Табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари
Ҳаво, қуёш нури, сув жисмоний тарбия жараёнида
табиатнинг
соғломлаштирувчи кучлари тарзида жисмоний тарбиянинг воситаси
сифатида фойдаланилади. Ҳаётий шароит, муҳит инсонни турли шароитда
моддий неъмат яратиш, яшашга мажбур қилади. Табиатнинг инъоми- ҳаво,
сув, қуёш нури инсон иш қобилиятини ошириш, саломатлигини
мустаҳкамлашнинг асосий воситасидир.
Жисмоний тарбия жараёнида табиатнинг соғломлаштурувчи
кучидан
фойдаланиш икки йўналиш бўйича амалга оширилади:
1. Жисмоний тарбия машғулотларини муваффақиятли ташкил этиш ва
ўтказиш шарти ҳамда чиниқтиришнинг мустақил воситаси сифатида;
2. Одамлар соғлиғини мустаҳкамлаш ва иш қобилиятини
оширишнинг муҳим воситаси сифатида.
Жисмоний тарбия жараёнини очиқ ҳавода, қуёш нури остида, сув ва
бошқалардан фойдаланиб, жисмоний машқлар бажариш самара беради.
Чўмилиш, офтобда тобланиш, ҳавонинг иссиқ совуғи, жисмоний машқлар
билан инсон организмига турлича таъсир кўрсатади. Машғулотлар
давомида бу воситалардан тизимли фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади
Қуёш нуридан фойдаланишда соат 10.00 дан 12.00 гача алоҳида,
16.00-17.30 гача ёши, жинси ва бошқа алоҳида хусусиятларини ҳисобга
олинмасдан тобланса, унинг таъсири турлича бўлади.
Жисмоний
машқларнинг меъёри, юкламанинг умумий миқдори, машқнинг
интенсивлигини эътибордан четда қолдириш табиатни соғломлаштирувчи
кучларидан фойдаланишда салбий натижаларга олиб келиши мумкин.
Жисмоний тарбия жараёнида эришилган чиниқишнинг самараси
кўчувчан бўлади, яъни у инсоннинг бошқа фаолияти (асосан, меҳнат,
ҳарбий хизмат)да намоён бўлади ва жисмоний тарбиянинг ҳаётий-
амалийлигини оширади. Қолаверса, руҳий-иродавий хислатларини ҳам
кучайтиради. Айниқса, чайқалиш, тебраниш, меъёрсиз
юкламага чидаш,
вазнсизлик ҳолатига тез мослашишдек вазифалар осон ҳал бўлади.
Табиатнинг соғломлаштирувчи
кучидан фойдаланишнинг асосий
талабларидан бири уларни жисмоний машқлар билан мунтазам равишда
мажмуали қўллаш, бирга қўшиб олиб боришдан иборатдир. Чунки уларни
биргаликда самарали қўллаш инсоннинг соғлиғини мустаҳкамлашга ҳамда
жисмоний қобилиятларини ўстиришга имкон беради.
Оқилона меъёрни аниқлаш вақтида ўқувчиларнинг
хусусиятларини ва
педагогик вазифалар хусусиятини ҳисобга олиш лозим. Бу, биринчидан,
жисмоний тарбия жараёнидаги чиниқтириш самарасининг меҳнат ва
ўқув фаолиятига ўтказилишини рўёбга чиқаради; иккинчидан, кўпроқ
юқори юкламаларни қўллаш
учун имконият яратади, демак, иш
қобилиятини ўстиради; учинчидан, ортиқча юклама таъсирига,
титраш ва
тебранишга организмнинг қаршилигини оширади ва ҳ.к.; тўртинчидан,
ирода сифатини юқори даражага кўтаради.
Шуғулланувчиларга қуёш ваннаси, сувда чиниқишнинг назарий
билимлари ва улардан тизимли фойдаланиш, ҳавонинг ўзгариши
организмнинг иссиқ-совуққа, кескин ўзгаришларга
тез мослашиши
индивиднинг ёшлигидан йўлга қўйишни самараси катта. Ҳар томонлама
чиниқтириш табиат омилларини турли жисмоний машқларни бажариш
билан қўшиб олиб борилиши ташқи муҳитнинг
салбий таъсирларига
организмнинг қаршилик кўрсата олиш қобилиятини янада оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: