Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид норматив-ҳУҚУҚий ва услубий ҳужжатлар


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/185
Sana06.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#751315
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   185
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
«ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА 
РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА»
2009 йил 15 май ПҚ-1112-сон
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик янада ривожланишини рағбатлантиришни кучай-
тириш, мамлакат иқтисодиётининг барқарор фаолият юритишида унинг ролини ошириш, 
янги иш жойларини шакллантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, шунингдек, хусу-
сий тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ҳамда юритиш учун қўшимча равишда қулай 
шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаат-
ларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ер ресурсла-
ри, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Монополиядан чиқариш, 
рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2009 йил 1 июндан бош-
лаб 1-иловага* мувофиқ кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича хизмат кўрсатиш 
тарифларини пасайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. (Илова рус тилидаги 
матнда берилган)
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри дав-
лат қўмитаси Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-
қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда, бир ой муддатда, бино майдони ўлчамига, 
унинг неча қаватлилиги, ер участкаси майдони ва унда объектлар мавжудлигига қараб ишлар-
нинг ҳар бир тури бўйича кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш хизматларига белгилан-
ган тартибда қайд этилган тарифларни тасдиқласин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки, 
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Дав-
лат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг 
2009 йил 1 июндан бошлаб:
тадбиркорлик объектларининг архитектура-режалаштириш топшириқларини ишлаб чиқиш 
ва уларнинг лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш қийматини 2-иловага* мувофиқ;
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний ша хсларни давлат 
рўйхатидан ўтказиш учун бож ҳақини — энг кам иш ҳақи миқдорининг 5 баробаридан 
2 баробари миқдоригача;
тадбиркорлик субъектлари томонидан банкларда ҳисоб рақамларини очиш учун 
тўловларни — энг кам иш ҳақи миқдорининг 1 баробаридан 0,5 баробари миқдоригача, қишлоқ 
жойларда эса — энг кам иш ҳақининг 0,1 баробари миқдоригача пасайтириш тўғрисидаги 
таклифлари маъқуллансин.
3. Белгилансинки, кичик корхона ўз уйларида ишлаётган (касаначилик билан 
шуғулланаётган) фуқаролар билан, қонун ҳужжатларида белгиланган ходимлар сонининг 
чекланган нормативидан кўпи билан 30 фоиз ошган миқдорда меҳнат шартномалари туз-
ганда, кичик корхоналар учун назарда тутилган кафолатлар, имтиёзлар ва преференциялар 
мазкур корхона учун сақланиб қолади.
4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат пала-
таси мунтазам равишда:
жойларда давлат бошқаруви ҳамда давлат ҳокимияти органлари томонидан кичик бизнес 
ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларига 
риоя этилиши мониторинги олиб борилишини таъминласин. Мониторинг натижалари 
тўғрисидаги маълумотларни, аниқ таклифлар билан биргаликда Кичик ва хусусий тад-


51
биркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика мувофиқлаштириш 
кенгаши га ҳар чоракда киритиб борсин;
жойлардаги давлат бошқаруви ҳамда давлат ҳокимияти органларининг тадбиркорлар 
ҳуқуқларини поймол этаётган қарорларини тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас (ноқонуний) 
деб эътироф этиш тўғрисида, шунингдек, жойлардаги давлат бошқаруви ҳамда давлат 
ҳокимияти органларининг тадбиркорлар ҳуқуқларини чекловчи қарорлар қабул қилган ман-
сабдор ша хсларини жавобгарликка тортиш тўғрисида судларга даъво аризалари киритили-
шини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда Ўзбекистон Республика-
си ҳукумати қарорларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар кирит-
син.
Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг 
мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вази-
ри Ш. М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти 
И. Каримов
* 1–2-иловалар рус тилида берилади


52
ПРИЛОЖЕНИЕ № 1 к постановлению 
Президента Республика Узбекистан 
от 15 мая 2009 г. № ПП-1112

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish