Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


Қишлоқ хўжалигида бандлик ва ишсизлик



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

7.Қишлоқ хўжалигида бандлик ва ишсизлик 
 
Бандлик иқтисодий категория сифатида меҳнатга яроқли аҳолининг 
ижтимоий маҳсулотни яратиш бўйича қиладиган фаолиятини 
ифодалайди. Бандликнинг тўлиқлиги аҳолигининг иктисодий фаоллигига 
муносабати бўйича ҳисобга олинади. Бунга маҳсулот, товар ишлаб 
чиқаришда ва хизматларни амалга оширишда қатнашувчи шахслар 
тегишлидир. Иқтисодий фаол кишининг меҳнат статуси миқдор жиҳатдан 
маълум бир вақт давомида ишланган кунлар сони бўйича ҳисобланади: 
Категория буйича иктисодий актив аҳолига қуйидагилар киради: 

ёлланма меҳнатчилар (ишчи ва хизматчилар); 

доимий ходимлар, ҳақ тўланмайдиган оила аъзолари; 

мавсумий ходимлар, ҳақ тўланмайдиган оила аъзолари; 

объектив сабаблар бўйича вақтинча ишламайдиган шахслар, 
мавсумий ва тасодифий ходимлар; 

тўлиқ бўлмаган иш куни режимида иш билан ўқишни қушиб 
олиб борадиган ва стипендия ёки иш ҳақи олувчи шахслар ва 
ўқитувчилар. 


89 
Қишлоқ хўжалигида бандлик ўзига хос хусусиятларга эга. Улар 
тармоққа меҳнатни жалб қилишнинг иқтисодий шароитлари билан 
боғланган. Қишлоқ хўжалигида мехнат органик жиҳатдан ер билан 
боғланган. Бунда, ер меҳнат муносабатларининг моддий жихатдан 
қувватловчиси, юзага чиқарувчиси ҳисобланади. Меҳнат натижаларига 
табиий биологик жараёнлар бевосита таъсир кўрсатади. Қишлоқ 
хўжалигида ишлаб чиқариш ва меҳнатнинг мавсумийлиги туфайли иш 
кучига ижтимоий ишлаб чиқариш томонидан нотекис талаб мавжуд. Бу 
ерда доимий ва мавсумий иш кучи бўлади. Доимий ходимлар асосан 
доимий иш ҳажмини бажаришга йўналтирилади, мавсумий иш кучи эса 
мавсумий ишларни бажариш учун жалб қилинади. 
Қишлоқ хўжалигида бандлик икки хил шаклда кўринади: тўлиқ ва 
тўлиқ бўлмаган. Тўлиқ бандлик бутун йил давомида ходимларга ишни 
кафолатлайди. Бу асосан чорвадорлар, механизаторлар, ишлаб чиқариш 
рахбарлари ва мутахассислардир. Тўлиқ бўлмаган бандлик тўлиқ 
бўлмаган иш куни, тўлиқ бўлмаган иш ҳафтаси, тўлиқ бўлмаган иш йили 
билан характерланади. Бундай категорияга қўл меҳнати билан банд 
бўлган ходимлар, механизаторларнинг алохида гурухлари, мавсумий иш 
турига жалб қилинган нафақахўрлар, ўқувчилар киради. 
Банд бўлган ходимларга қуйидагилар киради: 

ёлланиб ишлайдиган, шу жумладан, мавсумий ва вақтинча 
ишларни ҳам қўшганда, тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган шароитда 
рағбатланиш учун иш бажарадиган ходимлар; 

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар; 

ўзини иш билан мустақил таъминловчилар; 

ёрдамчи ҳунармандчиликда ва маҳсулотни шартнома бўйича 
сотишда банд бўлганлар; 

фуқаролик–ҳуқуқий шартнома бўйича иш бажарувчилар, 
шунингдек ишлаб чиқариш кооперативлари аъзолри. 
Меҳнат бозорининг бевосита субъектлари бўлиб, банд бўлмаган 
аҳоли ҳисобланади. Улар қуйидаги гурухларга бўлинади: 

ўз ихтиёри билан банд бўлмаган шахслар, корхонадан ишдан 
бўшаганлар ёки ҳеч қачон меҳнат қилишда иштирок 
этмаганлар ва ишлашни хохламаганлар ва яшаш учун 
маблағнинг қонуний манбаига эга бўлмаганлар; 

турмуш ўртоғидан бирининг, ёки ота – онасининг маблағи 
ҳисобига ёки уларнинг қарамоғида яшовчи, ихтиёрий банд 
бўлмаган аҳоли; 

турли сабабларга кўра ишлаб чиқаришдан озод бўлган, бир иш 
жойидан бўшаган, лекин меҳнат биржасида рўйхатдан ўтишга 
улгурмаган, заруриятдан банд бўлмаган аҳоли; 

зарурий бандсизлик – ишсизлик, яъни ишлаш ва иш ҳақи 
олишни хохловчи ва меҳнат биржасида рўйхатдан ўтган 
кишилар. 


90 
Аграр меҳнат бозорида бандликка ёрдамлашиш бўйича тадбирларни 
молиялаштириш манбаълари қуйидагилар ҳисобланади: 
I. Давлат бюджети: 
1.Ўз бандлигига ёрдамлашиш (тадбиркорлик фаолияти, деҳқон 
хўжалиги, фермер хўжалиги) 
2.Янги иш жойлари барпо қилишни рағбатлантириш. 
II.Махаллий бюджет: 
1.Иш жойларини сақлаб қолишни рағбатлантириш 
2.Ижтимоий ишларни ташкил этиш 
III.Фуқароларнинг бандлик фонди: 
1.Иш жойини сақлаш 
2.Ишсизларни янги касбга қайта тайёрлаш 
3.Ишсизларга нафақа 
IV.Аҳоли бандлиги хизматининг тижорат фаолиятидан келадиган 
даромадлар: 
1.Ижтимоий ишларни ташкил этиш 
2.Ишсизларни қайта тайёрлаш 
Ишсизлар – бу, иш ва иш ҳақига эга бўлмаган, ўзига тўғри келадиган 
ишни излаш мақсадида бандлик хизматида рўйхатдан ўтган, иш изловчи 
ва топса дарров жойлашадиган меҳнатга яроқли фуқаролардир. Бу ҳақда 
Ўзбекистон республикаси “Меҳнат кодекси” нинг60 “Ишсиз деб эътироф 
этиш” моддасида шундай ёзилган: 
“Ишсизлар—ўн олти ёшдан то пенсия билан таъминланиш 
ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад 
келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф 
этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта 
тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган меҳнатга 
лаёқатли шахслар (бундан таълим муассасаларида таълим олаётганлар 
мустасно)”. 
Қишлоқ хўжалигида ишсизлик турли сабабларга асосан бўлиши 
мумкин. Шунга кўра, ишсизликнинг бир қанча турлари бўлади: 
фрикцион, структурали ва циклик(даврий). 
Фрикцион – бу ишсизликда, ишсизлар иш излашади, ёки яқин 
келажакда уни топишдан умидвор бўладилар. Фрикцион ишсизлик 
муқаррар ҳисобланади ва қайсидир жихатдан мақсадга мувофиқдир. 
Кўпгина ишчилар ўз ихтиёрлари билан паст унумли, кам ҳақ тўлайдиган 
ишлардан анча юқори унумли ва анча юқори ҳақ тўлайдиган ишларга 
ўтиб кетишади. Шундай қилиб, меҳнат бозори ташкил этилади ва ҳаракат 
қилади, яъни ишчилар сони билан иш жойлари сони мос келмайди. 
Фрикцион ишсизлик ўз навбатида структурали ишсизликка ўтади. 
Структурали ишсизлик иш кучига талабнинг умумий структураси 
ўзгаришини билдиради. Бозор муносабатлари шароитида айрим касбларга 
талаб пасаяди ёки бутунлай тўхтайди, бошқа касбларга эса, жумладан, 
янги, олдин мавжуд бўлмаган касбларга талаб ўсади. 


91 
Структурали ишсизликда ишсизлар маълум даражада қайта 
тайёргарликсиз, қўшимча билим олмасдан, баъзи ҳолларда яшаш жойини 
ўзгартмасдан иш топа олмайдилар. Агар фрикцион ишсизлик қисқа 
муддатли характерга эга бўлса, структурали ишсизлик узоқ муддатли 
характерга эга. 
Циклик (даврий) ишсизлик, бу ишлаб чиқаришнинг пасайиши билан 
юзага келадиган ишсизлик. Бунда товар ва хизматларга талаб камаяди, 
бандлик қисқаради ва ишсизлар сони ўсади. Ишсизликнинг бу тури 
талабнинг тақчиллиги билан боғлиқ. Иқтисодиёт инқироздан чиққандан 
кейин, ишлаб чиқариш ҳажми ўсади ва товарлар ишлаб чиқариш ва 
хизматлар учун иш кучига бўлган талаб ошади. 
Ишсизлик даражаси, ишсизлар сонини умумий иш кучи сонига бўлиб 
топилади ва қуйидаги формулада ифодаланади: 
ИС 
ИД = ---------- * 100; 
УИК 
Бу ерда ИД – ишсизлик даражаси, % 
ИС – ишсизлар сони, киши 
УИК – умумий иш кучи сони, киши
Ишсизлар даражасидаги фарқ мамлакатнинг иқтисодий сиёсати 
характерига, иқтисодиётнинг таркибий тузилишига ва бошқа омилларга 
боғлиқ. Агар одам ҳеч қаерда ишламаса ва иш қидириш билан банд бўлса, 
у ҳолда у ишсиз ҳисобланади. Инсон ишсиз бўлиши учун нафақат иши 
йўқлиги, балки уни астойдил излаётган бўлиши керак. Лекин аксарият 
ҳолларда одамлар ҳеч жойда ишламайди ва шундай бўлса ҳам ишсиз 
ҳисобланмайди. Булар шундай катего-риядаги одамларки, улар 
нафақахўрлар, ёш бола билан уйда ўтирувчилар, узоқ муддатга таътил 
олувчилар, ва янги ишга жойлашиш мақсадида қайта тайёргарликдан 
ўтувчилардир. 
Ҳозирги вақтда ишсизликнинг уч тури мавжуд: 
1.
Таркибий ўзгаришлар бўлаётган даврдаги ишсизлар; 
2.
Иқтисодиётнинг меъёрда ҳаракат қилиши давридаги ишсизлар; 
3.
Қисқа муддатли иқтисодий инқирозлар билан боғлиқ 
ишсизлар. 
Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар бандлик даражасини 
қисқартириб иш ҳақини оширади ва аксинча иш ҳақини пасайтириб 
бандлилик даражасини оширади. Бошқача қилиб айтганда, корхоналар 
маҳсулот баҳосини ошириб, бандликни оширади. Корхона учун энг 
мухими иш ҳақи даражасининг махсулот баҳосига нисбати ҳисобланади. 
Бундай ҳолатда, иш ҳақи махсулот баҳосига нисбатан тезроқ ўсса, 
корхона озроқ ходимларни ёллайди. 
Тўлиқ бандлик амалга оширилган тақдирда ҳам ишсизлар бўлади. 


92 
Барча мамлакатлар қатори Ўзбекистонда ҳам меҳнат бозорига учта 
асосий омил таъсир кўрсатади: 
1.
Табиий-ресурс, 
2.
Демографик, 
3.
Ижтимоий-иқтисодий 
Қишлоқ хўжалигида меҳнат билан бандлик қуйидаги омилларга 
боғлиқ: 
Қишлоқ хўжалигида меҳнат билан бандликка тўсқинлиқ қилувчи 
омиллар: 
1.Оғир меҳнат шароитлари; 
1.Аграр секторда ижтимоий сферанинг кучсиз ривожланиши; 
2.Мамлакат 
ҳудудлари бўйлаб қишлоқ хўжалигида меҳнат 
ресурсларининг нотекис тақсимланиши; 
3.Ишчи кадрларнинг етарлича тайёрланмаслиги: механизаторларнинг, 
қурувчиларнинг чорвадорларнинг ва бошқаларнинг; 
4.Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самарадорлигининг пастлиги; 
5.Қишлоқ жойларда ишсизлар сонининг ўсиши; 
6.Ёшларнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши сферасидан чиқиб 
кетиши.
Меҳнатга яроқли аҳоли сонининг ўсиш суръати ва меҳнатга бўлган 
талабнинг миқдори ўртасидаги нисбатни ифодаловчи демографик омил 
меҳнат бозори орқали кескин баркарорлаштирилади. Бу омилнинг 
таъсири бизнинг республикада ўз таъсирини ҳали ҳам йўқотган эмас. 
Шунингдек, ишсизлик даражасига қуйидаги ижтимоий-иқтисодий 
омиллар ҳам кескин таъсир қилади: 

Ишлаб чиқаришнинг инқирозга учраши; 

Махсулот ишлаб чиқаришдаги таркибий ўзгаришлар; 

Мулкчилик шаклларидаги ўзгаришлар(хусусийлаштириш); 

Молия-кредит, инвестиция, ташқи иқтисодий сфера ва даромадлар 
сферасидаги вазиятлар.

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish