Маърузалар матни I. Психодиагностика предмети, мақсади


 Ассоциатив жараѐнлар кечишининг хусусиятлари ва тезлигини



Download 5,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/126
Sana06.07.2022
Hajmi5,03 Mb.
#750771
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   126
Bog'liq
5b18edf0983d4

 
10.4. Ассоциатив жараѐнлар кечишининг хусусиятлари ва тезлигини 
ўрганиш 
Инсон ақлий фаолияти характери кўп омилларга билим ва кўникмалар 
даражасига, ассоциатив алоқалар ҳосил бўлиш тезлигига, тафаккур 
тезлигига, 
умумлаштириш 
ва 
мавҳумлаштириш 
жараѐнларининг 
ривожланганлигига боглиқ. Бу хусусиятларни ўрганиш учун ассоциацияни 
тадқик қилишга мўлжалланган методика
 
маҳсулдор ҳисобланади. Бу 
методика ѐрдамида олинган мп.пумотлардан синалувчида нуткнинг 
ривожланиш хусусиятлари ҳақида ҳам билиб олиш имконини беради. 
Ассоциацияларни содда усул билан ўрганиш мумкин. Синалувчига «сўз 
ўйини» ўйнаш таклиф этилади, бунда масалан иложи борича тезрок 60 та 
ихтиѐрий сўзни айтиш мумкин. Тадқикотчи бунда барча сўзларни ва 
танаффусларни қарорда қайд этиб боради. /Тўхтаб қолишлар, нуқталар 
сифатида қайд этилади/, 1 нуқта шартли равишда 1 сонияга тўғри келади/. 
Агар синалувчи атрофдаги предметларни айта бошласа, кўрсатма яна бир 
марта тушунтирилади: «Кўз олдингизда турган нарсаларни айтмасликка 
ҳаракат қилинг. Давом этинг». Агар синалувчи бир бутун гапни алоҳида 
сўзлардан иборат қилиб, айта бошласа ҳам уни тўхтатиб, кўрсатмани 
такроран тушунтирилади. 
Одатда мактаб ѐшидаги болаларда бу топшириқ қийинчилик 
туғдирмайди. Қоидага кўра, улар 4-7 сўзни қандайдир соҳадан айтадилар. 
Масалан, ...ручка, қалам, дафтар, ...телевизор, радио, ...қўл, оѐқ, қулоқ бурун, 
кўз, бош, ...сигир, мушуқ кучуқ хўроз, от, ...арава, трактор, машина, поезд, 
самолѐт, ракета ва бошкалар. 
Бу тадқиқот болада атроф-муҳитни идрок қилиш, сўз бойлиги ҳақида 
тасаввур пайдо қилади. Ассоциацияларнинг ҳосил бўлиш хусусиятлари ва 


тезлигини ўрганишда ассоциатив эксперимент ѐки сўзга жавоб реакциялари 
методи ҳам қўлланилади. (А.Г.Иванов-Смолинский, 1928). 
Тажриба ўтказиш учун олдиндан ўзаро боғлик бўлмаган сўзлар 
қўзғатувчилар тўплами тайѐрлаб олинади. 
Сўзли ассоциатив эксперимент учун қўзғатувчи материал 
Сўз 
Сония Жавоб 
Сўз 
Сония Жавоб 
Олма 
мушук 
Соат 
тарвуз 
Ака 
арава 
Китоб 
чўнтак 
Олов 
Қиш 
Қўғирчоқ 
вилка 
Иш 
қулоқ 
Лампочка
кундуз 
Диван 
байрам 
Гул 
мактаб 
Синалувчига куйидаги қўлланма берилади: «Мен сизга сўзларни 
айтаман, сиз бўлсангиз менинг ҳар бир сўзимга миянгиз-га келган биринчи 
сўз билан жавоб беринг». Тадқиқотчи тажриба вақтида боланинг жавоб 
реакцияларини ѐзиб олади. Жавоб реакциялари учун вақт нормаси 1-1,5 
сония. Лекин жавоб реакцияларининг яширин вақти турлича бўлиши 
мумкин, бу кўпроқ сўз қўзғатувчи характерига, унинг бола учун қандай 
аҳамият касб этишига боғлиқ бўлади. Сўз қузғатувчилар ўзига хос шартли 
сигнал ҳисобланади, жавоблар бўлса бу сигналлар билан боғлиқ нутқ 
реакцияларидир, қоидага кўра улар шаклланган шартли рефлекслар 
мажмуини ўзида акс эттиради. Шунинг учун ҳам баъзи сўз қўзғатувчилар 
бола учун муҳим аҳамиятга эга бўлади, уларга бола тезда жавоб топади. 
Боланинг тажрибаси билан боғлиқ бўлмаган бошқа сўзларга жавоб топишда 
кўпроқ вақт талаб килинади. Баъзи ҳолларда бола у ѐки бу сўзга алоҳида 
иборалар билан ѐки хонада жойлашган предметларнинг номини айтиш билан 
жавоб қайтаради. Бундай ҳолларда болага қўлланмани яна бир марта эслатиб, 
тушунтириш керак сўз ўйинини мустақил давом эттириш зарурлигини 
уқтириш керак. 
Олинган натижаларни қайта ишлашда жавоб реакцияларнинг ҳосил 
бўлиш тезлигига, аниқлигига, сўз-қўзғатувчига мослигига эътибор берилади. 
Синалувчи жавобларининг сифатий таҳлили унинг жавобларни синалаѐтган 
тенгдошлар гуруҳининг жавоблари билан солиштириш орқали амалга 
оширилади. 
Ассоциатив эксперимент ѐрдамида олинган натижалар фақатгина 
болаларда нутқнинг ривожланиши, тафаккур фаолияти хусусиятлари ҳакида 
тасаввур ҳосил қилиб қолмай, балки уларнинг тажрибаси сўз бойлиги, улар 
бошидан кечираѐтган аффектив ҳиссиѐтлар ҳақида ҳам билиб олиш 
имконини беради. Булар билан боғлиқ равишда ушбу методика шахсни 
ўрганишнинг проектив методикаси сифатида фойдаланилиши мумкин. 



Download 5,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish