Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


 Меҳнат унумдорлиги тушунчаси, кўрсаткичлари



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

10. Меҳнат унумдорлиги тушунчаси, кўрсаткичлари, 
уларни ҳисоблаш услублари ва ошириш имкониятлари 
 
Қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлиги, ходимларнинг бир бирлик 
вақтда маълум бир миқдордаги маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарф
қилган аниқ меҳнат қобилиятини акс эттирувчи, иқтисодий категориядир. 
Алоҳида турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда
меҳнат унумдорлигини ҳисоблаш учун, натурал бирликда, яъни 
центнерда 
ҳисобланилади. 
Алоҳида 
(деҳкончилик, 
чорвачилик) 
тармоқларида ёки бутун қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлигини 
ҳисоблаш учун, улар турли маҳсулот бўлганлиги учун, қиймат шаклида 
пулда ҳисобланилади. Бу мақсад учун жорий ёки харид, шунингдек 
таққослама баҳолардан фойдаланилади. Турли шаклдаги хўжаликларда, 
қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти қийматини ҳисоблашда жорий 
баҳолардан фойдаланилади. Бир неча йиллик маҳсулот қимматини
динамикада ўрганишда таққослама баҳолар қўлланилади.
Таъкидлаш керакки, қишлоқ хўжалигида пулда баҳоланган ялпи 
маҳсулот кўрсаткичини меҳнат унумдорлигини ҳисоблаш учун 
фойдаланиш меҳнат харажатлари самарадорлиги ҳақида етарли даражада 
тўлиқ ва объектив тасаввур бермайди. Чунки ялпи маҳсулотда такрорий 
ҳисоб-китоблар, маҳсулотнинг товар бўлмаган қисми қийматининг 
пасайтирилиши, материал сиғимининг таъсири ва бошқалар каби 
камчиликлар борки, улар меҳнат унумдорлиги даражасини ва 
динамикасини бузиб кўрсатади. Бу эса маҳсулотнинг меҳнат сиғимини 
пасайтиришга ва сифатини оширишга ундамайди. Қишлоқ хўжалигида 
меҳнат унумдорлигини анча аниқ ҳисоблаш учун ялпи маҳсулот(ЯМ)дан
эмас, балки соф маҳсулот(СМ)дан фойдаланиш тавсия этилади. Чунки 
янгидан яратилган қийматда такрорий ҳисоб-китоблар ва моддий 
харажатларнинг таъсири камаяди. Соф маҳсулот кўрсаткичидан 
фойдаланиб, меҳнат унумдорлигини ҳисоблаш алоҳида бир хўжаликда 
меҳнат харажатлари самарадорлигининг аниқ даражасини акс эттиради. 
Ҳозирги шароитда бу кўрсаткич иш кучидан фойдаланиш самарадорлиги 
кўрсаткичлари тизимида биринчи даражали аҳамият касб этади.
Меҳнат унумдорлигини ҳисоблашда меҳнат харажатларини ўлчаш 
учун иш вақтининг давомийлигидан фойдаланилади. Қишлоқ 
хўжалигида иш вақти бирлиги сифатида, соф иш вақти харажатларини 
акс эттирувчи, киши/соатлари, бир ходимнинг иш куни(киши/кунлари)
ва йил давомида иш вақтини йиғиндисини акс эттирувчи, ходимларнинг 
ўртача йиллик сонидан фойдаланилади.


99 
Меҳнат унумдорлиги(МУ) даражаси натура ёки қиймат шаклидаги 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турларининг миқдорини (ММ) ёки 
бажарилган ишлар ҳажмини (ИХ) ёҳуд маҳсулот қийматини (МҚ) шу 
маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сарфланган иш вақти миқдорига (ИВМ) 
бўлиб топилади. 
Шундай қилиб, меҳнат унумдорлигининг асосий кўрсаткичи 
қуйидагича аниқланади: 
ММ(ИХ) ёки МҚ 27164,2 млрд. 
МУ = ------------------------= --------------------- = 8231,6 млн.сўм 
ИВМ ёки ХС 3,3 млн. 
Юқорида келтирилган нисбатнинг тескари кўрсаткичи маҳсулотнинг 
меҳнат сиғими дейилади ва қуйидагича аниқланади: 
ИВМ ёки ХС 3,3 млн. 
МС = ------------------------ = -------------------- = 0, 0000001млн.сўм 
ММ(ИХ) ёки МҚ 27164,2 млрд. 
Республика қишлоқ хўжалигида 2012 йилда 27 трлн. 164 млрд. 200 
млн. сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарилган бўлиб, 
қишлоқ хўжалигида банд бўлганларнинг ўртача йиллик сони – 3 млн. 300 
минг кишини, йиллик ўртача 1 ходимга тўғри келган ялпи маҳсулот эса
8231,6 млн. сўмни ташкил этган. 
Меҳнат унумдорлиги қанча юқори бўлса, меҳнат сиғими шунча паст 
бўлади ва аксинча, аммо меҳнат унумдорлигининг ошиш суръати меҳнат 
сиғимининг пасайиш суръатига тенг бўлмайди.
Меҳнат унумдорлиги ва меҳнат сиғими ўртасида функционал 
боғланиш мавжуд бўлиб, у қуйидагича ифодаланади: 
МС*100 МУ*100 
МУ = -------------- МС = --------------- 
100-МС 100+МУ 
МУ - жорий йилда база йилига нисбатан меҳнат 
унумдорлигининг ўсиши, %; 
МС - жорий йилда база йилига нисбатан меҳнат 
сиғимининг пасайиши, %;
Агар МС 15%га пасайса, унда меҳнат унумдорлиги
15*100 
(----------- ) 18% га ошади,
100-15


100 
15*100 
агар меҳнат унумдорлиги 15%га ошса, унда МС (---------- ) 13% га
100+15 
пасаяди.
Меҳнат харажатларининг қўшилиш таркибига қараб, меҳнат сиғими 
бир қанча турларга бўлинади: 
1. Технологик меҳнат сиғими;
2. Хизмат кўрсатишдаги меҳнат сиғими; 
3. Ишлаб чиқаришдаги меҳнат сиғими;
4. Ишлаб чиқаришни бошқаришдаги меҳнат сиғими;
5. Маҳсулотнинг тўлиқ меҳнат сиғими.
1).Технологик меҳнат сиғими (МСт) - ўз ичига ходимларининг аниқ 
маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича алоҳида технологик операцияларидаги 
меҳнат харажатларини олади; 
2).Хизмат кўрсатишдаги меҳнат сиғими(МСхк) ўз ичига ишлаб 
чиқаришга хизмат қилувчи ва ёрдамчи тармоқ ходимларининг меҳнат
харажатларини олади (машина-трактор устахонаси, автотранспорт ва 
бошқаларни); 
3).Ишлаб чиқаришдаги меҳнат сиғими(МСи/ч) ўз ичига технологик 
ва хизмат кўрсатиш меҳнат сиғимларини олади: 
МС и/ч = МСт + МСхк 
4).Бошқаришдаги меҳнат сиғими (МСбош) ўз ичига маҳсулотга 
ўтказилган умум ишлаб чиқариш ва умумхўжалик характеридаги 
бошқариш ходимларининг меҳнат харажатларини олади. Бунга хўжалик 
раҳбарлари ва мутахассислари, функционал бўлим ходимларининг 
меҳнат харажатлари киради: 
МCбош = МХуи/ч + МХух 
5).Маҳсулотнинг тўлиқ меҳнат сиғими (МСтўл) барча юқоридаги 
турдаги меҳнат сиғимларини ифодалайди: 
МСт + МСхк 
МСтўл = ------------------- + МСбош 
МСи/ч 
Маҳсулот ишлаб чиқаришга сарф қилинган меҳнат харажатларини 2
гуруҳга бўлиш қабул қилинган: 
1.Жонли меҳнат харажатлари. Бевосита қишлоқ хўжалигида
иштироқ этаётган ходимларнинг иш вақти; 
2.Буюмлашган меҳнат харажатлари. У ўз ичига машина, минерал 
ўғитлар ва бошқаларда буюмлашган саноат ходимларининг меҳнатини


101 
ҳамда ишлаб чиқаришнинг олдинги босқичларида ва уруғ, ем-хашакда ва 
қишлоқ хўжалигидан чиқадиган меҳнат предметларида буюмлашган
меҳнат харажатларини олади. 
Ишлаб чиқариш жараёнида етакчи ролни жонли меҳнат ўйнайди, 
чунки у буюмлашган меҳнат яратган ишлаб чиқариш воситаларини 
ҳаракатга келтиради. Буюмлашган қишлоқ хўжалиги меҳнати 
буюмлашган саноат меҳнатига нисбатан кам самарали, чунки кейингиси 
қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашда муҳим рол ўйнайди. 
Ҳозирги вақтда жонли меҳнатнинг унумдорлик даражасини фақат 
маҳсулот ишлаб чиқаришнинг якунловчи босқичида ҳисоблаш қабул 
қилинган. 
Буюмлашган меҳнат харажатлари қишлоқ хўжалигиники ва 
саноатники бўлишидан қатъий назар, ишлаб чиқаришнинг олдинги 
боскичидаги меҳнат харажатлари ҳисобланади, бевосита иш вақтида 
ҳисобланилмайди, уларнинг ҳисоби маҳсулот таннархини пул шаклида 
ҳисоблашда амалга оширилади. Шу билан бирга фақат жонли меҳнат 
харажатларини баҳолаш ижтимоий меҳнатнинг ҳақиқий тежамини 
ошириб юборади, буюмлашган меҳнат харажатининг самарадорлиги эса 
номаълум бўлиб қолаверади. Бунинг устига ҳозирги шароитда қишлоқ 
хўжалигида ҳар йили маҳсулот ишлаб чиқаришда буюмлашган меҳнат 
сарфи ошиб бормоқда. Шунинг учун жонли меҳнат харажатлари 
самарадорлигини баҳолаш билан бир қаторда, саноат ишчилари ва 
буюмлашган қишлоқ хўжалиги меҳнати харажатларидан фойдаланиш 
самарадорлиги қандай эканлигини билиш муҳимдир. 
Ижтимоий меҳнат унумдорлиги тўғрисида анча тўлиқ ва аниқ 
маълумотга эга бўлиш учун жами меҳнат харажатлари, яъни маҳсулот 
бирлигига ҳисобланган жонли ва буюмлашган меҳнат харажатларини 
биргаликда таҳлил қилиш муҳим, аммо ўта мураккабдир. 
Юқоридаги тушунчаларни ҳисобга олиб меҳнат унумдорлиги тор ва 
кенг маънода кўриб чиқилади. Тор маънода меҳнат унумдорлиги, фақат
жонли меҳнат харажатларини (ЖМХ) ҳисобга олади ва қуйидагича 
аниқланади: 
ММ(ИХ) ёки МҚ 
МУ = ------------------------- 
ЖМХ 
Кенг маънода меҳнат унумдорлигини кўриб чиқишда ҳам жонли, ҳам 
буюмлашган меҳнат харажатлари (БМХ) ҳисобга олинади ва қуйидагича 
аниқланади: 
Т = ЖМХ + БМХ 
Шуни ҳисобга олиб, кенг маънодаги меҳнат унумдорлиги қуйидагича 
ҳисобланади: 


102 
ММ(ИХ) ёки МК ММ(ИХ) ёки МК 
МУ = ---------------------- ; ёки МУ = ---------------------- 
ЖМХ + БМХ Таннарх 
Қишлоқ хўжалигида жонли меҳнат харажатлари 2 га бўлинади: 
1.Бевосита; 
2.Билвосита. 
1).Бевосита харажатлар - маълум бир экин ёки чорва турларига 
хизмат қилувчи, деҳқкончилик ва чорвачилик ходимларининг меҳнат 
харажатлари. Маҳсулот ишлаб чиқаришда қатнашиш даражаси нуқтаи 
назаридан бевосита меҳнат харажатлари қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқаришида ҳаракат қиладиган ижтимоий меҳнатнинг таркибидаги фаол 
ва катта ҳажмни ташкил қиладиган меҳнат массасини ифодалайди; 
2).Билвосита харажатлар - бевосита ишлаб чиқаришда
қатнашмайдиган, балки ишлаб чиқаришни ташкил қилишда, бошқаришда 
ва алоҳида тармоққа хизмат кўрсатувчи ходимларнинг меҳнат 
харажатлари.
Ҳозирги вақтда, қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлиги 
даражасини 
аниқлаш 
учун 
фақат 
бевосита 
меҳнат 
харажатлари(технологик меҳнат сиғими)ни олиш қабул қилинган. Бу 
бошқарув ва хизмат кўрсатиш персоналлари меҳнат харажатларини 
маҳсулот турлари бўйича тақсимлашнинг баъзи бир қийинчиликларидан 
келиб 
чиқади. 
Қишлоқ 
хўжалигида 
техника 
тараққиётининг 
ривожланиши ва қишлоқ хўжалигида мутахассислар сонининг ўсиши 
натижасида билвосита меҳнат харажатлари салмоғи ўсиши керак. Лекин 
ҳозирги бизнинг иқтисодиётимизда бунга эришилганича йўқ. Шундай 
бўлишига қарамасдан, жонли меҳнат унумдорлиги даражасини анча 
аниқроқ ҳисоблаш учун, шунингдек билвосита меҳнат харажатларини 
ҳам ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки бу харажатларни ҳам 
тармоқ бўйича, экин ва чорва турлари бўйича ва бевосита меҳнат 
харажатларига пропорционал маҳсулот бўйича ҳам тақсимлаш мумкин. 
Шуларни ҳисобга олиб, жонли меҳнатнинг жами харажатларини топамиз. 
У ўз ичига бевосита ва билвосита меҳнат харажатларини олади ва 
қуйидагича аниқланади: 
ЖМХ = Бев.Х + Бил.Х 
Демак, жами меҳнат харажатлари эса - жонли меҳнат харажатлари 
(ЖМХ), шунингдек буюмлашган (саноат ) меҳнат харажатлари (БМХс )
ва қишлоқ хўжалик меҳнат харажатлари ( МХ қишлоқ хўжалик ) ни ўз 
ичига олади ва қуйидагича ҳисобланади: 
Бев.Х + Бил.Х БМХс + МХк/ч
ЖамиМХ= ------------------- + ---------------------- 


103 
ЖМХ БМХ 
Қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлиги даражасини ифодаловчи 
кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилади. Иш кучидан фойдаланиш 
самарадорлигини баҳолаш учун кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш 
зарурияти: 
биринчидан, 
меҳнат 
унумдорлигини 
унинг 
барча 
даражаларида, яъни бир бутун қишлоқ хўжалигида, унинг алоҳида 
тармоқларида ва алоҳида маҳсулот турлари ишлаб чиқариш бўйича, ҳар 
томонлама тавсифини таъминлаш зарурияти. Иккинчидан, қишлоқ 
хўжалигида иқтисодий жараёнлар биологик жараёнлар билан қўшилиб 
кетган, иш даври эса ишлаб чиқариш даври билан мос келмайди. Бу ерда 
меҳнат сарфи вақти билан унинг пировард натижаси – маҳсулот олиш 
вақти ўртасида тафовут кузатилади. Меҳнат унумдорлигининг 
кўрсаткичлар тизими уни ишлаб чиқаришнинг пировард натижаси 
сифатида ҳам, унинг алоҳида босқич ва операцияларида ҳам акс эттиради. 
Қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлигини характерлайдиган
кўрсаткичлар классификацияси қуйидагича: 
I. Асосий кўрсаткичлар: 
1).Натурал: 
а).1 ходимга тўғри келган маҳсулот миқдори; 
б).1 киши/соатига тўғри келган маҳсулот миқдори; 
в).1 ц - маҳсулотнинг меҳнат сиғими; 
2).Қиймат: 
а).1 ходимга тўғри келган ялпи ёки соф маҳсулот қиймати. 
б).1киши/соатига тўғри келган ялпи ва соф маҳсулот қиймати. 
в).100 сўмлик ялпи ва соф маҳсулотнинг меҳнат сиғими. 
II. Қўшимча кўрсаткичлар: 
1).Хусусий кўрсаткичлар: 
а).Иш кунида бажарилган ишлар ҳажми, соат; 
б).Алоҳида иш турлари бўйича 1 ходимнинг бажарган иши ёки 
ишлаб чиқарган маҳсулоти; 
в).1 бирлик иш ҳажмини бажаришга кетган меҳнат харажатлари. 
2). Умумий кўрсатгичлари: 
а).1 ходимга тўғри келган экин ва ҳайвонлар; 
б).1 га экин майдонига ва 1 бош ҳайвонга сарфланган меҳнат 
харажати; 
в).Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги ва ҳайвонлар
маҳсулдорлиги. 
Меҳнат унумдорлигининг асосий кўрсаткичлари олинган маҳсулот 
миқдори ва сарфланган иш вақти ўртасидаги нисбатни акс эттиради, 
жонли 
меҳнат 
харажатлари 
самарадорлигини 
етарлича 
тўлиқ 
характерлайди. Маҳсулотни ҳисобга олиш ва баҳолаш услуби бўйича 
улар натура ва қиймат, тармоқ ва маҳсулот тўрини қамраш даражаси 
бўйича хусусий ва умумлаштирувчи кўрсаткичларга бўлинади. Хусусий 
кўрсаткичлар алоҳида ёки бир хил турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш 


104 
меҳнат унумдорлигини характерлайди, умумлаштирувчи кўрсаткич эса 
бир 
бутун 
қишлоқ 
хўжалиги 
ёки 
унинг 
алоҳида 
тармоқ(деҳқончилик,чорвачилик)ларида 
меҳнат 
унумдорлигини 
характерлайди. Хусусий кўрсаткичлар натурал кўрсаткичлар билан, 
умумлаштирувчи кўрсаткичлар қиймат кўрсаткичлар билан мос тушади. 1 
ходим ҳисобига тўғри келган маҳсулотни ифодаловчи кўрсаткич йиллик 
меҳнат 
унумдорлигини, 
иш 
вактининг 
йиллик 
сарфланиши 
самарадорлигини акс этдиради, 1 киши/соатига тўғри келган маҳсулот 
эса, соатлик меҳнат унумдорлигини, яъни сарфланган соф иш вакти 
самарадорлигини акс эттиради. 
Меҳнат 
унумдорлигининг 
натурал 
кўрсаткичлари 
қиймат 
кўрсаткичларига нисбатан бир қатор қулайликларга эга. Улар маҳсулот 
ассортиментидаги таркибий ўзгаришларга таъсир этмайди, улардан 
алоҳида технологик операциялардаги меҳнат харажатларини баҳолаш 
учун фойдаланиш имкониятини беради ва жонли меҳнатнинг реал 
сарфларини акс эттиради. Чунки уларнинг учёти шартли қиймат ўлчови 
орқали эмас, балки бевосита иш вақти бирлигида амалга оширилади. 
Аммо натурал кўрсаткичларда маҳсулот сифати тўлиқ ўз аксини 
топмайди. 
Меҳнат унумдорлиги асосий кўрсаткичларининг, хоҳ натурал, хоҳ 
қиймат шаклда бўлмасин, камчилиги шундаки, уларни фақат тўлиқ йил 
учун ҳисоблаш мумкин. Чунки қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг 
мавсумийлиги туфайли меҳнатнинг пировард натижаси фақат хўжалик 
йили тугагандан кейин маълум бўлади. Ҳақиқатда, қишлоқ хўжалиги 
ишлаб чиқаришнинг оралиқ операцияларида меҳнат харажатлари 
самарадорлиги устидан оператив назорат учун ҳар қандай бир вақт 
давомида эришилган ҳажмини ҳам билиш зарур. Бу мақсадлар учун 
қўшимча кўрсаткичлардан фойдаланилади. Улар меҳнат харажатлари 
самарадорлигини 
тўлиқ 
характерламасалар 
ҳам, 
технологик 
жараёнларнинг 
оралиқ 
операцияларида 
индивидуал 
меҳнат 
унумдорлигини: 1 иш кунида ёки 1 киши/соатида бажарилган иш ҳажми, 
ёки 1 бирлик иш ҳажмини бажариш учун кетган меҳнат харажатини
ифодалайди. 
Қўшимча кўрсаткичларни хусусий ва умумий кўрсаткичларга бўлиш 
мумкин. Хусусий кўрсаткичлар аниқ иш тури ҳажми ва уни бажариш 
учун кетган меҳнат харажатлари ўртасидаги нисбатни ифодалайди. 
Хусусий кўрсаткичлардан умумий кўрсаткичлар ташкил топади – маълум 
бир экин тури гектарига ва маълум бир ҳайвон бошига тўғри келган 
меҳнат харажатлари. Қишлоқ хўжалигида жонли меҳнат харажатларидан 
фойдаланиш самарадорлигини яна маҳсулот чиқиш кўрсаткичлари ҳам 
билвосита характерлайди, яъни қишлоқ хўжалиги экинлари 
ҳосилдорлиги ва ҳайвонлар маҳсулдорлиги, чунки улар қанча юқори 
бўлса, маҳсулотнинг меҳнат сиғими шунча паст бўлади ва аксинча.
Қишлоқ 
хўжалигида 
меҳнат 
унумдарлигининг 
кўпгина 
кўрсаткичлари, юқорида кўрсатилганидек, ялпи ёки соф маҳсулот 


105 
миқдори (қиймати)ни меҳнат харажатлари миқдорига ёки аксинча бўлиш 
йўли билан ҳисобланилади. Соатлик меҳнат унумдорлиги ва алоҳида 
маҳсулот турлари меҳнат сиғими кўрсаткичлари бир мунча бошқачароқ 
ҳисобланилади. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ўзига хос 
хусусияти, маълумки, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ва 
молларни ўстиришда бир нечта маҳсулот турлари ишлаб чиқарилади, 
шунинг учун қишлоқ хўжалиги экинлари ва ҳайвонларидан олинган 
маҳсулотларга сарфланган жами меҳнат харажатлари барча ишлаб 
чиқариладиган маҳсулот турлари ўртасида тақсимланади.
Ғаллачиликда меҳнат харажатлари сомоннинг харажатлари, уни
тайёрлашга ўрнатилган меҳнат харажатларининг меъёри бўйича
аниқланади ва ғаллани ишлаб чиқариш учун сарф қилинган меҳнат
харажатларидан ажратиб ташланади. Ғалла чиқитлари тўлиқ ғалладаги 
уларнинг салмоғига қараб ғаллага айлантирилади. Демак, соатлик меҳнат 
унумдорлигини аниқлаш учун ғалла чиқитлари ҳисобга олинган жами
ғаллани, сомонга қилинган меҳнат сарфи ажратиб ташлангандан қолган 
меҳнат сарфига бўлинади, яъни қуйидагича ҳисобланади: 
ТҒМ + (ҒЧМ * С)
МУғ = ------------------------; 
МҲ
Бу 
ерда 
– 
Муғ- 
ғаллачиликда 
меҳнат 
унумдорлиги, 
киши/соатига/центнер; 
ТҒМ - тоза ғалла миқдори, ц; 
FЧМ - ғалла чиқитлари миқдори, ц; 
C - тўлиқ ғалланинг ғалла чиқитидаги салмоғи, %; 
МҲ - ғаллани етиштириш учун қилинган меҳнат харажати сомон 
харажатлари чиқарилгандан кейинги, киши/соат. 
Мисол: Хўжаликда йиғиб олинган тоза ғалла 20000 центнерни, ғалла 
чиқити эса 6000 центнерни ташкил этади. Ғалла чиқитидаги тоза 
ғалланинг ҳиссаси 20%га тенг, сарфланган меҳнат ҳаражатлари (сомонга 
сарфланган меҳнат ҳаражатларини чиқариб ташлаб) 10000 киши/соат 
бўлса, 1 киши соатига ишлаб чиқарилган ғалла қуйидагича хисобланади: 
20000 + (6000 *0,2) 20000 +1200 21200 
МУғ=---------------------------- = -------------------- =---------- =2,12ц. 
10000 10000 10000 
1 ц ғалланинг меҳнат сиғими (МСҒ) жами меҳнат ҳаражатлари 
миқдорини (сомон ҳаражатлари чиқарилган) ғалла чиқимлари билан 
биргаликда жами галла миқдорига бўлиб аниқланади: 


106 
МХ 
МСғ = ---------------------
ТҒМ + (FЧМ*С) 
Юқоридаги мисолдан фойдаланиб, 1 ц ғалланинг меҳнат 
харажатларини ҳисоблаймиз.
10000 10000
МСғ= ----------------------- = ------------------ = 0,47 к/с 
20000+(6000*0,2) 20000+1200 
Маҳсулотнинг меҳнат сиғими ва соатлик меҳнат унумдорлиги ўзаро 
тескари алоқада экан, агар меҳнат сиғими маълум бўлса, у ҳолда соатлик 
меҳнат унумдорлиги қуйидаги усулда аниқланади: 
1 1 
МУ = -------- = --------- = 2,12 ц 
МС 0,47 
Сут қорамолчилигида жами меҳнат харажатларининг 90% (гўнг 
харажати чиқарилгандан кейин) сигирлардан соғиб олинган сутга, 10% 
эса бузоққа ажратилади. Шунинг учун сут ишлаб чиқариш бўйича 
соатлик меҳнат унумдорлиги ва 1 ц маҳсулотнинг меҳнат сиғими 
қуйидагича аниқланади: 
СМ МХ*0,9 
МУс =----------- МСс = --------------- 
МХ*0,9 СМ 
Бу ерда: МУс–сутчиликда 1 соатлик меҳнат унумдорлиги (1к/с га), ц 
МСс–1 ц сутга сарфланган меҳнат харажатлари, к/с; 
МХ–Сигирларни сақлаш учун сарфланган меҳнат харажатлари 
(гўнгга сарфланган меҳнат ҳаражатлари чиқариб ташлаб,), к/с 
СМ - сут миқдори, ц 
0,9 - сутга ажратилган меҳнат сарфининг салмоғи 
Мисол. Хўжаликда 8000 ц сут соғиб олинган, сигирлар сақлаш учун 
(гўнгга сарфланган меҳнат ҳаражатлари чиқариб ташлаб) қилинган 
меҳнат ҳаражатлари 102000 киши/соатни ташкил қилган бўлса, у ҳолда 
меҳнат унумдорлиги ва меҳнат сиғими мос равишда қуйидагича 
хисобланади: 


107 
8000 8000 
Мус = -------------------- = --------- = 0,09 ц. 
102000 * 0,9 
91800 
102000*0,991800 
МСс = ---------------- = ------------ = 11,5 к/с
8000 
8000 
Қўйчиликда меҳнат унумдорлиги ва меҳнат сарфини ҳисоблаш учун 
жами қилинган меҳнат сарфидан гўнг харажати ва қўзи учун ажратилган 
10% чиқариб ташланиб, қолган қисми гўшт ва жунга, уларни сотиш 
баҳоси бўйича қийматига пропорционал равишда тақсимланади. 
Масалан: қўй гўшти ишлаб чиқаришда соатлик меҳнат унумдорлиги ва 1 
ц маҳсулот меҳнат сиғими қуйидагича аниқланади: 
ГМ ЖМ 
МУг = ----------; МУж = ----------- 
МХқ*С
1
МХқ*С
2
МХқ * С
1
МХқ* С
2
МСг = ------------; МСж = ------------ 
ГМ ЖМ 
Бу ерда: 
МУг – гўшт етиштиришда 1 соатлик меҳнат унумдорлиги (1 
киши/соатига), ц; 
МУж – жун олишда 1 соатлик меҳнат унумдорлиги (1 киши/соатига), 
ц;
МСг – 1 центнер гўштга сарфланган меҳнат харажатлари, к/с; 
МСж – 1 ц. жунга сарфланган меҳнат харажатлари, к/с 
МХқ – қўйларни сақлаш учун сарфланган меҳнат ҳаражатлари (гўнг 
учун ва қўзи туғилганда срафланган меҳнат харажатлари чиқариб 
ташлаб), к/с 
ГМ - гўшт миқдори, ц. 
ЖМ – жун миқдори, ц; 
С
1
– гўштнинг салмоғи, % (0,368); 
С
2
– жуннинг салмоғи, % (0,632); 
Мисол. Хўжаликда қўйлардан 174 ц. гўшт етиштирилган, 180 ц. жун 
олинган. Қўйларни сақлаш учун меҳнат ҳаражатлари (гўнг учун ва қўзи 


108 
туғилганда сарфланган меҳнат харажатларини чиқариб ташлаб) 44200 к/с 
ни ташкил қилган бўлса, у ҳолда гўшт етиштириш ва жун олишнинг 
меҳнат унумдорлиги ва меҳнат сиғими мос равишда қуйидагича 
ҳисобланади. 
а) гўшт етиштириш учун: 
17400 17400 
МУг = ------------------- = ------------ = 1,07 кг 
44200*0,368 16266
44200 *0,368 16266
МСг = --------------------- = ----------- = 0,93 к/с 
17400 17400 
а) жун олиш учун: 
18000 18000 
МУж =------------------- = ----------- = 0,64 кг 
44200*0,632 27934
44200 *0,632 27934
МСж = --------------------- = ---------- = 1,55 к/с 
18000 18000 
Меҳнат унумдорлиги даражасининг ошиб бориши юқори самарали 
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг зарурий шарти ҳисобланади 
Меҳнат унумдорлигини оширишнинг иқтисодий моҳияти маҳсулот 
бирлигини ишлаб чиқаришга кетган меҳнатни камайтириш ёки меҳнат 
ўзгармагани ҳолда маҳсулотни кўпайтиришдир. Ҳозирги пайтда қишлоқ 
хўжалигида бевосита ишларнинг 80-90 фоизи қўлда бажарилади ва унинг 
унумдорлигига салбий таъсир этади. Қишлоқ хўжалигида меҳнат 
унумдорлигини ўстиришнинг халқ хўжалик аҳамияти қуйидагича: 
1.У деҳқончилик ва чорвачилик ялпи маҳсулотини кўпайтиришнинг 
ягона манбаи ҳисобланади ва аҳолини илмий асосланган меъёрлар бўйича 
озиқ-овқатга бўлган талабини ва саноатнинг хом-ашёга бўлган талабини 
тўлароқ қондиришни таъминлайди; 
2.Меҳнат унумдорлигининг ўсиши маҳсулот ишлаб чиқаришга 
сарфланадиган жонли меҳнат харажатларини қисқартиради, иш вақтини 
тежайди. Меҳнат унумдорлиги қанча юқори бўлса, маҳсулот бирлиги 
олиш учун шунча кам иш вақти кетади ва қишлоқ хўжалигида банд 
бўлган ходимлар сони камаяди. Бўшаган иш кучи бошқа сфераларга
йўналтирилади;
3.Меҳнат унумдорлигининг ўсиши иш кунини, иш ҳафтасини, 
йилдаги иш соатлари миқдорини қисқартиришга шароит яратади ва бўш 


109 
вақтни кўпайтиради. Қишлоқ меҳнатчиларига шахсий ва ижтимоий 
эҳтиёжларини ақлийва жисмоний ривожлантириш, илмий-техникавий ва 
бадиий ижодиёт-қондириш учун бўш вақт вужудга келади; 
4.Меҳнат унумдорлигининг ўсиши маҳсулот бирлиги ҳисобига 
меҳнат ҳақи харажатларини камайтиради. Меҳнат унумдорлигининг ўсиш 
суръати меҳнат ҳақининг ўсиш суръатидан илгарилаб кетса, маҳсулот 
бирлигига тўғри келган меҳнат ҳақининг абсолют миқдори ва ҳиссаси 
пасаяди; 
5.Меҳнат унумдорлигининг ўсиши моддий ресурсларда буюмлашган 
меҳнат харажатларини тежашга ва фойдаланиш самарадорлигини
оширишга имкон беради;
6.Меҳнат унумдорлигининг ўсиши, жонли ва буюмлашган меҳнат 
харажатларидан самарали фойдаланиб, меҳнат ҳақи харажатларини 
қисқартириб ва бир бутун ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириб, 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш харажатларининг
рентабеллик даражасини оширишга бевосита таъсир кўрсатади. 
Қишлоқ 
хўжалиги 
ишлаб 
чиқариши 
амалиётида 
меҳнат 
унумдорлигини ўстиришнинг бир қанча вариантлари бўлиши мумкин. 
1.Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиши меҳнат харажатларининг 
ўсишидан олдинга кетади; 
2.Маҳсулот ишлаб чиқариш кўпаяди, меҳнат харажатлари 
ўзгармасдан қолади; 
3.Маҳсулот ишлаб чиқариш кўпаяди, меҳнат харажатлари пасаяди; 
4.Маҳсулот ишлаб чиқариш ўзгармайди, меҳнат харажатлари 
пасаяди; 
5.Маҳсулот ишлаб чиқариш камаяди, меҳнат харажатлари ундан ҳам 
кўпроқ камаяди.
Меҳнат унумдорлигини ошириш учун қуйидаги омиллардан оқилона 
фойдаланиш зарур: 
1.Сермеҳнат жараёнларни комплекс механизациялаш; 
2.Машиналар тизимидан фойдаланиш; 
3.Ишлаб чиқариш технологиясини қисқа муддатларда ва сифатли 
ўтказиш; 
4.Ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш ва йириклаштириш; 
5.Меҳнат малакасини ошириш; 
6.Меҳнат ташкил этишда унинг прогрессив шаклларидан 
фойдаланиш; 
7.Ходимларнинг дам олиш, маиший ва меҳнат шароитларини 
яхшилаш;
8.Иқлим, тупроқ унумдорлигини яхшилаш ва ҳ.к. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish