Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид норматив-ҳУҚУҚий ва услубий ҳужжатлар



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/185
Sana06.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#751315
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   185
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА

I. Умумий қоидалар
1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш 
тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 
5–6-сон, 97-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелда-
ги ПҚ-616-сон «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза 
қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига 
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 156-модда) мувофиқ 
ишсиз ша хсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни таш-
кил этиш тартибини белгилайди.
1.2. Мазкур Низомда Ўзбекистон Республикасида ишсиз ша хсларни касбга тайёрлаш ва қайта 
тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизими орқали уларни касбга ўқитиш ва қайта ўқитиш, 
малакасини ошириш босқичлари ва тартиби ёритилган бўлиб, бу тизим таркибига:
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 
ишсиз ша хсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишга доир 
масалалар билан шуғулланадиган тузилмавий бўлинмалари;
ишсиз ша хсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини оширишнинг барча 
турлари ва шакллари бўйича касбий таълимни ташкил қиладиган ҳудудий меҳнат органла-
рининг жойлардаги Ўқув марказлари;
касб-ҳунар коллежлари;
корхона, муассаса, ташкилотларнинг ўқув бўлинмалари;
малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимининг олий ва ўрта махсус ўқув юртлари (ака-
демик лицейлар) қошидаги ўқув муассасалари;
таълимни ташкил этиш хусусида рухсатномаси бўлган тижорат ва хўжалик ҳисобидаги 
ташкилотлар, уюшмалар;
шогирдларга касб ўргатиш имкониятларига эга бўлган «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо 
бўлган тадбиркор халқ усталарининг мактаблари киради.


186
1.3. Меҳнат органларида рўйхатга олинган ва ишсиз деб эътироф этилган ша хсларни касб-
га тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш қуйидаги холларда амалга 
оширилиши мумкин, агар:
ишсиз ша хс зарур касб малакасига эга бўлмаганлиги туфайли унга мақбул келадиган иш 
танлаш мумкин бўлмаса;
ишсиз ша хснинг касб кўникмаларига мос келадиган иш йўқлиги сабабли унинг касбини 
(мутахассислигини, машғулот турини) ўзгартириш зарур бўлса;
ишсиз ша хс касбга боғлиқ бўлган касаллиги туфайли, узоқ танаффусдан кейин, ишлаб 
чиқаришда янги технологиялар жорий қилиниши муносабати билан аввалги касби бўйича 
иш бажариш қобилиятини йўқотган бўлса.
Бундан ташқари пенсиянинг туридан қатъи назар, пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига 
эга бўлган ша хсларни уларнинг жисмоний имкониятларини ҳисобга олиб, меҳнат органлари-
да рўйхатдан ўтган ва касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини оширишга муҳтож 
бўлсалар, уларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мумкин. Бу 
тоифали фуқаролар ишсиз деб эътироф этилмайдилар. Аммо маҳаллий меҳнат органла-
рида иш қидирувчи ша хс сифатида рўйхатга олиниш ҳуқуқини сақлаб қоладилар. Бунда 
уларга қонун ҳужжатларида белгиланган барча зарурий хизматлар (касбга тайёрлаш, қайта 
тайёрлаш ва малакасини ошириш даврида стипендия тўлашдан ташқари) кўрсатилиши 
лозим.
Корхоналарнинг тугатилиши, қайта ташкил этилиши, ходимлар сонининг қисқартирилиши 
туфайли бўшатилаётган ходимларнинг касбий таълими, уларнинг хоҳишига мувофиқ, тизим-
нинг исталган ўқув базасида ташкил қилиниши мумкин.
1.4. Ишсиз ша хсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш тизимида 
янги ишчиларни тайёрлаш, ишчиларни ва мутахассисларни қайта тайёрлаш (қайта ўқитиш), 
ишчи ва мутахассисларнинг малакасини ошириш вазифалари рўёбга чиқарилиши мумкин.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish