Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/46
Sana06.07.2022
Hajmi0,51 Mb.
#747044
TuriКодекс
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   46
Bog'liq
САЙЛОВ КОДЕКСИ

64-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш 
тартиби
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сайловга олтмиш 
беш кун қолганида бошланади ва қирқ беш кун қолганида тугайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сиёсий 
партияларнинг юқори органлари томонидан амалга оширилади.
Сиёсий партиянинг юқори органи Ўзбекистон Республикаси Президентлигига битта 
номзод кўрсатиши мумкин.
Сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси Президентлигига фақат ўз партияси 
аъзолари орасидан ёки партиясизни номзод этиб кўрсатишга ваколатлидир. Ўзбекистон 
Республикаси Президентлигига номзод кўрсатилганлиги тўғрисида баённома тузилади.
Сиёсий партиянинг раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни 
рўйхатга олишни илтимос қилиб Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этади. 
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
сиёсий партия юқори органининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод 
кўрсатиш тўғрисидаги қарори;
сиёсий 
партия 
юқори 
органи 
мажлисининг 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги баённомаси, унда Ўзбекистон Республикаси 
Президентлигига номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, касби, 
лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, партиявийлиги кўрсатилади;


Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ўз номзоди овозга 
қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси;
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-
қувватловчи имзо варақалари. Сиёсий партия томонидан тақдим этилган имзо варақаларида 
Ўзбекистон Республикаси жами сайловчилари умумий сонининг камида бир фоизининг 
имзоси бўлиши керак. Бунда сиёсий партия битта маъмурий-ҳудудий тузилмада 
(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри) имзолар умумий сонининг кўпи 
билан саккиз фоизини тўплаши мумкин. 
Ҳужжатларни тақдим этган шахсга Марказий сайлов комиссияси ҳужжатлар қабул 
қилиб олинган сана ва вақт кўрсатилган маълумотнома беради.
Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни беш кунлик муддат ичида 
текшириб чиқади ва уларнинг ушбу Кодекс талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса 
беради. 
Марказий сайлов комиссияси рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларда 
аниқланган номувофиқликлар ва ушбу Кодекс талабларидан четга чиқиш ҳоллари тўғрисида 
тегишли сиёсий партияларнинг раҳбарларига маълум қилади. Сиёсий партия ҳужжатлардаги 
аниқланган номувофиқликлар ва хатоларни икки кунлик муддатда тузатишга ҳамда уларни 
Марказий сайлов комиссиясига тақдим этишга ҳақли. 
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президентлигига 
номзодларни рўйхатга олиш учун ҳужжатларни қабул қилишни рўйхатга олиш муддати 
тугалланишига етти кун қолганида якунлайди. 

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish