III. Ишсиз ша хсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини
ошириш
3.1. Меҳнат органларида рўйхатга олинган ва ишсиз деб эътироф этилган, касбий тайёр-
гарлик ва қайта тайёргарликдан ўтишга, малака оширишга муҳтож бўлган фуқароларга маз-
кур органларнинг мутахассислари томонидан касб танлаш ва касбий таълим олиш имкони-
ятларига доир бепул маслаҳатлар берилади.
Меҳнат органларига мурожаат қилган ша хсларга касбий маслаҳатлар, асосан, меҳнат бозори-
нинг талабларини — ишчи ходимлардан юксак савия, ижодий ташаббус, замонавий иқтисодий
фикрлаш, ишнинг янги услуб ва кўникмаларини эгаллаш талабларини қўйган ҳолда, якка тар-
тибда суҳбатлар ўтказиш, ижтимоий, психологик ва бошқа синаб кўриш (тест) усулларидан
фойдаланиб, тегишли касбга тайёрлашга доир ҳужжатларни, меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар
ва бошқаларни ўрганиш, ҳар бир ша хснинг соғлигини, касбий қизиқишини, қобилиятини,
ша хсий хусусиятларини унга тавсия қилинган ёки ўзи танланган касбнинг хусусиятларига,
таълим шакли ва ўрнига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида берилади.
Касбий маслаҳат бериш орқали ёрдам кўрсатишда айрим аҳоли гуруҳларига — ногиронлар,
болали аёлларга алоҳида эътибор қаратилмоғи лозим. Бу ҳолда, ушбу тоифадаги ша хсларни
уларнинг касбий таълимидан кейинги мақбул меҳнат фаолиятига йўллашда ҳудудий хусусият-
ларни ҳам ҳисобга олмоқ зарур. Касбий маслаҳат олиш юзасидан мурожаат қилган ша хсларга
мақбул келиши мумкин бўлган бир нечта касб, меҳнат фаолияти, касбга ўқитиш тури, ўрни
ва муддатлари бўйича вариантлар таклиф қилинади.
Мазкур ша хслар ана шулардан ўзлари учун энг мақбулини танлаш ҳуқуқига эгадирлар.
3.2. Ишсиз ша хсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш қуйидаги
асосий босқичлардан иборат:
ўқитишга бўлган эҳтиёжни аниқлаш;
ўқитиш ўрнини аниқлаш;
ўқитиш ва ишга жойлаштириш юзасидан шартномалар тузиш;
ўқув гуруҳларини бутлаш ва касбга тайёрлашга йўллаш;
касбий таълим жараёни;
касбий таълим жараёнини назорат қилиш;
касбий тайёргарликдан ўтган ша хсларни аттестация қилиш;
касбий таълимга доир ишларни ҳисобга олиш ва статистик ҳисобот.
3.3. Касбга ўқитишга бўлган эҳтиёж меҳнат бозорида ишчи кучига касбий — малака-
вий кесимдаги талабни ва ҳудуднинг ривожланиш истиқболларини инобатга олиб, ишсиз
ша хсларни ишга жойлаштиришнинг мақбул вариантларини излаб топиш орқали аниқланади.
Меҳнат органларида рўйхатдан ўтган ва ишсиз деб эътироф этилган ша хслар жумласи-
дан, янги ишчиларни тайёрлаш, ишчи ва мутахассисларни қайта тайёрлаш, биринчи навбат-
да, меҳнат бозорида эҳтиёж бўлган касбларни эгаллашга қаратилган бўлиши керак.
3.4. Меҳнат органлари, тузилган шартномалар асосида касбий тайёргарлик ва қайта
тайёргарлиқ малакасини оширишга муҳтож бўлган ша хсларга белгиланган шаклдаги
касбга ўқитишга йўлланмаларни беради, ўқув муассасалари эса, уларнинг ўқишга қабул
қилинганлиги тўғрисида буйруқ чиқаради.
188
3.5. Ишсиз ша хсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оши-
риш курсли ҳамда якка тартибда ташкил қилиниши мумкин.
Ўқишни курсли шаклда ташкил этилганда, одатда, ўқув гуруҳларидаги тингловчилар
сони 10 нафардан 30 нафаргача бўлиши мумкин. Курсли ўқитишда ишчиларнинг назарий
таълими ўқув гуруҳига амалга оширилади. Гуруҳлар бир номли ёки турдош касблар (мута-
хассисликлар) бўйича, тингловчиларнинг малакаларини, маълумотларини ва касбий тайёр-
гарлигини ҳисобга олган ҳолда бутланади. Ўқув гуруҳларини бутлаш туман (шаҳар) меҳнат
органлари йўллаган ша хслар жумласидан ҳудудий меҳнат органларининг Ўқув марказлари-
да ва бевосита ўқув юртлари, корхоналарнинг ўқув бўлинмалари билан келишилган ҳолда
белгиланган муддатларда амалга оширилиши мумкин.
Ишсизларни якка тартибда касбга тайёрлашга йўлланганда, уларни иложи борича ўқув
юртлари, корхоналарнинг ўқув бўлинмалари бутлаётган гуруҳлар таркибига киритиб ўқитиш
тавсия қилинади. Якка тартибда касбга тайёрлашда таълим олувчи назарий билимлар кур-
сини ўқитувчилардан маслаҳатлар (консультациялар) олиш йўли билан ва мустақил равиш-
да ўрганади.
Якка тартибда ўқитиш турларидан бирига ишсизларни миллий ҳунармандчилик касбла-
рига «Уста-шогирд» усулида ўргатиш киради.
Миллий ва бадиий ҳунармандчилик касбларига ўргатиш фақат «ҳунарманд» уюшмасига
аъзо бўлган усталар ҳамда солиқ органларида рўйхатга олинган, ижтимоий суғурта бадал-
ларини тўлаётган, якка тартибда фаолият кўсатаётган тадбиркор усталарнинг мактаблари-
да амалга оширилади.
Миллий ҳунармандчилик касбларини ўргатадиган халқ усталари «Уста-шогирд» усули-
да касб ўргатишда ўзларининг имкониятларига қараб, таълим олувчи шогирдларнинг сони-
ни ихтиёрий равишда белгилашлари мумкин, бироқ уларнинг умумий сони 4–5 кишидан
кўп бўлмаслиги лозим. Шогирдларнинг ёши турлича бўлиши мумкин. Бу усулда ўқишга
йўллашдан олдин, жорий тартиб бўйича ўқиш муддатлари кўрсатилиб шартнома тузи-
лади. Шартномада кўрсатилган муддат тугагандан сўнг, зарурат бўлса, уста ва шогирд-
лар ўртасида маълум муддатга икки томонлама қўшимча шартномалар тузилиб, шогирд-
лар ўзлари танлаган касбларини янада мукаммалроқ ўрганишлари мумкин, бироқ бу ҳолда
қўшимча таълим муддати меҳнат органлари томонидан молиявий таъминланмайди. Шар-
тномада ўқишни тугатган шогирдни иш билан таъминлаш (ишга жойлаштириш) шартла-
ри акс эттирилади. Меҳнат органлари халқ усталари билан шартномалар тузишдан олдин
уларнинг устахоналаридаги меҳнат ва санитария шароитларини, материал (хом ашё), асбоб-
ускуна ва жиҳозлар билан таъминланганликларини, ишлаб-чиқарилаётган маҳсулот турла-
ри ва аҳолининг унга бўлган эҳтиёжини, устанинг истиқболдаги мўлжалларини атрофли-
ча ўрганиб чиқишлари шарт.
Меҳнат органлари жойларда фаолият кўрсатаётган халқ усталари ҳақида батафсил маъ-
лумотлар тўплаб, уларнинг имкониятлари, истакларини (қонунчилик чегарасида) инобат-
га олган ҳолда иш юритадилар. Бу маълумотлар мажмуаси мунтазам равишда тўлдирилиб
борилади. Меҳнат органлари ва жойлардаги ўқув Марказлари касб ўргатувчи халқ устала-
рига улар шогирдларга бераётган таълим хусусида зарурий услубий ёрдам кўрсатадилар.
Усталарнинг иш ўринларида хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича шогирдларга бери-
ладиган йўриқларни ҳисобга олиб бориш дафтари очилади.
Шогирдлар хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича йўриқ олганликлари тўғрисида
ушбу дафтарга имзо чекадилар.
Шогирдларга бериладиган ўқув маслаҳатлари учун ажратилган вақт, касб ўргатиш учун
ажратилган умумий вақтнинг 30–40 фоизини ташкил қилади.
3.6. Касбга тайёрлашга йўллаш, одатда, касбга танлаш негизида, касбга тайёрлаш ва қайта
тайёрлашга йўлланаётган ша хснинг мойиллиги, қобилияти ва психологик-физиологик хусу-
сиятларини у билан суҳбатлар, синовлар ўтказиш асосида амалга оширилмоғи лозим. Аёл-
189
лар ва вояга етмаганлар фақатгина белгиланган тартибда уларнинг меҳнатидан фойдала-
ниш рухсат этилган ишлаб чиқариш соҳаларига доир касбларга ўқитиладилар.
3.7. Қозон назорати ва ер ости иншоотларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган
касблар (қозон машинисти, қозонхона ўтёқарлари, кран машинистлари, электромеханиклар,
лифтчилар ва бошқалар) бўйича ишсизларни ўқитиш меҳнат органларининг мазкур тоифа-
ли ишчилар зарур бўлган корхоналар билан тузган шартномалари асосида фақат касб-ҳунар
коллежларида, ўқув марказларида, ўқув-курс комбинатларида, техника мактабларида амал-
га оширилади. Ишчиларни бундай касбларга якка тартибда тайёрлашга йўл қўйилмайди.
3.8. Ишлаб чиқариш таълими, одатда, икки босқичда:
биринчи босқичи — ишлаб чиқариш таълими устаси (йўриқчиси) раҳбарлигида касб-
ҳунар коллежи, ўқув маркази, ўқув-курс комбинати, техника мактаби ва корхоналарнинг
ана шу мақсадлар учун яратилган ўқув-моддий базасида;
иккинчи босқичи — корхоналарнинг иш ўринларида ўқув гуруҳи таркибида ишлаб
чиқариш таълими устаси (йўриқчиси) раҳбарлигида ўтказилади.
Ўқув муассасасининг зарурий ўқув-моддий базаси бўлмаган тақдирда, ишлаб чиқариш
таълими буткул корхоналарнинг иш ўринларида ўтказилади.
Якка тартибда касбга тайёрлашда ишлаб чиқариш таълими асосий ишидан озод қилинмаган
малакали ишчи — ишлаб чиқариш таълими йўриқчиси раҳбарлигида иш ўрнида ўтказилади.
Ишсиз ша хсларни миллий ҳунармандчилик касбларига «Уста-шогирд» усулида касб-
га тайёрлашда халқ усталари ишлаб чиқариш таълимини ўз иш ўринларида ўтказадилар.
3.9. Ишлаб чиқариш таълимини (амалиётини) ўқув устахоналарида, ўқув амалиёт-машқ
майдончаларида ва битирувчилар ишга жойлаштирилиши учун мўлжалланган корхоналар-
нинг ишлаб чиқариш шароитида ўтказиш тавсия қилинади.
Таълим олувчилар касбий моҳирлик ва кўникмаларни, одатда, маҳсулот ишлаб чиқариш
шароитида ёки тегишли ишларни бажариш жараёнида эгалламоқлари мақсадга мувофиқдир.
Ушбу мақсадларда хар бир ўқувчига ишлаб чиқариш таълими (амалиётини) бошлаб юбо-
ришдан олдин зарурий асбоб, ускуна, ашёлар билан жиҳозланган иш ўрни ажратиб берилади.
3.10. Ишсиз ша хслар жумласидан фуқароларни касбга тайёрлаш муддати, одатда, 6 (олти)
ойдан ошмаслиги шарт.
3.11. Ишсиз ша хсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш учун асо-
сий касблар бўйича халқ хўжалигининг умумий ёки айрим тармоқларига доир ўқув режа
ва дастурлари тармоқ вазирлик ва идораларнинг услубий хизматлари, Ўқув юртлари, кор-
хоналарнинг ўқув бўлинмалари, тижорат ташкилотлари, муаллиф жамоалари ва бошқалар
томонидан ишлаб чиқилиб, ўзлари учун ишчилар тайёрланаётган корхоналар, ташкилот-
ларнинг мутахассислари билан келишилгандан сўнг, жорий тартибда тасдиқланади.
3.12. Касбга тайёрлашда назарий машғулотлар ва ишлаб чиқариш таълими Ўзбекистон
Республикаси қонунчилиги томонидан ёши, касби ва ишлаб чиқариш турига мувофиқ
ишчилар учун жорий қилинган иш вақти мобайнида амалга оширилади. Касбга тайёрлаш-
да, машғулотлар ўтказиш вақти меҳнат органлари билан ўзининг базасида таълим амалга
оширилаётган ўқув юртлари, корхоналарнинг ўқув бўлинмалари томонидан ўзаро келишил-
ган ҳолда белгиланади.
3.13. Ишсиз ша хсларга уларнинг мавжуд касбларига ва малака даражасига мос келадиган
мақбул иш таклиф қилинмаса, ёхуд улар меҳнат бозори талабларига мувофиқ ўз касбларини
ўзгартириш истагини билдирсалар ёки аввалги малакаси бўйича иш бажариш қобилиятини
йўқотган бўлсалар, бу ҳолда уларни қайта тайёрлаш (қайта ўқитиш) ташкил қилинади. Қайта
тайёрлашнинг муддати ўз базасида ўқитилаётганларнинг касбий даражасини, ишлаб чиқариш
тажрибасини, эгалланаётган касблар мураккаблигининг талаб қилинаётган касбий билим
ҳажмига ва тегишли ўқув дастурларининг мазмунига нисбатан мутаносиблигини ҳисобга
олган ҳолда, меҳнат органларининг ўқув марказлари корхоналарнинг ўқув бўлинмалари
билан ўзаро келишиб белгиланади.
190
3.14. Меҳнат органларининг йўлланмаси бўйича юборилган ишсиз мутахассисларни
қайта тайёрлаш олий ва ўрта махсус ўқув юртлари (академик лицейлар) қошидаги мала-
ка ошириш ва қайта тайёрлаш тизимидаги ўқув юртларида янги (турдош) ихтисосликни
эгаллашлари мақсадида жорий тартибда ташкил қилинади. Мутахассисларни қайта тайёр-
лашнинг муддати уларнинг билимларига ишлаб чиқариш томонидан қўйилган талаблар-
ни ҳисобга олган ҳолда ва манфаатдор томонларнинг келишуви асосида турлича белги-
ланиши мумкин, лекин олти ойдан ошмаслиги шарт. Бу ҳолда уларнинг илгариги фаоли-
яти бўйича касбий билимлари эътиборга олинмоғи лозим. Илғор иш тажрибасини чуқур
ўрганиш мақсадида вазирликлар, идоралар, корхоналар, илмий ташкилотлар, олий ўқув
юртларининг (шу жумладан, муддати ва молиялаштирилиши қонунчилик томонидан бел-
гиланган тартибда, чет элларда ҳам) тегишли бўлинмаларида мутахассисларнинг стажи-
ровкаси ўтказилиши мумкин. Стажировка муддати (6 ой чегарасида, молиялаштириш тар-
тиби мазкур Низомнинг VI бўлимида кўрсатилганидек) юзасидан манфаатдор томонлар
ўзаро келишадилар.
3.15. Ишсиз мутахассисларни қайта тайёрлаш учув юртлари ишлаб чиққан ўқув режа
ва дастурлари асосида ўзлари учун қайта тайёрлаш ташкил қилинган корхона, ташкилот,
муассасаларнинг мутахассислари билан келишиб олингандан кейин амалга оширилади. Ўқув
режа ва дастурлари жорий тартибда тасдиқланади.
3.16. Ишчи касблари бўйича ишга жойлашиш истагини билдирган, бироқ ана шундай
касблари бўлмаган ишсиз мутахассисларга ишлаб чиқариш эҳтиёжларини ҳисобга олган
ҳолда, тегишли ишчи касблари бўйича касбий тайёргарликдан ўтиш имконияти берилиши
мумкин.
3.17. Ишчилар жумласидан бўлган ишсиз ша хсларнинг касбий маҳоратини ошириш ва кей-
инчалик уларни ишга жойлаштириш, уларда мавжуд бўлган касблар бўйича, ушбу гуруҳ
фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ва ишлаб чиқариш талабларига, ишга жойлаштириш
имкониятларига мувофиқ юқорироқ тариф разрядларини (класс, тоифа) эгаллаш, прогрес-
сив техника ва технологияларни, янги жиҳоз ва материалларни ўрганиш мақсадида улар-
нинг малакасини ошириш ташкил қилинади.
3.18. Мутахассислар жумласидан бўлган ишсиз ша хсларнинг малакасини ошириш, бирин-
чи навбатда, улар томонидан прогрессив техника ва технологияни, меҳнат бозори муноса-
батларини, тадбиркорликни, ҳуқуқ, ишлаб чиқаришни бошқариш ва меҳнатни ташкил этиш-
нинг замонавий услубларини ўрганиш каби мақсадларда ташкил қилинади. Мутахассислар-
нинг малакаси уларнинг янги мансаб вазифаларини, бўлажак иш фаолиятининг ўзига хос
хусусиятларини эгаллашлари мақсадида ҳам амалга оширилиши мумкин. Мутахассислар-
нинг малакасини оширишда ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқиш тартиби уларни қайта
тайёрлашдаги кабидир.
3.19. Меҳнат органи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг бошқа корхоналар,
муассасалар ва ташкилотлардан ишдан бўшатилган ша хсларни ишга қабул қилишда улар-
нинг ўқишини ташкил этиш харажатларини тўлиқ ёки қисман қоплаши мумкин.
3.20. Ишсиз ша хсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини оширишнинг
сифати устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза
қилиш вазирлигининг тегишли бўлимлари, ҳудудий меҳнат органлари ва ўзининг базасида
таълимни ташкил этган ўқув юртлари, корхоналарнинг ўқув бўлинмалари жорий тартибда
амалга оширадилар.
3.21. Ишсиз ша хсларни касбга тайёрлаш жараёни таълим ташкил қилинган ўқув юртла-
рида, корхоналарнинг ўқув бўлинмаларида ўқув режа ва дастурларида кўзда тутилган мала-
ка имтиҳон ёки зачётларини (реферат, битирув ишларини ёқлаш) жорий тартибда топши-
риш билан якунланади. Ишсиз ша хсларнинг зарурий тайёргарлиги бўлган ҳолларда мала-
ка имтиҳонлари касб ва тегишли малака даражаси олиш учун ёки мавжуд касби (мутахас-
сислиги) бўйича малака разрядини (класс, тоифасини) ошириш, ҳамда маълум ишларни
191
бажариш ҳуқуқини олиш мақсадида тайинланган муддатдан олдин топширилишига йўл
қўйилади.
Малака имтиҳонлари комиссиясининг таркибига ўқишга йўлланма берган маҳаллий
меҳнат органининг вакилини киритиш тавсия қилинади.
Касбга тайёргарликдан ўтган ва малака имтиҳонларини (зачёт, реферат ва битирув ишла-
рини) топширган ша хсларга таълимни ташкил қилган ўқув юртлари ва корхоналарнинг ўқув
бўлинмалари томонидан тегишли ҳужжат (гувоҳнома) берилади.
3.22. Меҳнат органлари томонидан касбга тайёрлаш учун юборилган ва ўқишни якунла-
ган фуқароларнинг меҳнат дафтарчаларига ёзувлар амалдаги қонунчилик томонидан бел-
гиланган тартибда киритилади. Бу ҳолда, кўрсатилган таълим олиш даври меҳнат стажига
қўшилади.
3.23. Базаларида ишсиз ша хсларни касбга ўқитиш амалга оширилаётган ўқув юртлари,
корхоналарнинг ўқув бўлинмалари Ўқув муассасаларидаги жорий меъёрий ҳужжатларга
мувофиқ (назарий ва ишлаб чиқариш таълими журналлари ва улардаги ёзувлар, давоматнинг
ҳисобга олиниши, ишлаб чиқариш амалиёти кундаликларининг тўлдирилганлиги, битирув
малака имтиҳонлари баённомаларининг тўғри расмийлаштирилганлиги ва б. қ.) ўқув ишла-
рининг ҳисобини олиб борадилар.
3.24. Ҳудудий меҳнат органлари ишсиз ша хсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш,
малакасини оширишнинг ҳисобини, таҳлилларини амалга оширадилар ва белгиланган муд-
датларда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазир-
лигига тасдиқланган шакллар бўйича ҳисобот йўллайдилар.
Меҳнат органлари ўқишга йўлланган ишсиз ша хсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёр-
лаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш бўйича ишларнинг самарадорлигини таҳлил
қиладилар, касбга тайёрлаш тузилмаси ва мазмунига унинг сифатини ва натижаларини
яхшилаш мақсадида таклифлар киритадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |