ва ер
ресурсларини мақсадли бошқариш, ҳар бир далани ипидан игнасигача ўрганиб давлат
тарихи кадастрини киритиш ва қишлоқ хўжалиги экинлари экилишининг технологик
хариталарини ишлаб чиқиш, ўсимликларни озиқланиш режимларини ва иссиқхоналар
микроиқлимини бошқариш, савзавотлар шу жумладан картошкани сақланиш жараёнини
назорат қилиш, етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва чорва озуқасини тўғри
баҳолаш, тупроқ унумдорлигини баҳолаш; қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб
чиқаришининг иқтисодий
самарадорлигини баxолаш, паррандачиликда технологик
жараёнларни бошқаришнинг оптимал вариантларини яратиш, гўшт ва гўшт
маxсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сақлашни оптимал усулларини ишлаб чиқиш
ва x.к.
Ахборот технологияларидан xалқ хўжалигида, жумладан аграр соҳада фойдаланиш,
республикамизда энди ривожланиб келаётган йўналиш ҳисобланади, Европа мамлакатлари,
кўпгина мустақил давлатлар ҳамдўстлиги xудудларида ва Америка Қўшма штатларида бу
176
соҳада бир неча ўн йилликлардан буён кенг кщламдаги илмий-тажрибавий ишлар қилиниб
келинмоқда. Шунга қарамасдан давлатимизнинг ва раҳбариятимизнинг ғамхўрликлари
туфайли бу соҳада қабул қилинаётган қонун –қарорлар республикамизда бу соҳага жуда
кескин туртки бўлди ва бу йўналишдаги ишлар шиддат билан амалда ўз татбиқини ҳамда
тасдиғини топмоқда.
Бу ишларнинг аксарияти таълим ва амалиётда тажрибаан ўтиб ўзини самарасини
бермоқда. Масалан, гўшт ва гўшт маxсулотлари, сут ва сут маxсулотлари, қишлоқ хўжалиги
маxсулотларини қайта ишлаш соҳасида, чорвачилик ва паррандачилик комплексларида
жуда кўп ишлар компьютерлар ёрдамида бошқарилмоқда.
Қишлоқ хўжалигида ахборот технологияларнинг қўлланилишининг бирдан – бир
аломати– хўжаликда компьютерларнинг мавжудлиги ва уларнинг интернет тармоғига
уланганлиги. Ахборот технологиялари асосан бухгалтерия ҳисоб – китоби ва қишлоқ
хўжалигини автоматлаштиришда қўлланилади. Лекин қишлоқ хўжалигида
асосий
аниқловчи факторлардан табиатда бўладиган жараёнларни, об – xаво ва иқлимни олдиндан
прогноз қилиш билан жорий ва узоқ муддатли маълумотларни йиғиш натижасида
ўсимликларнинг ўсиши, ривожланиши, касалликларга чидамлилиги, xосилдорлиги, совуқ
уриши, қайта ишлаш ва сақлаш жараёнларини билиш замонавий фермердан юқори билим
ва кўникма ҳамда фидоийликни талаб этади.
Қишлоқ хўжалигида ахборот технологияларидан фойдаланиш фермерларга умуман
шу соҳа вакилларига ташқи манбалардан (интернет орқали) узлуксиз керакли
маълумотларни вақтнинг исталган пайтида ва хоxлаган ерида олиб туришга имконият
туғдиради. Масалан, синоптиклардан кун давомида олинадиган об – ҳаво тўғрисидаги
маълумотлар, фермерларга қачон ерни чопиқ қилиш
кераклигини, қачон ўсимликларга
минерал ўғитлар бериш кераклигини, қачон ерни юмшатиш (агротехникасини) ни тўғри
йўлга қўйишга имкон бериб қолмасдан, балки атроф – муxитни заҳарланишдан ва бошқа
салбий таъсирлардан сақлашга имкон беради. Буларнинг ҳаммаси компьютер ва интернет
тармоқлари шарофати туфайли амалга оширилади.
Бундай муаммоларни ҳал қилиш ва уларнинг салбий оқибатларини олдини олиш
масалалари аграр таълим жараёнида босқичма-босқич амалга оширилиб борилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: