Табиий шифо воситалари 3-китоб тошкент


Пешоб йўлида тош йиғилишида



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/118
Sana21.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#75044
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   118
Bog'liq
Tabiiy shifo vos 3

Пешоб йўлида тош йиғилишида 0,5 литр зайтун мойи ва 0,5 литр лимон 
шарбати олиниб, овқатланишдан камида 6 соат олдин 4 ош қошиқ зайтун 
мойи ва унинг кетидан 1 ош қошиқ лимон шарбати ичилади. Бу муолажа ҳар 
15 дақиқада такрорланади. Зайтун мойи охиригача ичиб бўлингач, бир 
кўтаришда қолган лимон шарбатининиг ҳаммаси ичилади. Муолажа вақтида 
зайтун мойи мазаси келадиган кекириш юзага келиши мумкин. Агар лимон 
шарбати зайтун мойидан кейин дарҳол ичилса, кекириш унчалик кучли 
бўлмайди. Бу усул жуда қийин ва ёқимсиз бўлсада, ўта самарали 
ҳисобланади.  
Пешоб йўлида тош йиғилишига қарши яна бир рецептда 200 грамм 
лимон шарбати ва 200 грамм тоза асал оғзи ёпиқ идишга солиниб, қайнаб 


Аюпов Равшан Хамдамович 
34 
турган сув ичида (водяная баня) 30-40 дақиқа давомида қайнатилади. Тайёр 
бўлгандан сўнг аралашма совутилади ва музлатгичда сақланади. Бу малҳам 1 
ош қошиқдан кунига 3 маҳал овқатланишдан 30 дақиқа олдин ичилади.
Бир дона лимон шарбати ва 0,5 стакан иссиқ сув аралашмасидан кунига 
бир неча марта ичиш ва 0,5 стакандан сабзи, лавлаги ва бодринг 
шарбатларининг аралашмасидан кунига 3-4 маҳал ичиш натижасида бир неча 
кун ёки ҳафта ичида қум ва тошларнинг йўқотилишига эришиш мумкин. 
Бунда албатта тошларнинг катта-кичиклиги ҳам аҳамиятга молик бўлади. 
Асабийлашишда бир дона лимон шарбати ва 100 грамм асал яхшилаб 
аралаштирилади ва бу аралашмадан қайноқ сут ёки чойга солиб, бир ой 
давомида ётишдан олдин ичиш керак бўлади. Беморнинг умумий аҳволини 
яхшилаш учун 100 грамм алоэ шарбати, 500 грамм ёнғоқ, 300 грамм тоза 
асал, 3 дона лимон шарбатидан иборат аралашма тайёрланади ва у кунига 3 
маҳал, овқатланишдан ярим соат олдин 1 чой қошиқдан истеъмол қилинади. 
Нафас қисиши ва юрак сиқилиши касаллигида 10 бош тозаланган 
саримсоқпиёз бўтқа ҳолатига келгунча эзилади ва унга 1 литр асал ҳамда 10 
дона лимон шарбати қўшилиб, яхшилаб аралаштирилади. Кейин бу 
аралашма оғзи ёпиқ шиша идишда бир ҳафта сақланади. Сўнг ҳар куни 4 чой 
қошиқдан ичиб, орада бир кун ҳам танаффус қилиш мумкин эмас. 
Тайёрланган дори икки ойга етади.
Иккинчи усулда эса 350 грамм саримсоқпиёз майдалаб эзилади ва у 24 
дона лимоннинг шарбати билан аралаштирилиб, оғзи кенг шиша банкага 
солиниб, усти 24 соат юпқа мато билан ёпиб қўйилади. Аралашмани 
истеъмол қилишдан аввал уни чайқатиб юбориш керак. Бу малҳамдан кунига 
бир маҳал, ётишдан олдин қуйидаги тартибда ичилади: бир ош қошиқ дори 
0,5 стакан сувга солиб аралаштирилади ва ичилади. Орадан 10-14 кун 
ўтганидан сўнг, уни қабул қилувчи инсон унинг ёшартирувчи эликсир 
эканлигини ҳис қилиб, чарчоқ нималигини унутади ва ана шу ажойиб 
воситадан фойдаланганлар соғлом уйқу билан мукофотланадилар.


Аюпов Равшан Хамдамович 35 

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish