«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
343
уларда моддалар алмашинуви жараёни бузилиб, ўсиш ва ривожланишдан
тўхтайди. Лекин Ер юзида шундай ўсимликлар борки, улар шўрланган
тупроқларда ўсишга мослашган ёҳуд шўрга чидамлидир.
Шўрланган тупроқларда ўсувчи ва тузга чидамли ўсимликларни
Э.Варминг (1901,1902) галофитлар деб атади. Улар Ер юзидаги барча
ўсимликларнинг атиги 2 % ини ташкил қилади [1].
Галофит ўсимликлар шўр тупроқларда нормал ўсиб
ривожланиши билан
бир қаторда анчагина биомасса тўплайди бу эса илмий ва амалий жиҳатдан
қизиқиш уйғотади. Дунё ресуруси ҳилма хил галофит турлари билан бой
масалан,
Glaux maritma
у Марказий Осиё ва Жанубий Россия шўрҳок ерларида
учрайди, шу билан бирга уни Оқ денгиз қирғоқларида, Тибет, Хитой , Япония
ҳамда, Шимолий Амекикада ҳам учратиш мукин, бир сўз
билан айтганда,
тупроғида туз миқдори кўп бўлган турли иқлим минтақаларида учратиш мукин.
Шундай кенг тарқалган ўсимликлардан,
Plantago maritma,
Aster Tripolium,
Suaeda maritma
ва
Solicornia herbaceae
ни олишимиз мумкин. Бундай
ўсимликларни космополитлар деб аталади [2].
Ўсимликларнинг шўрланган экологик макон шароитида ўсиш ва
ривожланишини тўлиқ циклини давом эттира олиш қобилияти уларнинг тузга
чидамлилиги деб аталади. Шўр ва шўрланмаган экологик маконларда ўсувчи
ўсимликлар факультатив галофитлар деб аталган. Фақатгина шўрланган
муҳитда ўсувчи ўсимликлар облигат галофитлар дейилади.
Эугалофитлар гуруҳига шўр ерда ўсадиган, тузга чидамли бўлган типик
шўралар киради. Улар учун тупроқда тузларнинг бўлиши
физиологик талабга
айланиб қолган. Эугалофитлар-
Salicornia Europae, Halosneum Stroobilaseum
ҳамда
Suaeda
турлари
ҳужайрасининг
плазмаси
тузларни
юқори
ўтказувчанликка эга бўлиб, улар ўз органларида кўп миқдорда туз тўплай
оладилар.
Криногалофитлар кучли ва кам шўрланган ерларда ўсиб, ўзларидаги
ортиқча тузларни алоҳида туз ажратиб чиқарувчи ҳужайралар орқали органлар
ташқарисига тузли эритма ҳолида ажратиб чиқаради. Бу ўсимликлар ортиқча
туз тўплаган баргларни ҳатто тўкиб юбориши ҳам мумкин. (юлғунлар,
франкениялар, кермеклар). Глюкогалофитлар кам шўрланган тупроқда
(шувоқлар ва бошқалар) ўсади. Уларнинг илдиз системасининг ҳужайралари
протоплазмаси тузларни кам ўтказади, шунинг учун ўсимлик шўр тупроқда
ўсганида ҳам тузларни кам тўплайди.
Галофит ўсимликлар деб тан олинган барча ўсимликлар NaCl
консентратсияси (11,7 г/л) бўлганда ҳам ўсиб
ривожлана оладиган
ўсимликлардир. Бундай ўсимликларни эугалофитлар деб атасак тўғрироқ