Болғалаш
– хомакига ҳар хил асбоблардан фойдаланиб
болғанинг зарбаси ѐки гидравлик пресснинг босими ѐрдамида хомакига
керакли шакл бериш технологик жараѐни (3.1г расм). Болғалашда металл
паллалар харакатига тик томонга эркин оқади, металл фақат паллалар
орасида деформацияланади. Болғалаш йўли билан оғирлиги бир неча
граммдан бир неча тоннагача бўлган хомакиларни олиш мумкин;
Ҳажмий штамплаш
– металларни штампларда деформациялаш
жараѐни. Штампнинг ички бўшлиғи олинадиган хомаки (поковка)нинг
шаклини ва ўлчамларини такрорлайди (3.1.д расм).
Листли штамплаш
– матрица ва пуансон ѐрдамида ясси
(қалинлиги бошқа ўлчамлардан анча кичик) хомакини деформациялаш
жараѐни (3.1 е расм). Усул ясси ва фазовий деталларни олиш имконини
беради. Бунда листли хомакининг қалинлиги деярли ўзгармайди.
Штамплаш юқори унумли усул ва машинасозликда кўплаб ҳамда йирик
сериялаб ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади.
Машинасозликда энг кўп тарқалган усуллар – бу болғалаш ва ҳажмий
штамплашдир. Болғалаш ва штамплашдан олдин металл дастлаб ишланади –
тозаланади, бўлакларга кесилади, температура режими ва қиздириш
қурилмаси танланади.
Металлнинг сиртдаги нуқсонларни тозалаш деталларда бузилишларни
(бракни) олдини олади. Тозалашнинг қуйидаги турлари қўлланилади: аланга
ѐрдамида қиздириб ва қиздирмасдан, сиқилган хаво ѐрдамида тозалаш,
фрезалаш, жилвирлаш ва бошқалар. Замонавий усулларга қуйидагилар
киради: нинали фрезалаш, қум ва питра ѐрдамида детал сиртига уриб
тозалаш. Металл арралаш, қайчилар ѐрдамида, газ алангасида, электручқун
ва анод-механикавий ва бошқа усуллар ѐрдамида бўлакларга кесиб
ажратилади.
34
Болғалашда деталнинг шакли куч таъсирига тик йўналишда эркин оқиб
ҳосил бўлади. Болғалашда қўлланиладиган асбоблар метални эркин оқишига
халақит бермайди, бу ҳолат болғалашнинг бошқа усулларга қараганда
афзаллигидир. Фақат асбобнинг хомакига тегиб турган жойида ишқаланиш
металлнинг эркин оқишини чегаралайди.
Болғалаш жараѐни кенг қўлланилади, чунки:
1)
жуда йирик массаси бир неча юз тоннагача тенг бўлган
хомакиларни олиш мумкин. Бошқа усулда бундай хомакиларни олиб
бўлмайди. Хамда оғир хомакиларга ишлов берилганда нисбатан қуввати унча
юқори бўлмаган қурилмалар ишлатилади, чунки, зарба бутун хажм бўйича
эмас, балки фақат керак бўлган юзаларига таъсир қилади;
2)
универсал қурилма ва мосламалар қўлланилиши ҳар хил
шаклдаги хомакиларни олишга имкон беради;
3)
болғалаш натижасида металл сифати кескин ошади, механик
хоссалар яхшиланади, айниқса пластиклик ва зарбий қайишқоқлик.
Болғалаш жараѐниниг асосий камчиликлари: паст унумдорлиги, кўп
мехнат сарфи, айниқса прессларда иш олиб борилса, жуда катта қўйимлар,
жоизликлар ва хомаки ўлчамларининг четга чиқиши.
д
а)
г)
в)
б)
е)
д)
3.1 расм. Металларни босим билан ишлаш асосий турлари:
а – прокатлаш ; б – пресслаш; в – кирялаш; г – болғалаш; д – ҳажмий
штамплаш; е – листли штамплаш
35
Do'stlaringiz bilan baham: |