3-Мавзу. Ялпи талаб-ялпи таклиф модели. Истеъмол, жамғариш ва инвестиция


Истеъмол ва жамғариш, уларнинг графиклари ва функциялари



Download 351,27 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/13
Sana06.07.2022
Hajmi351,27 Kb.
#744002
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Макроиқтисодиёт 3-мавзу

3.4. Истеъмол ва жамғариш, уларнинг графиклари ва функциялари 
Уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари (бундан буён истеъмол деб юритилади) 
ёки ялпи талаб, ЯИМнинг якуний истеъмолга кўра таркибида энг катта улушга эга бўлган 
компонентдир. Шу туфайли ҳам истеъмол харажатларига таъсир этувчи омилларни, унинг 
ўзгариш қонуниятларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. 
Уй хўжаликлари тасарруфидаги даромаднинг истеъмол қилинмасдан қолган қисми 
уларнинг жамғармаларини ташкил этади.
Ж.М.Кейнс уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари ва жамғаришлари ҳажмини 
белгиловчи асосий омил уларнинг ишлаб чиқаришда иштирок этишдан олинган 
даромадлари, янада аниқроғи тасарруфидаги даромад, деб ҳисоблайди. 
Маълумки, уй хўжалиги тасарруфидаги даромад истеъмол ва жамғариш учун 
ишлатилади. Яъни, қанча кўп истеъмол қилинса, шунча кам жамғарилади ва аксинча. 
Истеъмол ва жамғариш ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ҳар хил даромадга эга бўлган 
шахсларда бир хил эмас: кам даромадга эга бўлганлар, одатда, унинг кўпроқ қисмини 
истеъмол қилиб, камроқ қисмини жамғаради, лекин даромадлари ошиб бориши билан бу 
нисбат жамғариш фойдасига ўсади.
С 
Yd=C
420
С 

е
390
375
а
Yd 
370 390 430 
3.3-чизма. Истеъмол графиги 
1
Б.Ю.Ходиев, А.Ш.Бекмуродов, У.В.Ғофуров, Б.К.Тухлиев. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом 
Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг 
йўллари ва чоралари» номли асарини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма. – Т.: Иқтисодиёт, 2009. , 14- б. 


Уй хўжаликлари тасарруфидаги даромадлар 390 ш.б.ка тенг бўлганда, унинг миқдори 
истеъмол миқдори билан тенглашади. Бу миқдор бўсағавий даромад деб юритилади (3.3-
чизма).
Бўсағавий нуқтадан қуйида ҳақиқий истеъмол даромаддан ошиқ. Бу вазият 
инсонларнинг қарз ҳисобига ҳаёт кечиришини билдиради. 
е 
– нуқтада юқорида ҳақиқий 
истеъмол даромаддан кам ҳамда улар ўртасидаги фарқ жамғаришни ташкил этади. Ҳақиқий 
истеъмол тўғри чизиғи истеъмол ҳажмини белгиловчи вертикал ўқни 

Download 351,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish