3-Мавзу. Ялпи талаб-ялпи таклиф модели. Истеъмол, жамғариш ва инвестиция


-чизма. Автоном инвестициялар графиги



Download 351,27 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/13
Sana06.07.2022
Hajmi351,27 Kb.
#744002
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Макроиқтисодиёт 3-мавзу

 
3.4-чизма. Автоном инвестициялар графиги 
Графикдан е нуқтаси шуни билдирадики, банклар нолга тенг фоиз ставкаси билан 
кредит берганларида ҳамда уларнинг кредит ресурслари чексиз кўп бўлганда ҳам 
мамлакатдаги бошқа ресурслари миқдорининг чекланганлиги туфайли инвестиция 
харажатлари маълум миқдор билан чегараланади. 
3.7. Инвестициялар динамикасини белгиловчи фоиз cтавкасидан бошқа омиллар. 
Акселератор модели 
Инвестициялар динамикасини белгиловчи энг муҳим омиллардан бири бўлиб 
кутилаётган соф фойда нормаси ҳисобланади. Агар реал фоиз ставкаси билан инвестиция 
харажатлари миқдори ўртасида тескари боғлиқлик бўлса, кутилаётган соф фойда нормаси 
(КСФН) динамикаси билан инвестиция харажатлари ўртасида тўғри боғлиқлик бор.
Инвестиция харажатлари динамикасига таъсир этувчи бошқа омиллар қуйидагилар 
киради: 
1. Солиққа тортиш даражаси; 
2. Ишлаб чиқариш технологияларидаги ўзгаришлар; 
3. Мавжуд бўлган асосий капитал миқдори; 
4. Инвесторларнинг кутиши; 
5. Ялпи даромадларнинг ўзгариши. 
Инвестициялар ҳажмининг ЯИМ ёки даромадлар даражасига боғлиқлигини 
акселератор модели акс эттиради: 
I = f(Y)
, яъни инвестициялар (I) ЯИМ (Y)нинг функцияси экан. 
Акселератор моделининг тўлиқроқ кўриниши қуйидагича бўлади: 
I = Iрежа+ γY 

 
 

бу ерда: 


Δ I It –I t-1 
γ = ----------- = ------------------
Δ Y Yt - Yt-1
Iрежа – режалаштирилган инвестициялар;
Y – ЯИМ (даромад) ҳажми. 
Акселетатор моделини ҳисобга олиб, инвестиция функциясини қуйидагича ёзиш 
мумкин: 
I = е - dR + γY 
 
ЯИМ ҳажми ошиши корхоналар фойдасининг кўпайишига олиб келади. Корхона 
фойдаси инвестицияларнинг манбаи эканлигини ҳисобга олсак, бу ҳолатда инвестиция 
харажатлари ошади.. 
Ўзбекистон Республикасида олиб борилган оқилона макроиқтисодий сиёсат 
натижасида юзага келган қулай инвестиция муҳити яхшиланди. Жумладан сиёсий ва 
иқтисодий барқарорликнинг таъминланганлиги, солиқ юкининг пасайтирила бориши, 


бозор инфратузилмасининг ривожлантирилиши, банк тизимининг мустаҳкамланиши ва
бакк фоиз ставкаларининг пасайтирилиши, инвесторларга кенг имтиёз ва кафолатлар 
тизимининг яратилганлига мамлакатимиз иқтисодиётига жалб қилинаётган инвестициялар 
ҳажмининг ўсишига олиб келди
2019 йилда Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган 
инвестициялар ҳажми 195,9 трлн. сўмни ташкил этган. Ўсиш суръати 138,1 % га тенг бўлди.
Жами асосий капитлага инвестициялар таркибида хорижий инвестиқия ва 
кредитларнинг улуши 2017 йилда 23,8%, 2018 йилда 24,3% ва 2019 йилда 43,6%га етган. 
2019 йилда иқтисодий фаолият турлари бўйича асосий капиталга инвестициялар 
улуши қуйидагича бўлган: қайта ишлаш саноати – 26%, турар-жой қурилиши – 10,4%, тоғ-
кон саноати – 10,2%, ташиш ва сақлаш – 7,2%, улгуржи ва чакана савдо – 3,8%, таълим 
2,8%. 
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2019 йилда асосий капиталга 
ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар таркибида хорижий инвесторлар 
улуши қуйидагича: 

Download 351,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish