Компьютер тизимлари ва тармо?лари тайёр



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/67
Sana21.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#75973
TuriСеминар
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   67
Bog'liq
kompyuter tizimlari va tarmoqlari (1)

киради : 

компьютер ва маҳаллий тармоқ кабелини галваник ажратиш 
(бунинг учун одатда сигнални импулс трансформатори орқали
узатилади) ; 

мантиқй сигналларни тармоқ сигналларига ва аксига
ўзгартириш ; 

тармоқ сигналларини кодлаш ва декодирлаш 

қ
абул қилинаётган пакетлардан айнан шу абонентга
манзиллаштирилган пакетларни танлаб қабул қилиш ; 

параллел кодни кетма-кет кодга ахборот ўзтилишда ўзгартириш
ва ахборот қабул қилишда аксига ўзгартирш ; 

адаптернинг буфер хотирасига узатилаётган ва қабул
қ
илинаётган ахборотларни ёзиш ; 

қ
абул қилинган ахборот алмашинувини бошқариш усулида
тармоққа эга бўлишни ташкил қилиш ; 

ахборотларни қабул қилиш ва узатишда пакетларнинг назорат
битлари йиғиндисини ҳисоблаш. 
Одатда ҳамма тармоқ вазифалари махсус катта интеграл
схемалар ёрдамида амалга оширилганлиги учун адаптер
платасининг ўлчами кичик ва нархи арзондир. 
Агарда тармоқ адаптери бир неча турдаги кабеллар билан
ишлай олса, у ҳолда яна бир созланиши лозим бўлган кўрсаткич
қ
ўшилади (кабель турини танлаш). Масалан, адаптер платасида у ёки
бу турдаги кабелга улаш учун мослама (перемычка) бўлиши мукин. 
Адаптердан бошқа ҳамма маҳаллий тармоқ қурилмалари
ёрдамчи қурилмалар бўлиб, кўпинча уларсиз ҳам ишни ташкил
қ
илиш мумкин. 
Трансиверлар ёки узатиш ва қабул қилиш қурилмалари 
(Transmitter-Receiver, приемопередатчики), улар адаптер билан тармоқ
кабели ўртасидаги ахборотни узатиш учун хизмат қиладилар ёки
тармоқнинг икки қисмлари (сегмент) ўртасидаги ахборот узатишни
амалга оширадилар. Трансивер сигнални кучайтириш, сигнал
қ
ийматларини ўзгартириш ёки сигнал кўринишини ўзгартириш 
(масалан электр сигнални ёруғлик сигналига ва тескарисига) 
ишларини бажаради. Кўпинча адаптер платасига ўрнатиган қабул
қ
илиш ва узатиш қурилмасини трансивер деб ҳам юритилади. 
Репитерлар ёки қайтарувчи (rеpеatеr, повторител) қурилмаси
трансиверга нисбатан анча оддий вазифани бажаради. У фақат
сусайган сигнални қайта тиклаб аввалги, яъни узатилган вақтдаги


32 
кўринишга (амплитудаси ва кўринишини) келтиради. Сигнални қайта
тиклашнинг асосий мақсади, тармоқ узунлигини оширишдан иборат
(2-расм). Лекин репитерлар кўпинча бошқа вазифаларни ҳам
бажарадилар, масалан, тармоққа уланадиган қисмларни галваник
ажратиш. Репитерлар ва трансиверлар ҳеч маҳал ўзидан ўтаётган
ахборотга ҳеч қандай ишлов бермайдилар. 
2-расм. Тармоқнинг икки бўлагини репитер ёрдамида улаш 
Йўналтиргичлар – ҳар бир пакет учун қулай узатиш йўлини
танлаб, узатувчи қурилма. Бунинг учун тармоқнинг энг кўп юкланган
қ
исмларини ва бузилган қисмларини айланиб ўтиши керак. Улар
одатда мураккаб шохламали тармоқда ишлатилади, бу ҳолда алоҳида
олинган абонентлар ўртасида бир неча алоқа йўли мавжуд бўлиши
мумкин. 


Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish