Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Сайлов комиссияси аъзоларига қўйиладиган талаблар



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/46
Sana06.07.2022
Hajmi0,51 Mb.
#747044
TuriКодекс
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   46
Bog'liq
САЙЛОВ КОДЕКСИ

25-модда. Сайлов комиссияси аъзоларига қўйиладиган талаблар
Йигирма бир ёшга тўлган, ўрта ёки олий маълумотга, қоида тариқасида, сайловга 
тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, аҳоли ўртасида обрў-
эътибор қозонган фуқаролар вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиясининг, округ ва участка 
сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин. 
Бошқа сайлов комиссияларининг аъзолари, сиёсий партияларнинг аъзолари, вилоят, 
туман ва шаҳар ҳокимлари, прокуратура органларининг, судларнинг мансабдор шахслари, 
номзодларнинг яқин қариндошлари ва ишончли вакиллари, шунингдек номзодларга бевосита 
бўйсунувчи шахслар сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас. 
Участка сайлов комиссияси аъзоларининг ярмидан кўпи битта ташкилотдан тавсия 
этилиши мумкин эмас. 
Комиссия аъзоси шахсий аризасига кўра, шунингдек ваколатларидан маҳрум этилган 
тақдирда, ўз вазифаларини бажаришдан озод этилиши мумкин. 
Комиссия аъзоси ушбу Кодекс талабларини бузган ёки зиммасидаги мажбуриятларига 
мунтазам равишда эътиборсизлик қилган тақдирда, уни ваколатларидан маҳрум этиш ҳуқуқи 
комиссияни тузган органга тегишли бўлади. 
Зарур бўлган тақдирда, ушбу Кодексда белгиланган тартибда сайлов комиссиясининг 
янги аъзоси сайланади. 
26-модда. Сайлов комиссияларининг ишини ташкил этиш ва уларнинг 
ваколатлари муддати
Сайлов комиссиясининг мажлиси, агар унда мажлис ўтказилаётган кундаги комиссия 
аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этаётган бўлса, ваколатли 
бўлади. Комиссия қарори очиқ овоз бериш орқали комиссия аъзолари умумий сонининг 
кўпчилик овози билан қабул қилинади. Қарорга рози бўлмаган комиссия аъзолари алоҳида 
фикрини баён этишга ҳақли бўлиб, бу фикр ёзма шаклда баённомага илова қилинади. Овозлар 
тенг бўлиб қолган тақдирда, раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Сайлов комиссиясининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарори қуйи сайлов 
комиссиялари, шунингдек барча давлат органлари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат 
бирлашмалари, меҳнат жамоалари ва ҳарбий қисмлар, корхоналарнинг, муассасаларнинг ва 
ташкилотларнинг раҳбарлари ижро этиши учун мажбурийдир.
Сайлов комиссиясининг қарорига биноан комиссиянинг раиси, раис ўринбосари, 
котиби ёки бошқа аъзоси сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ишлаб чиқариш 
ёки хизмат вазифаларини бажаришдан сайлов ўтказиш учун ажратиладиган маблағлар 
ҳисобидан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда озод қилиниши мумкин.
Давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг органлари, корхоналар, муассасалар, 
ташкилотлар, мансабдор шахслар сайлов комиссияларига ўз ваколатларини амалга 
оширишида кўмаклашиши, уларнинг иши учун зарур маълумотларни тақдим этиши шарт.
Давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар сайловга тайёргарлик 
кўриш ва уни ўтказиш учун керакли бўлган бинолар ва жиҳозларни сайлов комиссиялари 
ихтиёрига бепул бериб туриши шарт.
Сайлов комиссияси сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ 
масалалар юзасидан давлат органларига ҳамда жамоат бирлашмаларининг органларига, 
корхоналарга, муассасаларга, ташкилотларга, мансабдор шахсларга мурожаат қилиш ҳуқуқига 
эга, улар қўйилган масалани кўпи билан уч кунлик муддатда кўриб чиқиши ва сайлов 
комиссиясига жавоб қайтариши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ва Қонунчилик палатаси 
депутатлари сайловини ўтказиш бўйича округ ҳамда участка сайлов комиссиялари тегишинча 
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунлари чиқарилганидан, тегишли сайлов 
округларидан сайланган депутатлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга 
олинганидан кейин ўз фаолиятини тугатади.


Маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказиш бўйича округ ва участка сайлов комиссиялари 
тегишли сайлов округларидан сайланган депутатлар вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси 
томонидан рўйхатга олинганидан кейин ўз фаолиятини тугатади. 

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish