Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


Қуйида ижтимоий инфратузилманинг таркиби келтирилган



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

 
Қуйида ижтимоий инфратузилманинг таркиби келтирилган

 
Актив қисми 
Пассив қисми 
АЙЛАНМА ВОСИТАЛАР 
Муомила фондлари 
Моддий айланма воситалар 
Пул воситалари 
Тугалланмаган ишлаб 
чиқариш 
Ишлаб чиқариш заҳиралари 
Тайёр маҳсулотлар 
Ўғит ва ядохимикатлар 
Боқувдаги моллар 
Бошқалар 
Ёқилғи 
Базадаги қорамоллар 
Заҳира қисмлар 
Уруғлик 
Деҳқончилик 
Чорвачилик 
Ем-хашак 


175 
Таянч иборалар: 
 
Инфратузилма, ишлаб чиқариш инфратузилмаси, ижтимоий 
инфратузилма, халқ хўжалиги, ҳудудий, локал, функционал. 
Саволлар 
 
1.Қишлоқда инфратузилма тизимларини ривожлантириш зарурияти 
нималарга асосланади? 
2.Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш инфратузилмаси таркибий 
қисмлари? 
3.Ижтимоий 
инфратузилма 
тизимлари 
ва 
уларни 
ривожлантиришнинг иқтисодий аҳамияти? 
 
9-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИНВЕСТИЦИЯ ВА 
КАПИТАЛ ҚЎЙИЛМАЛАР, УЛАРНИНГ
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ 
«...мўлжалланган инвестиция лойихала-
рининг натижаси ўлароқ, иқтисодиётда 
салмоқлитаркибий 
ўзгаришлар 
рўй 
бермоқда». 
И.Каримов
1. Инвестициялар ҳақида тушунча, уларнинг зарурлиги, 
аҳамияти ва самарадорлиги 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши 
мос равишда тармоқ моддий-техник базасини ривожлантиришни талаб 
қилади. Ишлаб чиқариш фондлари ҳажмининг кўпайиши қишлоқ 
хўжалиги ишлаб чиқариш потенциалини кенгайтиришга йўналтирилган 
моддий ва пул воситаларига қўшимча қўйилма ҳисобига амалга 
оширилади. Бозор муносабатларига ўтиш шароитида агросаноат мажмуи 
тармоқларининг барқарор ривожланиши корхоналарга зарур моддий ва 
пул ресурлари беришда инвестицион фаолликка эҳтиёж туғдиради. 
Инвестиция деганда хўжалик фаолияти жараёнида асосий фондларни 
ва айланма воситаларни сотиб олишга ажратилган узоқ муддатли 
маблағлар тушунилади. Демак инвестиция бу нафақат асосий фондларни 
кенгайтиришга маблағлар, балки корхонанинг айланма воситаларини
шакллантиришга ва уларни тўлдиришга ажратилган харажатлар ҳамдир. 
Хўжалик фаолияти объектларига ажратилган узоқ муддатли капиталнинг 


176 
қўйилиши шунда ўзини оқлайдики, агар улар фойда олишга ва 
самарадорликка эришишга имконият яратса. Инвестиция бозори капитал 
ва молиявий қўйилмалар йўли билан асосий ва айланма воситаларга 
харажатларни шакллантиришни билдириди. 
Молиявий ва реал инвестиция турлари мавжуд. Биринчиси
қимматбаҳо қоғозларни сотиб олишни, шунингдек ишлаб чиқаришга 
мақсадли пул қўйишни кўзда тутади. Реал инвестиция-бу капитални 
асосий фондларни такрор ишлаб чиқаришга, моддий ишлаб чиқариш 
заҳираларини қўшимча ўстириш мақсадида қўйишдир. Реал инвестиция 
капитал қўйилмалар дейилади. Миллий ҳисоблар тизимида реал 
инвестиция деганда асосий капиталга ва моддий ишлаб чиқариш 
воситаларини қўшимча ўстиришга ажратилган қўйилмалар тушунилади. 
Бозор шароитида қимматбаҳо қоғозларнинг бир неча турлари 
мавжуд. 

Эгаларига акционерлик жамияти воситаларидаги ҳиссасига ва 
унинг фаолиятидаги даромад олишга гувоҳ ҳуқуқини берувчи, 
акционерлик жамияти акциялари; 

Ҳужжатларни чиқарувчи, эгалари ва шахслар ўртасида қарз 
муносабатларига гувоҳлик берувчи облигациялар; 

Давлатнинг қарз мажбуриятларидаги қимматбаҳо қоғозлар, бунда 
қарздор давлат ҳисобланади. 

Эгасининг сотиш ёки сотиб олиш ҳуқуқига гувоҳлик берувчи ясама 
қимматбаҳо қоғозлар (масалан, вексел, хусусийлаштириш чеки) 
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида инвестиция қуйидаги 
йўналишларга бўлинади: 

Эскирган ва ишдан чиққан инвестицияларни алмаштириш

Янги технологияларни жорий қилиш ва замонавий техника асбоб 
ускуналарни қўллаш; 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш; 

Ишлаб чиқаришнинг янги турларини ривожлантириш. 
Қишлоқ хўжалигида инвестициянинг шаклланиши қўйилган 
маблағларнинг қайтиш тезлигини ҳисобга олгандаги иқтисодий асосда 
амалга оширилади. Бунга юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришнинг 
кўпайиши ва унинг таннархининг пасайиши шароитидагина эришилади 
Инвестиция қўшимча соф даромад олиш билан ва маблағларнинг 
қайтиш муддатини қисқариши билан бевосита алоқадордир. Қоплаш 
муддати қанча оз бўлса, инвестицияга рағбат шунча кўп бўлади, чунки 
инвестиция жараёни оқибатида маблағларнинг қайтиши узоқ муддатга
чўзилса сарфланган ресурсларнинг қадрсизланиши рўй беради. Бундан 
ташқари, маҳсулот ишлаб чиқаришдан олинган соф даромад янги ишлаб 
чиқаришга қўйилиши мумкин. 
Мамлакат агросаноат мажмуи барча тармоқларини қамраб олган 
иқтисодий инқироз инвестиция сиёсатида анча жиддийроқ намоён бўлди. 
Ишлаб чиқариш ва модий техника ресурлари тақсимоти ўртасидаги 


177 
алоқанинг 
узилиши, 
бозор 
инфратузилмасининг 
йўқлиги 
ва 
мувофиқликнинг бузилиши, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
баҳолари ва саноат товарлари ва хизматлари баҳолари ўртасидаги 
тенгсизликнинг 
кучайиши, 
қишлоқ 
хўжалигини 
самарали 
ривожлантириш тармоққа қўшимча маблағлар ажратмасдан туриб амалда 
мумкин эмаслигини кўрсатди. 
Бозор иқтисодиёти шароитида инвестиция сиёсатининг зарурий 
элементлари қуйидагилар ҳисобланади: 

Рақобатбардош лойиҳаларни конкурс асосида танлаш;

Харажатларнинг тез қопланиши мўлжалини олиш; 

Инвестицияни маҳсулотни сотиш бозори ва унинг сифатини 
ҳисобга олган ҳолда иқтисодий асослаш; 

Рақобатчиларнинг ишлаб чиқариш имкониятларини ҳисобга олиш. 
Қишлоқ хўжалигида инвестиция фаолиятини жонлантирмасдан 
туриб ишлаб чиқариш таназзулидан чиқиш, молиявий барқарорликка 
эришиш ва тармоқ иқтисодиётини кўтариш мумкин эмас. 
Инвестиция умумий ва соф инвестицияларга бўлинади. Соф 
инвестиция капитал қўйилмалар ва амортизация ажратмалари миқдори
айирмасидан ташкил топади. У хусусий ресурлардан самарали 
фойдаланган тақдирда қанча қўшимча маблағ қўйиш талаб этилишини 
кўрсатади. Соф инвестиция (Ис)қуйидаги формула билан ҳисобланади. 
Ис= КҚ - А 
Бу ерда КҚ - тармоқдаги капитал қўйилмалар ҳажми, сўм; 
А – асосий фондлар эскиришидаги амортизация миқдори, сўм. 
Инвестициядан фойдаланишни таҳлил қилиш маблағларни биринчи 
навбатда энг муҳимроқ обеъкт ва ишлаб чиқаришларга йўналтириш 
зарурлигини аниқлашга имкон беради. 
У қуйидаги тартибда олиб борилади: 

Даставвал энг зарур бўлган инвестиция аниқланади. Масалан, 
товар ишлаб чиқарувчига трактор, автомобил сотиб олиш ва сигир 
сақлаш учун комплекс қуриш зарур. Шу обеъектлардан ҳозирда энг 
муҳимроғи инвестициялаш учун танлаб олинади;

Мавжуд воситалар учун, товар ишлаб чиқарувчи банк кредитидан 
фойдаланадими ёки йўқми бундан қатъий назар дастлабки тўловлар 
миқдори ўрнатилади. Бу товар ишлаб чиқарувчининг тўлов 
қобилиятлилигини ўрнатиш ва унинг ишлаб чиқаришни инвестициялаш 
бўйича мақсадининг жиддийлигини аниқлаш учун талаб этилади; 

Шу инвестиция туридан йиллар давомида маблағ тушиши 
баҳоланади. Масалан, трактор, автомобил ёки сут комплексидан 
фойдаланишдан; 

Товар ишлаб чиқарувчи инвестициядан фойдаланишга рози бўлган, 
банк кредити бўйича фоиз ставкаси танланади; 


178 

Йиллар давомида қўйилган маблағни соф даромадга таққослаш 
йўли билан пул маблағларининг жорий миқдори ҳисобланади. 

Инвестиция вариантини танлаш ҳақида қарор қабул қилинади. 
Бундай ҳолда, агар шу маблағдан келган соф даромад инвестиция 
капитали миқдоридан кўп бўлса, унда шу вариант оптимал деб тан 
олинади. 
Инвестициялаш вариантини танлашни келажакдаги даромадни 
дисконтлаш ёрдамида ўтказиш мумкин. Товар ишлаб чиқарувчи капитал 
товарни сотиб олиш ва сотиб олиш харажатларини таққослашдан келиб 
чиққан ҳолда амалга оширади. Кутилаётган даромад, капитал товарни 
унинг хизмат муддати давомида фойдаланишдан тушадиган ҳар йилги 
тушумидан йиғилади, бунда инвестициялаш бир вақтда амалга
оширилади. Шу муносабат билан шу капитал товарга инвестиция 
миқдорини аниқлаш талб этилади. Бу шу шарт биланки, маълум бир 
муддат фойдаланганда керакли даромад олинадиган бўлсин. Бундай 
ҳисоб-китобларни келажакдаги даромадларни дисконтлаш деб, шу 
пайтдаги капитал товар учун тўланадиган керакли маблағни эса – 
дисконтланган қиймат деб қабул қилинган. Дисконтланган қиймат(Дқ) 
фоиз ставкасига боғлиқ. Ҳар йили бир хил миқдордаги даромадда 
дисконтланган қиймат қуйидаги формулада топилади:
А 
Дқ=----------- 
(1+Ф)
Й
Бу ерда: А – банкнинг йиллик фоиз ставкасида кутилиши мумкин 
бўлган пул; 
Ф – фоиз ставкаси, %; 
Й- йиллик даромадлар кутилаётган давр, йил.
Масалан, агар товар ишлаб чиқарувчи 5%ли ставкада, икки йилдан 
кейин 22000 сўм пул олишини ҳоҳласа, унда дисконтланган қиймат 
қуйидагига тенг бўлади:
22000 
Дқ= -------------=19954 
(1+0,05)

Агар қўйилган маблағдан келадиган ҳар йиллик даромад турлича 
унда дисконтланган қийматнинг миқдори (Дқм) қуйидаги формулада 
аниқланади: 
П
1
П
2
Пн 
Дқм=--------- + --------- + .. .+ ----------- 
(1+Ф) (1+Ф)
2
(1+Ф)
Н 


179 
Бу ерда: П
1
, П
2
, ……………П
n
– ҳар йиллик даромаднинг кутилаётган 
миқдори, сўм; 
Н – йиллик даромадлар кутилаётган давр, йиллар сони. 
Масалан, биринчи йили даромад 33000 сўмни, иккинчи 66000 сўмни 
ва учинчи йил 44000минг сўмни ташкил этган. Ҳар йиллик 8%ли 
ставкада дисконтланган қиймат қуйидагига тенг бўлади.
33000 66000 44000 
Дқм=------------+ -------------- +-------------- =30555+56584+34929= 
(1+0,08) (1+0,08)
2
(1+0,08)

=122068 сўм 
Бозор иқтисодиёти шароитида қишлоқ хўжалиги инвестициясига бир 
қатор омиллар таъсир қилади. Шулардан баъзиларга товар ишлаб 
чиқарувчилар таъсирини ўтказиши мумкин, бошқалари эса ташқи 
шароитларга боғланган ва товар ишлаб чиқарувчиларга боғлиқ эмас. 
Товар ишлаб чиқарувчиларга боғлиқ омилларга қуйидагилар киради: 

Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги ва моллар маҳсулдорлиги;

Биринчи навбатдаги инвестиция объектларини танлаш; 

Ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш ва концентрациялаш;

Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш
технологияси; 

Инвестиция характери: узоқ муддатли, қисқа муддатли; 

Меҳнат унумдорлиги даражаси ва маҳсулот ишлаб чиқариш
таннархи. 
Товар ишлаб чиқарувчиларга боғлиқ бўлмаган омилларга 
қуйидагилар киради: 

Қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари баҳолари; 

Кредит учун фоиз ставкаси; 

Инфляция жараёни ; 

Қишлоқ 
хўжалиги 
маҳсулотлари 
ишлаб 
чиқаришнинг 
мавсумийлиги; 

Баҳолар нисбатини ҳисобга олган ҳолда маҳсулотга бўлган талаб; 

Қишлоқ 
хўжалиги 
маҳсулотларини 
етказиб 
беришнинг 
муқаррарлиги; 

Маҳсулотга қўйиладиган жаҳон баҳолари
Хўжалик фаолияти объектларига узоқ муддатли капиталнинг 
қўйилиши, улар фойда олишга ва ижтимоий самарадорликка 
эришгандагина ўзини қоплайди. Инвестиция самарадорлигининг 
кўрсаткичларини ҳисоблаш маълум бир давр давомида макроиқтисодий 
кўрсаткичлар қўшимча ўсиши нисбатларига асосланади. Умумий 
самарадорлик кўрсаткичи соф маҳсулот қўшимча ўсишининг шу даврдаги 
инвестиция 
ҳажмига 
нисбати 
сифатида 
аниқланади. 
Бозор 


180 
муносабатларига ўтиш шароитида, юқори даражадаги инфляцияда бу 
кўрсаткич инвестиция самарадорлиги тўғрисида аниқ тушунча бермайди. 
Шунинг учун қишлоқ хўжалигидаги инвестицияни ва йиллар бўйича ялпи 
даромад динамикасини таққослаш мақсадга мувофиқдир. 
Инвестиция 
самардорлиги 
даражаси 
бевосита 
уларни 
молиялаштириш манбаларига боғлиқ. Энг паст даражадаги самарадорлик 
имтиёзли инвестиция кредитларида кузатилади. Нисбатан яхшироқ 
иқтисодий натижаларга давлат бюджети маблағлари ҳисобига 
молиялаштириладиган инвестицияларда эришилади. Баъзида кредит 
механизми орқали ёки бюджетдан бевосита молиялаштириш воситаси 
сифатида давлат томонидан инвестицияга ажратилган маблағлар 
мақсадли фойдаланилмасдан, балки иш ҳақи учун тўловларга, илгари 
олинган кредитларни қоплашга ва молиявий активлар билан бўладиган 
операцияларга ҳам ишлатилиш ҳоллари учраб туради. 
Инвестициянинг қайтарилиши олинган фойдани инвестициянинг 
умумий ҳажмига бўлиб топилади ва фоизларда ифодаланади. 
Ф 
Иқд=---------- *100
Иуҳ 
Бу ерда: Иқд – инвестициянинг қайтарилиш даражаси, % ; 
Ф - фойда, сўм; 
Иуҳ – инвестициянинг умумий ҳажми, сўм. 
Инвестициянинг қайтарилиш даражаси кредит учун фоиз ставкалари 
билан таққосланади. Бу ҳолда, агар инвестициянинг қайтарилиш 
даражаси кредит учун фоиз ставкасидан юқори бўлса унда товар ишлаб 
чиқарувчининг капитал қўйилмалар миқдорини кўпайтириши мақсадга 
мувофиқдир. 
Капиталнинг меъёрий самарадорлиги ва инвестициянинг меъёрий 
самардорлиги бир-биридан фарқ қилади. Капиталнинг меъёрий 
самарадорлиги - бу қўшимча маблағнинг бир сўмидан келадиган қайтим. 
Инвестициянинг меъёрий самардорлиги – бу, капитал товарнинг таклифи 
баҳолари ва талаби баҳолари ўртасидаги мувозанат ўрнатилганда, кредит 
учун фоиз ставкасидир. Фоиз ставкаси қанча юқори бўлса, кредитга талаб 
шунча паст бўлади. Бошқа томондан, фоиз ставкаси қанча паст бўлса, 
кредитнинг таклифи шунча юқори бўлади. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish