Шанхай Хамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар:
Хитой, Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Козоғистон Хиндистон,
Покистон, (кузатувчи мақомига эга бўлган давлатлар Эрон ва Мўғулистон)
Марказий Осиё Ҳамкорлиги Ташкилоти (МОҲ)
Давлатлараро минтақавий иқтисодий ташкилот. 1993 йил июн ойида Ўзбекистон
Республикаси билан Қозоғистон Республикаси, ўртасида 1994-2000 йилларда иқтисодий
интеграцияни чуқурлаштириш тўғрисида битим имзоланди.
Интеграция жараёнига шароитлар яратиш мақсадларида 1994 йил 10 январда Ўзбекистон
ва Қозоғистон ўртасида ягона иқтисодий мақонташкил этиш тўғрисида шартнома тузилди.
Шартномага 1994 йил 16 январда Қирғизистон қўшилди. 1996 йил 23 августда Олмаота
шаҳрида ўтказилган давлатлараро кенгаш мажлисида Россия Федерацияси ва Тожикистон
Республикаси кузатувчи сифатида иштирок этди ва улар 1998 йил 26 мартда ташкилотга қабул
қилинди. 1998 йил 17 июлда Чўлпонота шаҳрида (Қирғизистон) ягона иқтисодий маконни
ташкил этиш тўғрисидаги шартнома иштирокчилари – марказий осиё давлатларининг
минтақавий бирлашмаси “Марказий Осиё иқтисодий ҳамжамияти ” номини олди. 1999 йилдан
бошлаб давлатлараро кенгашда Грузия, Туркия, Украина кузатувчи мақомида иштирок эта
бошлади. Минтақа мамлакатларининг ягона иқтисодий маконни шакллантириш, минтақа
хавфсизлиги ва барқарорлиги масалаларида минтақа мамлакатларининг ўзаро ҳамкорлигини
янада чуқурлаштириш, интеграцион жараёнларини, сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоий-
маданий ва бошқа сохаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳимлигини
ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А Каримов томонидан ҳамжамият
фаолияти доирасини кенгайтириш ва уни “Марказий Осиё ҳамкорлиги ташкилоти” деб аташ
таклиф этилди ва бу таклиф Қозоғистон Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон республикалари
давлат бошлиқларининг Тошкент баёнотида 2001 йил 28 декабрда ўз ифодасини топди. Давлат
бошлиқларининг Олмаота учрашувида 2002 йил 28 февралда “Марказий Осиё ҳамкорлиги”
ташкилотини тузиш ҳақида шартнома имзоланди.
Марказий Осиё ҳамкорлиги ташкилотини ташкил этишнинг асосий мақсадлари:
-Қатнашувчи мамлакатларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда сув-энергетика
русурсларидан ва сув ҳўжалиги объектларидан рационал фойдаланиш;
-Транспорт тизимининг умумминтақавий инфратузилмасини барпо этиш (Европа- Осиё
транспорт йўллари);
- Ишлаб чиқариш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш;
- Гуманитар сохада ва экологик муаммоларни хал этишда ўзаро ҳамкорлик;
- Минтақа хавфсизлигини мустахкамлашда ҳамкорликни кучайтиришаҳри.
Марказий Осиё ҳамкорлиги ташкилоти доирасида Марказий Осиё ҳамкорлик ва
тараққиёт банки ташкил этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |