Ш. З. Умарованинг таҳрири остида


 Жаҳон фармацевтика соҳаси ва жаҳон фармацевтика бозорининг



Download 5,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/283
Sana05.07.2022
Hajmi5,21 Mb.
#743039
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   283
Bog'liq
2 5258338278788043020

 
2.4. Жаҳон фармацевтика соҳаси ва жаҳон фармацевтика бозорининг 
ўзига хос хусусиятлари ва асосий ривожланиш йўналишлари 
“Фармацевтика соҳаси” тушунчасини дори воситаларини яратиш, 
ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланадиган турли миқёсдаги ва 
йўналишдаги фармацевтика компанияларини қамраб олган“фармацевтика 
саноати” тушунчасига тенглаштириш мумкин. Шу билан бирга, 
“фармацевтика соҳаси (бизнеси, иши)” тушунчасини янада кенгроқ 
таърифлаш ҳам мумкин, чунки тор мутахассислик ҳисобланган 
фармацевтика йўналишида бутунлай мустақил фаолият юритувчи бир қатор 
ташкилотлар бу соҳанинг вакиллари ҳисобланади. Масалан, махсус ўраш 
материаллари ва дозалаш мосламалари (масалан, шприц-ручкалар, кукун 
ингаляторлари ва б.)ниишлаб чиқариш фармацевтика соҳасининг бир қисми 
ҳисобланади.Дори воситалари ва фармацевтик технологияларни тадқиқ этиш 
ва ривожлантириш билан шуғулланадиган қуйидаги ташкилотлар ҳам 
фармацевтика соҳасининг бир қисми ҳисобланади:


84 
-
университетларда жойлашган ихтисослаштирилган лабораториялар ва 
тадқиқот марказлари; 
-
инновацион лойиҳалаш компаниялари; 
-
клиникагача тадқиқотлар, технологияларни ишлаб чиқиш, клиник 
тадқиқотларни ташкил этиш соҳасида хизмат кўрсатувчи сервис 
компаниялари. 
Фармацевтика соҳаси таркибига, истеъмолчиларга маҳсулотни етказиб 
бериш (дистрибьюторлар – улгуржи сотувчилар, логистика операторлари, 
дорихона ва дорихоналар тармоғи – чакана сотувчилар), маркетинг 
технологиялари (фармацевтик маҳсулотларни савдосини юргизишга 
ихтисослашган компаниялар), фармацевтика соҳаси вакилларини ахборот 
хизматлари кўрсатиш (маркетинг тадқиқот компаниялари, ихтисослашган 
фармацевтика нашрлари, Интернет-ресурслар) кабилар билан боғлиқ 
бизнеслар киради. Фармацевтика соҳаси учун кадрлар тайёрлашга 
ихтисослашган таълим муассасалари ҳам соҳанинг тенг ҳуқуқли вакиллари 
ҳисобланади. 
Фармацевтика соҳасига алоқадор фаолият соҳалари турли-туман 
бўлишига қарамасдан, фармацевтика саноати тизим ҳосил қилиш мезонига 
эга, чунки бошқа барча корхоналар унга ёрдам беришвазифасини бажаради. 
Истисно тариқасида, дорихона соҳаси чакана сотувчи вазифасини 
бажаришдан ташқари, тиббий ёрдам тизимининг ажралмас қисми бўлган, 
беморларга фармацевтик ёрдам кўрсатишга ихтисослашган. 
Фармацевтика саноати бир вақтнинг ўзида дори воситаларининг ҳам 
кимёвий-технологик, ҳам биотехнологик ишлаб чиқаришини қамраб олади. 
Фармацевтика саноати таркибида ўз ишлаб чиқариш дастурларини амалга 
оширувчи ва контракт ишлаб чиқаришга ихтисослашган компаниялар 
мавжуд. Фармацевтик субстанцияларни ишлаб чиқариш кўпинча алоҳида 
фаолият тури ҳисобланади. Компаниялар, ўз маҳсулотлари портфели таркиби 
ва йўналтирилганлиги, жумладан рецепт бўйича ва рецептсиз сотиладиган 
дори воситалари ишлаб чиқариши билан хам фарқланади. Компания 


85 
фаолияти муайян дори шаклида (масалан, инфузион эритмалар) ишлаб 
чиқаришни ўз ичига олиши мумкин. Фармацевтика корхоналари иш жараёни 
(бизнес) миқёси, шунингдек уларнинг сотув бозорларига (глобал, минтақавий 
ёки маҳаллий бозорлар) йўналиши бўйича фарқ қилади. Бироқ, соҳа учун 
асосанинновацион ва генерик компанияларга бўлиниш ҳисобланади. 
Инновацион компаниялар патентлар билан ҳимояланган оригинал дори 
препаратларни ишлаб чиқади ва сотадилар. Авваламбор улар глобал бозорга 
йўналтирилган йирик халқаро компаниялардир. Улар соҳанинг асосини 
ташкил этади, чунки айнан уларнинг маҳсулотларисотув ҳажми бўйича 
етакчи бўлади ва айнан ушбу компаниялар янги ишланмаларга ва дунё 
фармацевтика соҳаси инновацион ривожланишига маблағ киритувчи асосий 
инвесторлардир. Инновацион компанияларнинг рақобатда афзалликлари 
шундаки, бозорга улар томонидан киритилган дори воситаларининг асосий 
қисми амалиётда ишлатилаётган дори воситаларига нисбатан самарадорлик 
ва хавфсизлик жиҳатидан клиник афзалликларга эга. Уларнинг саъй-
ҳаракатлари туфайли, фармакотерапияда очилаётган янги имкониятлар 
инновацион компанияларга ўз маҳсулотларига юқори нархларни белгилаш, 
патент муҳофазаси даврида киритилган маблағларнинг қайтариб олиш ва 
инновацион жараёнда инвестицияларни янада кенгайтириш имкониятини 
беради. Айнан шу корпорациялар дунё фармацевтика саноатида сотиш 
ҳажми бўйича етакчиларидир (2.2-жадвал). 

Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish