«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
335
КОЛУМБ ЎТИ БАРГЛАРИДАГИ КАРОТИНОИДЛАР МИҚДОРИГА
МАЪДАНЛИ ЎҒИТЛАРНИНГ ТАЪСИРИ
Мажидова Ф.З. магитр., Авутхонов Б.С.– б.ф.ф.д., доцент
Самарқанд давлат университети
Чорвачилик қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан бири
ҳисобланади. Бу тармоқни ривожлантириш
чорва молларини сифатли ва
тўйимли озиқа билан таъминлашга бевосита боғлиқдир. Шу сабабли анъанавий
ем-хашак экинлари билан биргаликда ноанъанавий ўсимликларни қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқаришга жорий этиш, турли иқлим шароитларида уларнинг
ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.
Ана шундай ноанъанавий ем-хашак ўсимликларидан бири Колумб ўтидир.
Колумб ўти (
Sorghum almum
Parodi)
–
буғдойдошлар (
Poaceae
) оиласининг
жухори
(
Sorghum)
туркумига мансуб кўп йиллик ем-хашак ўсимлиги бўлиб,
ватани Аргентина. Аргентина ботаниги Л. Пароди томонидан 1943-
йилда
фанга киритилган [1, 2].
Ўсимликларда xлорофиллар билан биргаликда учрайдиган каротиноидлар
деб аталувчи сариқ, тўқ сариқ, қизил рангдаги пигментлар гуруҳи бўлиб, бу
пигментлар барча ўсимликларнинг xлоропластларида мавжуд. Ҳатто
ўсимликларнинг яшил бўлмаган қисмларидаги xлоропластларнинг ҳам
таркибига киради. Каротиноидлар бир қанча физиологик функцияларни
бажаради, шулардан энг муҳими ўсимликларни ноқулай
омиллар таъсиридан
ҳимоя қилади. Каротиноидлар тўлқин узунлиги қисқа бўлган нурларни қабул
қилиб, хлорофилларга етказиб беради ва фотосинтез жараёнида иштирок этади
[3].
Колумб ўти ўсимликлари баргларида каротиноидларнинг миқдори ва
ҳосил бўлиш динамикаси ўғит меъёрларига боғлиқ ҳолда вегетация давомида
ўзгариб бориши аниқланди (жадвал). Олинган натижаларга кўра,
вегетация
даврлари бўйича Колумб ўти барглари таркибидаги каротиноидларнинг умумий
миқдори ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиш жараёнида бироз кўпайиб
борди ва пишиш фазасида нисбатан юқори кўрсаткичга эга бўлди. Бундай
ўзгариш
қонуниятлари
ўрганилган
барча
вариантларда
кузатилди.
Каротиноидларнинг
умумий
миқдори
вариантларга
мос
равишда
ўсимликларнинг тупланиш даврида назорат вариантида 0,62 мг/г ни
ташкил
қилган бўлса, гектарига N
100
P
70
K
50
кг миқдорда ўғит қўлланилган
вариантда
ўртача 0,71 мг/г ни, гектарига N
200
P
140
K
100
кг миқдорда ўғит қўлланилган
вариантда ўртача 0,79мг/г ни, гектарига N
300
P
210
K
150
кг миқдорда ўғит
қўлланилган вариантда эса ўртача 0,74 мг/г ни ташкил этиши аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: