Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид норматив-ҳУҚУҚий ва услубий ҳужжатлар


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/185
Sana06.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#751315
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   185
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ 
МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ 
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА»
2009 йил 30 декабрь ПҚ-1251-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини 
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон 
Фармони ижросини таъминлаш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш орган-
лари тузилмасини янада мақбуллаштириш, уларнинг аҳоли бандлигини таъминлаш, ёлғиз 
қариялар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа заиф қатламларини бозор иқтисодиёти шароитла-
рида ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва муҳофаза қилиш бўйича манзилли чора-тадбирларни 
амалга ошириш юзасидан жавобгарлигини ошириш мақсадида:
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза 
қилиш вазирлигининг асосий вазифалари ва функциялари этиб белгилансин:
ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг узоқ муддатли устуворликларини ҳисобга олган 
ҳолда меҳнат, аҳолининг бандлиги ва ижтимоий муҳофазаси соҳасидаги қонун ҳужжатларини 
такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
меҳнат бозорини ривожлантириш ва бошқариш, аҳолининг бандлигини, шу жумладан 
хорижда ишлашини таъминлаш, демографик омиллар ва иқтисодиётни ривожлантириш 
истиқболларини ҳисобга олган ҳолда иш билан таъминлашнинг илғор шаклларини жорий 
этиш бўйича самарали чора-тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш;
банд бўлмаган аҳоли ва ишсизларга, биринчи навбатда ёшларга, аёлларга, имконият-
лари чекланган ша хсларга профессионал қайта тайёрлаш ва иш билан таъминлаш бўйича, 
шунингдек ишсизларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича сифатли хизматлар кўрсатишни 
ташкил этиш;
ёлғиз қариялар, ногиронлар, кам таъминланган оилалар ва аҳолининг бошқа заиф тои-
фаларини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича амалий ва манзилли чора-тадбирлар амалга 
оширилишини таъминлаш, ижтимоий хизмат кўрсатиш механизмларини такомиллашти-
риш, тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий базасини мустаҳкамлаш;
меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари 
талабларига риоя этилиши устидан назоратни, меҳнат муносабатлари, меҳнатни моддий 
рағбатлантириш ва муҳофаза қилиш механизмларини такомиллаштириш бўйича чора-
тадбирларни амалга ошириш.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги-
нинг ходимларнинг умумий чекланган сони 60 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари-
нинг сони 41 нафар бўлган янгиланган ташкилий тузилмаси ҳамда марказий аппаратининг 
тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазир-
лигининг тузилмаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза 
қилиш ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмалари 3 ва 4-иловаларга (рус тилида 
матнда берилди) мувофиқ;
туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказ-
лари тузилмаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирига, зарур ҳолларда, белгиланган 
ходимлар сони ва меҳнат ҳақи фонди доирасида Вазирликнинг тасдиқланган марказий 
аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


54
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 
икки ҳафта муддатда ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни ҳисобга олган 
ҳолда вазирлик тўғрисидаги янгиланган низомни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун 
киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда 
меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарори 6-бандининг бирин-
чи — бешинчи хатбошилари ҳамда унинг 2–4, 4а, 5 ва 6-иловалари ўз кучини йўқотган деб 
ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 
Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан 
келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар 
киритсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири-
нинг биринчи ўринбосари Р. С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти 
И. Каримов

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish