18
-
мулк ҳуқуқи назарияси – Р.Коуз, А.Алчиян ва Г.Демсец, Р.Познер,
С.Пейович ва Е.Фуруботн – шартномалар назариясига асос бўлди;
-
трансакция харажатлари назарияси – Р.Коуз, О.Уильямсон, Д.Норт –
иқтисодий ташкилот назарияси (фирма назарияси)га асос бўлиб хизмат қилди –
М.Аоки, А.Алчиян ва Г.Демсец, С.Чунг, М.Женсен ва У.Миклинг,
О.Уильямсон, Ю.Фама;
-
ижтимоий танлов назарияси – Ж.Бьюкенен, Т.Таллок, М.Олсон –
бюрократия назарияси – К.Эрроу, В.Нисканен, С.Паркинсон; жиноят ва
жазолар иқтисодий назарияси – Г.Беккер, М.Фридмен, Ж.Стиглер, М.Олсон ва
б.; коррупция иқтисодий назарияси – Э.Крюгер, Ж.Стиглер ва б.; хуфиёна ва
норасмий иқтисодиёт – Э. де Сото, Э.Файг, К.Харт, Т.Шанин, Ф.Шнайдер;
-
Д.Нортнинг институционал эволюция концепцияси янги иқтисодий
тарихда ўз ифодасини топди – Б.Густаффсон, Д.Норт, Р.Томас ва б.
Россия
иқтисодиёт
фанида
неоинституционал
назария
Р.И.Капелюшников,
О.С.Сухарева,
А.Н.Олейник,
В.М.Полтерович,
В.Л.Тамбовцева, А.Е.Шаститко ва бошқаларнинг ишларида ривожлантирилган
[31, 34, 40, 41, 43, 48, 51, 56].
Хуфиёна ва норасмий иқтисодиётнинг институционал жиҳатлари
А.Аузан, Л.Косалс, А.Олейник, В.Радаев, Л.Тимофеев, Ю.Латов ва
бошқаларнинг ишларида ўз аксини топган [41, 47, 52].
Неоинституционал назариянинг санаб ўтилган йўналишлари ўртасида
кўплаб фарқлар ҳам, умумий жиҳатлар ҳам мавжуд. Хусусан, Т.Эггертссон
қуйидагиларни фарқлайди [59]:
Биринчидан, барча ушбу муаллифлар алмашувни тартибга солувчи
қоидалар ва шартномаларга нисбатан белгиланадиган чекловларни яққол
кўринишда моделлаштиришга интиладилар, бунда андоза сифатида кўпроқ
неоклассик
моделда
мулк
ҳуқуқларининг
энг
намунали
йўлидан
фойдаланилади.
Иккинчидан, тўлиқ ахборот ва алмашувнинг ноль даражали харажатлар
тўғрисидаги неоклассик тахминлар ойдинлаштирилди, шунинг учун ижобий
трансакция харажатларининг натижалари ўрганилмоқда.
Учинчидан, баҳоланадиган неъматларда фақат иккита ўлчов – нарх ва
сифат ўлчовлари мавжуд, деган оддий тахмин анча юмшатилди, шу сабабдан
иқтисодий натижалар ва иқтисодий ташкилот учун товарлар ва хизматлар
сифат ўзгаришларининг натижалари тадқиқ этилмоқда.
Яна бир бор таъкидлаш лозимки, неоинституционал назария ҳозирча
тўлиқ шаклланмаган: таърифлар ва атамашунослик борасида тўлиқ уйғунликка
эришилмаган, математик моделлардан микроиқтисодий назариядагига нисбатан
жуда кам даражада фойдаланилмоқда, эмпирик тестлашга катта эътибор
қаратилади (бу айниқса ўтиш иқтисодиётидаги жараёнларни таҳлил қилишда,
масалан, хуфиёна секторни ўрганишда, турли маъмурий тўсиқларнинг
самарадорлигини тадқиқ этишда яққол кўзга ташланади).
Do'stlaringiz bilan baham: