5-мавзу: Баскетбол ўйин қоидаларини ўргатиш режа: Ўйин техникаси асослари ва таснифи


Кўрсатилган усуллардан ташқари чалғитишлар



Download 1,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/29
Sana21.02.2022
Hajmi1,02 Mb.
#75558
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   29
Bog'liq
6- mavzu

Кўрсатилган усуллардан ташқари чалғитишлар. Тўп билан ҳаракат қилаётган 
баскетболчи энг аввал ҳимоячидан қутилишга ва саватга тўп отишга ҳаракат қилади ёки 
ўзига бир неча ҳимоячиларни диққатини жалб қилади ва ҳимоячидан бўшаган шеригига тўп 
узатади. 
Тўпни узатиш. Энг асосийси тактик ҳаракат бўлиб, саватга ҳужум уюштиришнинг 
натижаси узатишнинг йўналишига ва ўз вақтида бажарилганлигига боғлиқ. Баскетболчи 
узатишдан олдин унинг қайси томонга ва қайси баскетболчига узатилиши лозимлигини ҳал 
қилиш билан бирга мавжуд вазиятда яҳшироқ самара келтира оладиган узатиш усулини ва 
вақтни танлаши лозим.  
Тўпни ерга уриб юриш. Бу тўпли баскетболчининг асосий якка жойдан жойга 
кўчиш воситаси бўлиб ҳисобланади. Ўйиннинг ўзгарувчан вазиятини кузата билиш тўпни 
ерга уриб юрушда катта аҳамиятга эга.  
Саватга тўп отиш. Бу катта масъулият билан бажарилади, чунки тўп саватга 
тушмаса, уни рақиб эгаллаб олиши мумкин. Баскетболчи ҳар гал саватга тўп отишдан аввал 
ўзининг ва рақиб жамоа баскетболчиларининг майдонда жойлашишини, шчитга нисбатан 
ўзининг позисиясини ҳисобга олиши, қулай ҳолатни эгаллаши лозим.
 
Гуруҳли ҳаракатлар 
Гуруҳли ҳаракатлар бу ниҳоятда зарур тактик маълум типовой блоклардир, улардан 
жамоанинг тартибга солинган комбинасиён ҳаракатларининг фундаменти йиғилади. 
Гуруҳли ҳаракатларда ўйинчиларнинг ижодий малакаларининг бирикмалари пайдо бўлади. 
Тактик схемалар учун икки ёки уч ўйинчининг ўзаро ҳаракатларининг маълум усуллари 
универсал ҳисобланади.
Икки ўйинчининг ўзаро ҳаракатлари. Икки ўйинчининг ўзаро ҳаракатларининг 
асосий усулларига “узат ва чиқ” усули, шунингдек, тўсиқ тўқнаштириш ва кесишлар 
киради. 


Тўпни узат ва чиқ”. Ўйинчи тўпни шеригига узатади, кескин югуриш финти 
бажариб ҳимоячига яқинлашади, уни мувозанат ҳолатидан чиқаради, сўнг эса тўғри чизиқ 
бўйича ҳаракат қилиб шчит олдига чиқади ва саватга ҳужум қилиш учун тўпни олади.
“Тўпни узат ва чиқ” ўзаро ҳаракатнинг мувафаққиятли чиқиши учун кўпроқ 
ёлғондакам тактик йўллардан фойдаланилади. “Тўпни узат ва чиқ” усули рақиб шчитгача 
бўлган масофани ҳаракатда босиб ўтиш ва сон жиҳатдан устунлик – икки киши бир кишига 
қарши 2х1 амалга оширишда ҳамда тез ёриб ўтиш давомида ҳам кенг қўлланилади. Маълум 
ўзаро ҳаракатларда фойдаланишнинг устунлиги кўпинча баскетболчининг шчит томонга 
қисқароқ йўл бўйича жасурона, қатъий кескин югуруши ва рақибнинг тўсиб қолишидан ва 
итариб юборишларидан қурқмасдан тўпни олишга тайёргарлигига боглиқ. 
Тўсиқ. Тўсиқ моҳияти қойидагидан иборат: ўйинчи, ўз шеригини таъқиб қилаётган 
ҳимоячи яқинида шундай қилиб жой танлайдики, у таъқиб қилаётган ўйинчини кетидан 
кузатиши мумкин бўлган қисқа ёлни тосиб қойсин. Ўйинчи ҳимоячини ҳаракат қилиб 
ўтишга йўл қўймайди ёки шеригининг йўлига қараганда узунроқ йўлдан ҳаракат қилишга 
мажбур қилади, ҳамда ўзи учун қисқа вақт ичида таъқибдан қутилишга ва саватга ҳужум 
қилишга имкон яратади. Бунда тўсиқ қойган ўйинчи ҳаракатсиз қолмайди: ҳимоячи билан 
тўқнашгач у бурилади ва ҳужумга ёрдам бериш учун шчит томонга чиқади. Топли ўйинчи 
доим тўсиқ қўйгандан кейин дарҳол ҳужумга кирган шериги рақиб учун хавфлироқ 
бўлишини назарда тутиши керак (26-расм). 
Тосиқнинг уч хили: ёндан, орқадан ва олдиндан қўйиладиган варианти бор. 
Агар тўсиқ қўяотган шеригини таъқиб қилаётган ҳимоячининг орқасида ёки ёнида 
жойлашса, унда бу мос равишда ёки орқадан қўйилган тўсиқ деб ҳисобланади. Унинг 
мақсади тўпли ва тўпсиз шеригини керакли йўналишда тўпни уриб юриши ёки керакли 
жойга чиқиши учун озод қилишдир. Агар тўсиқ қойтган ўйинчи, шериги ва уни таъқиб 
қилаётган ҳимоячи ўртасида (орасида) юзи ёки орқаси билан турган бўлса, у олдинги (ички) 
тўсиқ қўйган исобланади, унинг мақсади – тўпни шеригини саватга тўп отиш учун озод 
қилишдир. Тўсиқдан фойдаланиб ўйинчи ҳеч қандай қаршиликсиз тўпни саватга отиши 
мумкин ёки агар иккала ҳимоячи ҳам унга қарши келаётган бўлса, тўсиқ қойгандан кейин 
тезда рақиб шчити олдига чиққан ўйинчига тўпни узатиш мумкин.

Download 1,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish