Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Сайлов бюллетенларини тайёрлаш ва етказиб бериш



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/46
Sana06.07.2022
Hajmi0,51 Mb.
#747044
TuriКодекс
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   46
Bog'liq
САЙЛОВ КОДЕКСИ

32-модда. Сайлов бюллетенларини тайёрлаш ва етказиб бериш
Участка сайлов комиссиялари сайлов бюллетенларини овоз бериш кунига, шу 
жумладан муддатидан олдин овоз бериш кунига камида уч кун қолганида округ сайлов 
комиссияларидан олади. Сайлов бюллетенларининг топширилганлиги ҳамда қабул 
қилинганлигини округ ва участка сайлов комиссиясининг раиси ёки раис ўринбосари ёхуд 
котиби тегишли ҳужжатда ўз имзоси билан тасдиқлайди. 
Участка сайлов комиссияси оладиган сайлов бюллетенларининг сони участка бўйича 
рўйхатларга киритилган фуқаролар сонига нисбатан ярим фоиздан ортиқроқ бўлиши мумкин 
эмас. Сайлов бюллетени ўнг томонининг юқори бурчагига участка сайлов комиссиясининг 
икки аъзоси имзо қўяди, имзолар участка комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади. Участка 
сайлов комиссияси томонидан тасдиқланмаган сайлов бюллетенлари овозларни санаб 
чиқишда ҳисобга олинмайди. 


6-боб. Кузатувчиларнинг, сиёсий партиялар ваколатли вакилларининг, оммавий 
ахборот воситалари вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
33-модда. Сиёсий партиялардан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органларидан, бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчилар
Сиёсий партиялардан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, шунингдек 
бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчилар ўз фаолиятини тегишли 
комиссиялар томонидан берилган мандатлар асосида амалга оширади. 
Манфаатдор ташкилотлар ўз кузатувчилари тўғрисида сайлов комиссияларига 
сайловдан камида ўн беш кун олдин ариза билан маълум қилади. 
Манфаатдор ташкилотдан ариза олинганидан кейин беш кун ичида сайлов 
комиссияси кузатувчи учун мандат беради. Бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлардан 
кузатувчиларга мандатлар Марказий сайлов комиссияси томонидан берилади. 
Кузатувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
сайлов комиссияларининг мажлисларида ҳозир бўлиш; 
номзодлар кўрсатишга бағишланган йиғилишларда, номзодларнинг сайловчилар 
билан учрашувларида иштирок этиш; 
сайлов участкасида ҳозир бўлиш, тайёргарлик ишларининг боришини, яширин овоз 
бериш кабиналарининг ёки хоналарининг жойлаштирилишини ва сайлов қутиларининг 
муҳрланишини, фуқароларнинг рўйхатга олинишини, сайлов бюллетенларининг уларга 
берилишини кузатиш; 
овозлар санаб чиқилаётганда ва сайлов комиссиясининг баённомаси тузилаётганда 
ҳозир бўлиш; 
сайлов натижалари тўғрисидаги ҳужжатларнинг тегишли сайлов комиссияси 
томонидан тасдиқланган кўчирма нусхаларини сўраш ва олиш; 
агар тегишли сайлов участкасида ушбу Кодекснинг талаблари бузилишига йўл 
қўйилган деб ҳисоблаш учун асослар бўлса, ўз кузатувлари тўғрисида тегишли сайлов 
комиссиясига маълум қилиш. 
Кузатувчиларга қуйидагилар тақиқланади: 
сайловчи сайлов бюллетенига ўз белгисини қўяётган пайтда яширин овоз бериш 
кабинасида ёки хонасида бўлиш; 
фуқароларга таъсир ўтказиш, бирон-бир ташвиқот материалини ёки адабиётини 
тарқатиш; 
сайловчилардан улар қандай овоз берганлигини суриштириш ёки сайловчиларга 
сайлов бюллетенига белги қўйишда бирон-бир тарзда ёрдам кўрсатиш;
сайлов комиссиясининг фаолиятига, шу жумладан сайлов қутиларини муҳрлашга, 
уларни очишга, овозларни санаб чиқишга аралашиш. 

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish