61
Меҳнат бозорида бундай тартибга солишни қўлланишнинг энг муҳим
афзаллиги шундаки, унда қабул қилинадиган қарорлар ниҳоятда қайишқоқ
(эгилувчан, мослашувчан) бўлади, уларни на қонунчилик, на
суд ва на
маъмурий усулларга қиѐслаб бўлмайди.
Ходим билан тузилган шахсий шартнома иш берувчиси учун анча
фойдалидир. Шахсий шартнома тизими меҳнатчининг меҳнат шароити ва унга
тўланадиган иш ҳақини шу одамга қараб белгилаш имконини беради.
Жамоавий битимларга кўра эса, бундай қилиб бўлмайди. Шу билан бирга,
тузиладиган шахсий битим кўп ҳолларда меҳнаткашларни
ижтимоий
кафолатларининг каттагина қисмидан маҳрум этади.
Меҳнат муносабатларини шахсий услубда тартибга солиш ва
бандликнинг қайишқоқ шаклларини жорий этиш – меҳнаткашлар кучидан
фойдаланиш (эксплуатация характерида) кучайтириш ҳамда
доимий ишловчи
шахслар учун илгари мавжуд бўлган ижтимоий кафолатлардан воз
кечилишидан ташқари яна бир қатор салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Жумладан, ривожланган мамлакатлардаги меҳнат бозорларида доимий ишчи
кучларини вақтинча ѐки тўлиқсиз иш вақтида ишловчи шахслар (ѐшлар, хотин-
қизлар, ногиронлар ва ҳоказо) билан алмаштириш қоида тусига кирмоқда.
Табиийки, мазкур ижтимоий гуруҳларнинг вакиллари ижтимоий жиҳатдан кам
муҳофазаланган ва жамоавий шартномалар билан қамраб олинмаган. Шу боис
давлат айниқса, хўжалик юритишнинг бозор муносабатларига ўтиш
шароитларида ѐллашнинг шахсий шарнома шакллари ривожини назорат қилиб
бориши керак. Акс ҳолда, норозилик кучайиши
натижасида давлат ишсизлик
бўйича ижтимоий тўловларни анча кўпайтиришга мажбур бўлиб қолади.
Сўнгги
ҳолатни
алоҳида
ҳисобга
олишимиз
лозим.
Чунки,
республикамизда, бир томондан, ишчиларни ѐллаб ишлатиш бўйича хусусий
тадбиркорлик ва бизнес яхши ривожланмаган бўлса, иккинчи томондан эса, кам
таъминланган ҳамда ижтимоий жиҳатдан етарли даражада ҳимоя қилинмаган
меҳнаткашлар орасида ишсизлар сони ошиб бораяпти.
Буларнинг
ҳаммаси
меҳнат
бозоридаги
ижтимоий-иқтисодий
муносабатларни
тартибга солишнинг янги, самарали ҳудудий усулларини,
уларни меҳнат ресурслари ортиқча ва етишмайдиган ҳудудларга бўлган ҳолда,
тадқиқ этишни талаб қилмоқда.
Республиканинг меҳнат ресурслари ортиқча ҳудудлари, аввало, Андижон,
Фарғона, Наманган, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарѐ, Сурхондарѐ,
Бухоро ва
Хоразм вилоятлари учун мазкур бозорни тартибга солишнинг анча самарали
усуллари деб, ишчи кучига бўлган талабнинг ошиши ва унинг таклифи
камайишини ҳисоблаш зарур.
Мазкур усуллар нималарда ифодаланишини батафсил кўриб чиқайлик:
а)
Do'stlaringiz bilan baham: