Izbullaeva indd



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/112
Sana06.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#745110
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   112
Bog'liq
Izbullaeva 2015.02.26

Ж
алолиддин
 Р
умий
 
асаРлаРида
 
юксак
 
маънавиятли
 
шахс
 
таРбияси
 
8
Халқнинг интилиш ва қизиқишларининг асосий мавзуси мўғул 
босқинчиларини лаънатлаш, унга нисбатан чексиз нафрат ва 
олижаноб инсоний фазилатларни улуғлаш бўлди. Бу халқ оғзаки 
ижоди ва тарихий асарларда ўз ифодасини топди. Бу асрга келиб 
Мовароуннаҳр ва Хоразмда ёзма адабиёт намояндаларининг ўз 
юртларида бадиий ижод билан шуғулланишлари учун умуман 
ҳеч қандай имконият йўқ эди. Мўғуллар қирғинидан тасодифан 
қутулиб қолган адиблар, ёзувчилар, шоир ва олимлар ўз ватан-
ларини тарк этиб, бошқа мамлакатлардан бошпана излашга 
мажбур бўлдилар. Улардан кўплари Ҳиндистон, Эрон, Туркия, 
Миср ва бошқа Яқин Шарқ мамлакатларига бош олиб кетдилар. 
Марказий Осиёдан борган ижодкорлар бошқа мамлакатларда 
бўлса ҳам ўз халқларининг маданияти ва адабиёти ривожига 
ҳисса қўшдилар. Бу даврда бадиий ижод бобида қалам тебрат-
ган сўз усталарининг каттагина гуруҳи сўфийлик – тасаввуф 
тариқати йўлидан бордилар, барча илмий доиралар ва фикрий 
ҳаракатлар эса ақлий далиллар, қиёслар келтиришга ҳаддан 
ташқари берилиб кетди. Барча уламолар, илмий доиралар, боти-
ний ҳақиқатларни исбот қилиш учун, албатта, ақлий далиллар 
ва фалсафий муқаддималар келтириши оддий заруратга айла-
ниб қолди. Шунинг учун ўша давр калом илми (Қуръон тафсири 
илми) ва фалсафаси (мушоҳада илми) ҳамма илмлардан устун 
турди. Бу икки нарсасиз иш битмас эди. Ўша даврдан бошлаб са-
вод ўргатиш Қуръон ва ҳадисларни ўрганиш, улардаги кўрсат-
маларни ўзлаштириш билан бирга олиб борилди. Шунга кўра, 
Қуръон ва ҳадислардаги панд-насиҳатлар ҳам олимлар, ҳам 
адиблар ижодига таъсир этган. Уларда илгари сурилган мусул-
монликнинг муҳим хислатлари: ҳалоллик, саховат, ҳиммат, меҳру 
оқибат, эҳсон, шарм-ҳаё, илм излаш, устоз-шогирдлик, муо мала 
қоидалари, ахлоқ мезонлари ва бошқалар ўз ифодасини топди. 
Булар Шарқ адабиётига, жумладан, таълимий-ахлоқий асарлар-
га таъсир этди. Таълимий-ахлоқий асарлар бевосита ҳадисларда 
илгари сурилган ғоялар асосида яратилди. 
Мавлоно Жалолиддин Румийнинг таржимаи ҳолида инсон-
нинг шахсиятига таъсир қила оладиган кўпгина омилларни 
кузатишимиз мумкин. Бу омилларнинг бошида оилада ота 
таъсири туради. Жалолиддиннинг отаси Баҳоуддин Валад ўз 
юртининг кўзга кўринган олимларидан ва асрнинг таниқли 
машойихларидан бири эди. Уни “Уламолар султони” деб аташ-


1-БОБ. Жалолиддин Румий шахси ва илмий меросини ўрганишнинг педагогик асослари
9
ган. Баҳоуддин Валад ўз замонасидаги фозил кишиларнинг 
жамиятни, инсониятни кадрламаётганлиги, нафс, мол-мулк 
орттиришга берилиб кетганликларини қаттиқ қоралайди. 
У “Маориф” номли ваъзномасида Балхда Хоразмшоҳ, Фах-
ри Розий ва унинг тарафдорлари билан баҳсга киришиб 
уларга қарата: “Сизлар арзимас зоҳирнинг асирлари сизлар, 
ҳақиқатни дарк этиш бахтидан маҳрумсизлар,” – деб ёзади
6

Ўша пайтларда ислом оламида ҳаётга муҳаббат, кучли ий-
мон ва хотиржамлик ҳамда қалб сокинлиги каби тушунчалар 
заифлашиб қолган эди. Ислом олами пок қалби ва виждони 
билан жамиятга янги руҳ бағишлай оладиган инсонга муҳтож 
эди. Бу инсон фалсафа ва унга ўхшаш ақлгагина суянади-
ган илмларнинг хатоларини тўғрилаб, улар фикрларда пай-
до қилган тугунларни усталик билан ечадиган ва қалбларга 
иймон қувватини кирита оладиган бўлиши керак эди. Ана 
ўша инсон, устоз Мавлоно Жалолиддин Румий сиймоларида 
пайдо бўлди. Жалолиддин Румий “инсоннинг инсонлигини 
рад қилган ва бу оламдаги қадр-қимматини таҳқирлаган за-
мон фарзанди ўлароқ майдонга чиққан эди ва Мавлоно шун-
дай замон, шундай жамиятда ўзининг оламшумул шеърияти 
билан умидсиз адабиёт харобалари ичида қолган ҳамда та-
наззулга юз тутган шеър ила кўмилган инсон кароматини 
ҳаракатлантира олганди”
7
.
Ривоятларга кўра, Жалолиддиннинг онаси Мўмина Хо-
тун Балх амири Рукниддиннинг қизи бўлиб, насл–насаби 
жиҳатидан Муҳаммад Пайғамбарга боғланади, ота томони-
дан шажараси эса ислом оламининг биринчи халифаси Абу 
Бакр Сиддиққа бориб тақалади. Алишер Навоий “Насойим ул-
муҳаббат” тазкирасида Баҳоуддин Валаднинг “Онаси Хуросон 
подшоҳи Алоуддин Муҳаммад Хоразмшоҳнинг қизидур”, – деб 
хабар беради. “Қизингни Ҳусайн хатибга (Баҳоуддиннинг ота-
си) узатасан”, – деб шоҳга тушида пайғамбар томонидан ишо-
ра бўлган эмиш. Султон ул-уламо рутбасини ҳам Баҳоуддин Ва-
ладга тушида Расулуллоҳ марҳамат қилади
8

6
Муҳаммад Истеъломий. Илоҳий ишқ куйчиси. “Маснавий”га муқаддима. 
(Мавлоно Жалолиддин Муҳаммад Балхий) / Форс тилидан Жаъфар 
Муҳаммад таржимаси. –Теҳрон, 2001. –Б. 9.
7
Абул Ҳасан Надавий. Туйғу ва тушунчада тозалик... –Кўнё, 1986. –Б. 120–121.
8
Алишер Навоий. Насойим ул-муҳаббат / Мукаммал асарлар тўплами. 20 
жилдлик. 17-жилд. –Т.: Фан, 2001. –Б. 324.



Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish