in vitro
тадқиқотлари (фаол модданинг қаттиқ дори шаклларидан турли хил
эритмаларга ажралиб чиқиши бўйича солиштирма ўрганиш) натижасида
тасдиқланиши мумкин. Генерикларга оригинал препаратларга нисбатан бир
хил сифат ва ишлаб чиқариш шароитлари (GMP) талаблари қўлланлади.
Қисқартирилган ариза асосида синтетик генериклар (одатда,
биоаналоглар учун мустақил тадқиқотлар талаб қилинади), доривор
ўсимликлар асосида олинган стандарт ва гомеопатик препаратлар қайд
этилади. АҚШда стандартлаштирилган рецептларга мос келадиган рецептсиз
сотиладиган дори воситалари бозорга кириши учун тартибга солувчи орган
107
тасдиқланиши талаб этилмайди. Қисқартирилган ариза асосида рўйхатга
олиш ва турли хилдаги тезлаштирилган тартибда ҳамда имтиёзли кўриб
чиқиш тартибида рўйхатга олиш жараёнларини ажрата билиш зарур.
Ечими топилмаган тиббий муаммоларни хал этилишини кафолатловчи,
илгари маълум бўлган даволаш усулларига нисбатан сезиларли устунликни
таклиф этувчи янги дори воситалари тезлаштирилган тартибда (барча
керакли тадқиқотлар мажмуаси билан) ҳамда имтиёзли кўриб чиқиш
тартибида рўйхатга олинади. Баъзи ҳолатларда, масалан, онкологияда, дори
воситалари клиник тадқиқотлар комплекси тўлиқ тугагунга қадар қўллаш
учун рухсат берилиши мумкин (агар унинг самарадорлиги тасдиқланмаса,
кейинчалик препаратни рўйхатга олиш бекор қилиниши мумкин).
Айрим мамлакатларда дори воситалари муомаласи соҳасида мустақил
тартибга солиш органлари (агентликлари) фаолият юритади, бошқа
мамлакатларда эса бу вазифаларни соғлиқни сақлаш вазирликларининг
махсус бўлинмалари томонидан амалга оширилади. Уларнинг асосий
вазифаси дори воситаларини рўйхатга олиш ҳисобланади. АҚШда ушбу
агентлик Озуқа маҳсулотлари ва дори воситалари сифатини санитар назорат
қилиш бошқармаси (Food and Drug Administration, FDA) деб номланади.
Европа Иттифоқи тартибга солиш органи эса Европа дори воситалар
агентлиги (European Medicines Agency, ЕМА) ҳисобланади.
Миллий рўйхатга олиш тартибига қўшимча равишда, бир қатор Европа
Иттифоқи мамлакатларида ўзаро тан олинишга асосланган рўйхатга олиш
тартиби мавжуд бўлиб, бунда икки томонлама битимларни тузган
давлатлардан бирида дори воситасининг рўйхатдан ўтиши, бошқалар
томонидан эътироф этилади. Европа Иттифоқида шунингдек, ЕМА орқали
марказлаштирилган рўйхатга олиш тартиби хам мавжуд бўлиб, бу бутун
Европа Иттифоқи ҳудудида қўлланишга рухсат берилганлигини назарда
тутади. ОИВ/ОИТС, саратон (онкологик), нейродегенератив касалликлар,
қандли диабет, вирусли ва аутоиммун касалликларни даволашда
қўлланиладиган юқори технологияли биопрепаратлар, етакчи инновациялар,
108
орфан дори воситалари, инновацион препаратлар мажбурий тартибда
марказлашган рўйхат олиш жараёнидан ўтади. Ариза берувчининг
илтимосига биноан, бошқа препаратлар, хусусан болаларда қўлланиладиган
воситалар, хам марказлаштирилган рўйхатга олиниши мумкин.
Дори воситаларини рўйхатга олиш тизими билан фармацевтик назорат
тизими бевосита боғлиқдир. У ҳам бозорда муомалада бўлган дори
воситалари самарадорлиги, хавфсизлиги ва сифати учун масъул бўлган
миллий назорат органининг ваколати доирасига киради. ЖССТнинг
таърифига кўра, фармацевтик назорат – дори воситалари ножўя таъсирлари
ёки улар истеъмоли билан боғлиқ бўлган бошқа муаммоларини аниқлаш,
баҳолаш ва олдини олиш бўйича илмий ва амалий фаолият йўналишидир.
Фармацевтик назоратнинг мақсади дори воситаларини қўллаш
амалиётида ножўя оқибатларнинг олдини олишдан иборат. Фармацевтик
назорат чора-тадбирлари дори воситасини рўйхатга олишдан аввал
ўтказиладиган клиник текширувлар босқичида амалга оширилади ва
рўйхатга олинганидан кейин клиник амалиётда кенг фойдаланиш шароитида
давом этади.
Рўйхатга олингандан кейинги босқичдаги ножўя оқибатлар ва ўзаро
таъсирлар, дори воситаларидан оқилона фойдаланмаслик ва бошқа
муаммолар ҳақида маълумот манбаларига қуйидагилар киради:
шифокорлар ва фармацевтика ходимларининг ўз-ўзидан юзага
келадиган маълумотлари;
мустақил тиббиёт ассоциациялари ва ишлаб чиқариш компаниялари
томонидан тайёрланган дори воситалари хавфсизлиги бўйича ҳисоботлар;
IV-босқич клиник синовлари ва фармакоэпидемиологик тадқиқотлар
натижалари.
Препаратнинг хавфсизлиги тўғрисида салбий маълумотлар олиш
натижасида тартибга солувчи орган томонидан унинг рўйхатга олиниши
тўхтатиб турилиши ёки олиб қўйилиши мумкин.
109
Фармацевтика маҳсулотлари сифатининг давлат назорати - дори
воситалари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш тизимининг энг
муҳим элементидир. У дори воситалари рўйхатга олинишига асос бўлган
шартлар ва талабларга риоя этилаётганликни текширишга қаратилган
(Гетман М.А., 2008).
Дори воситалари ишлаб чиқарувчиларига уларнинг маҳсулотлари
сифатига нисбатан қўлланиладиган мажбурий талаблар қуйидагилардан
иборат: 1) бозорда муомалада бўлган маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичлари
тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар билан мувофиқлиги; 2) ишлаб чиқариш
шароитларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги.
Давлат томонидан сифатни меъёрий ҳужжатларга мувофиқлигини
назорат қилиш дори воситалари намуналарини жорий танланма назорати
жараёнида амалга оширилади. Рўйхатга олиш жараёнида ўрганиш каби,
жорий танланма назорат тартибга солиш органлари томонидан
аккредитацияланган
ваколатли
лабораториялар
томонидан
амалга
оширилади. Ушбу турдаги назорат сифатсиз ва сохталаштирилган
(фалсификат) дори воситаларини бозорга киришини олдини олади ва дори
воситаларини рўйхатдан ўтказиш талаблари нисбатан паст бўлган
ривожланаётган мамлакатларнинг тартибга солиниши суст фармацевтика
бозорлари учун айниқса муҳимдир.
Сифатни назорат қилиш ишлаб чиқариш корхоналарининг рўйхатга
олиш жараёнида тасдиқланган фармакопея мақолалари ва меъёрий
ҳужжатлари
талабларига
мувофиқлигини,
чинлик
ва
миқдорий
кўрсаткичларини аниқлашга қаратилган. Шу билан бирга, ишлаб
чиқарувчиларнинг
меъёрий
ҳужжатларида
мавжуд
бўлган
сифат
кўрсаткичлари ва таҳлил қилиш методлари талаблари дори воситаларининг
сифатига қўйиладиган талабларнинг минимал даражасини белгиловчи
мажбурий ягона стандартларни ифодаловчи фармакопея мақолаларига мос
келиши керак.
110
Замонавий
фармацевтика
соҳасида
(муомалага
чиқарилган
маҳсулотларни серияларини назорат қилишга асосланган) сифат назорати
концепцияси ўрнига, GMP ва бошқа тармоқ стандартлари қоидаларида акс
эттирилган интеграллаштирилган сифатни кафолатлаш тизими концепцияси
қабул қилинди. GMP қоидалари дори воситаларини ишлаб чиқариш ва
сифатини назорат қилиш (хом ашё ва материалларни сотиб олишдан тортиб,
сақлаш ва ташишга қадар) учун энг зарур минимал талабларни ўз ичига
олади, унга риоя этиш сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур шарт-
шароит мавжудлигини таъминлайди. Агар препарат GMPга мос келмайдиган
шароитларда ишлаб чиқарилган бўлса, у сифатсиз ҳисобланади.
GMP талаблари, миллий тартибга солиш тизимининг ўзига хос
хусусиятларига қараб, қонунлар, регламентлар ёки саноат стандартлари
шаклида ифодаланиши мумкин. Шунингдек, ишлаб чиқариш шароитларини
GMP қоидаларига мувофиқлиги, дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш,
сўнгра уларни ишлаб чиқариш ва муомаласининг мажбурий талаби
ҳисобланади.
GMP қоидаларига мувофиқлигини тасдиқлаш аудиторлик жараёнида
амалга оширилади, натижада ваколатли тартибга солувчи орган ишлаб
чиқариш корхонасига фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун
рухсатнома (лицензия) беради. Кейинчалик, тартибга солувчи орган ишлаб
чиқариш шароитларини GMP қоидаларига мувофиқлигини текширадиган
инспекцион назоратни амалга оширади.
Миллий
тартибга
солиш
органининг
ишлаб
чиқариш
рухсатномаларини бериш ваколатлари маълум бир мамлакат доирасида амал
қилади. Бироқ, миллий ишлаб чиқариш стандартларига мувофиқлиги нафақат
маҳаллий, балки хорижда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни рўйхатдан
ўтказиш учун ҳам зарурийдир, яъни миллий тартибга солувчи орган хорижда
ишлаб чиқарилган препаратнинг ўз давлатида амал қиладиган талабларга
мувофиқлигини тасдиқлаши керак. Тасдиқлаш, ушбу органнинг ўзи
томонидан ўтказилган инспекцион назорат натижасида олиниши мумкин ёки
111
у ўша давлатнинг ваколатли органи томонидан ўтказилган инспекциялаш
натижаларини тан олиши орқали тасдиқланиши мумкин.
Замонавий дори воситалари муомаласи тизимида фаолият кўрсатувчи
ягона сифатни таъминлаш тизими, нафақат ишлаб чиқариш фаолияти, балки
дори воситаларини улгуржи ва чакана савдо фаолияти, шунингдек,
шифокорлар ва фармацевтларнинг касбий фаолиятлари ҳам лицензияланиши
кераклигини англатади. Улгуржи (дистрибьютор) компаниялар дори
воситаларини ташиш ва сақлаш учун зарур шароитларга риоя қилишлари,
ҳарорат режимини таъминлаши, сифатли маҳсулотларни харид қилиш ва
етказиб беришни амалга оширишлари керак. Чакана савдо фаолиятини
лицензиялаш, ўз навбатида, дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш, бериш
ва
дорихона
ходимларининг
малакасининг
қўйилган
талабларга
мувофиқлигини тасдиқлаш учун амалга оширилади. Улгуржи компаниялар
учун талаблар мажмуи, ҳозирча GMP каби кенг тарқалмаган, яхши
дистрибьюторлик амалиёти (Good Distribution Practice, GDP) стандартлари
шаклида белгиланади. Кўпгина ривожланган мамлакатларда GPP (Good
Pharmacy Practice, GPP) стандартлари қўлланилади. Фармацевтик соҳасида
GxP оиласи стандартларидан ташқари, тавсиявий характерга эга ИСО
(International Organization of Standartization, ISO) халқаро стандартлари ҳам
мавжуд. Йигирмага яқин ИСО стандартлари фармацевтика соҳасига бевосита
боғлиқдир.
Бозорда самарали, хавфсиз ва юқори сифатли дори воситаларининг
айланишини таъминлашда реклама ва реклама фаолиятини тартибга солишда
муҳим рол ўйнайди. Бироқ, бу масалалар бўйича халқаро амалиётга оид
маълумотлар 2-бобнинг 4.7-бўлимида муҳокама қилинади.
Жаҳон фармацевтика бозорининг глобаллашиш жараёни ХХ асрнинг
иккинчи ярмида аста-секин ўсди ва ҳозирда ҳам ўсиб бормоқда. Кўп
жиҳатдан, бу дунёнинг турли бурчакларидаги одамлар зарар чекаётган
кўплаб касалликларнинг умуминсоний табиати билан белгиланади,
шунингдек, XIX-асрдан буён амал қиладиган интеллектуал мулк
112
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро шартномалар асосида
белгиланган, янги препаратни патентлаш натижасида мазкур препарат
бўйича вақтинчалик монополия барча асосий фармацевтика бозорларида
ўрнатилиши мумкин.
Фармацевтика соҳасининг асосий ривожланиш ва янги препаратларни
яратиш марказлари ҳар доим АҚШ, Европа ва Япония далатлари бўлган.
Узоқ йиллар давомида ушбу ҳудудлар жаҳон бозорида фармацевтика
маҳсулотларининг асосий истеъмолчилари ҳам бўлган. Ушбу ҳудудларда
тартибга солувчи талаблардаги фарқлар, янги дори воситаларининг
бозорларга кириши, шунингдек, фармацевтика маҳсулотларини яратиш ва
ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган компанияларнинг муваффақиятли
ривожлантириши учун тўсиқлар яратди. Буларнинг барчаси жаҳон
фармацевтика бозорида тартибга солиш талабларини уйғунлаштириш
жараёнларини рағбатлантирди ва XX-асрнинг охиридан бошлаб жуда
фаоллашди. Уйғунлаштириш жараёнига дастлаб глобал инновацион
компаниялар, кейинчалик эса халқаро савдога тобора фаол жалб этила
бошлаган генерик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилари қизиқиш билдиришди.
Ривожланган ғарбий мамлакатлар билан бир қаторда, ўз ҳудудида импорт
қилинган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларга бўлган талабларни кўтаришга
интилган ривожланаётган мамлакатлар ҳам аста-секин уйғунлашув
жараёнларига киришишди. Ривожланаётган мамлакатларнинг бу жараёнга
бўлган қизиқиши, дунё миқёсида фармацевтика саноатида субстанциялар ва
кўплаб тайёр дори воситаларини ишлаб чиқариш мазкур мамлакатлар
ҳудудида маҳаллийлаштирилганлиги билан асосланади.
Препаратни стандартлаштириш талаблари миллий фармакопия
даражасида амалга ошириладиган XX-асрнинг ўрталаридаёқ уйғунлашув
жараёнлари бошланган эди. 1950 йилдан бери Жаҳон соғлиқни сақлаш
ташкилоти Халқаро Фармакопеяси, ривожланаётган мамлакатларда дори
воситаларини сифатини ушлаб туриш мақсадида ишлаб чиқарилмоқда.
Европа Кенгаши фаолияти доирасида 1964 йилдан буён нашр этилаётган
113
Европа фармакопеяси Халқаро Фармакопея билан мувофиқлаштирилган. У
Европа фармациясини ишлаб чиқиш бўйича Конвенцияга қўшилган Европа
Иттифоқи мамлакатлари ва бошқа Европа мамлакатларида расман тан
олинган. Бошқа минтақалар мамлакатлари бу жараёнда кузатувчи сифатида
иштирок этадилар, бу эса турли мамлакатларнинг фармакопияларини
уйғунлаштиришга ёрдам беради. Россия ҳали ҳам ушбу мақомда. Дунёдаги
асосий фармакопеялар, жумладан, Европа фармакопияси, АҚШ ва Япония
фармакопиялари талабларининг яқинлаштириш фармакопея бўйича
дискуссион гуруҳ (Pharmacopoeial Discussion Group, PDG) доирасида давом
этмоқда. (Дорофеев В.Л., 2011).
Тартибга солиш талабларини мувофиқлаштиришнинг яна бир муҳим
йўналиши дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартиб-қоидаларини, шу
жумладан GMP қоидаларига риоя қилиш нуқтаи назаридан, уйғунлашувидир.
Фармацевтика саноати юқори даражада ривожланаётган ХХ асрнинг 60-
йиллари бошларида, яққол биологик фаолликка ва беморлар учун потенциал
хавфга эга бўлган кўплаб дори воситалари яратилди. 1960 йилларда Ғарбий
Европа мамлакатларида, асосан, дори воситаларини хавфсизлигини
тасдиқлашга қаратилган рўйхатга олиш тартиби жорий этилган эди. Шу
билан бирга, ишлаб чиқариш номенклатурасининг кенгайиши, унинг
ҳажмини ошириш ва ишлаб чиқариш шароитининг техник жиҳатдан
мураккаблашиши фармацевтика компанияларини инспекциялаш амалиёти,
тартибга солиш назорат органларининг асосий вазифаларидан бирига
айланди. Ушбу давр мобайнида фармакопеялар асосий ва ягона сифатни
бошқариш воситаси мавқеини йўқотди, чунки устунлик ишлаб чиқариш
жараёнида хатоларни ва четлашишларни бартараф этишга қаратилган
профилактик ёндашувга берилди.
Европа, Канада, Япония, Австралия ва бошқа қатор мамлакатларда
ҳомиладор аёллар томонидан талидомиддан фойдаланиш билан боғлиқ
фожиа дори воситалари ишлаб чиқарувчиларга бўлган талабларни
кучайтиришни ва рўйхатга олиш жараёнини жорий этишни рағбатлантирди.
114
АҚШда дори воситаларини рўйхатга олиш жараёни Иккинчи жаҳон
урушидан олдин бошланган эди. FDA инспектори талидомидни АҚШ
бозорига киритишига йўл қўймади, лекин бунинг сабаби унинг
тератогенлиги эмас, балки руйхатга олиш учун ҳужжат топширишда ишлаб
чиқарувчи компания талидомидни периферик неврит ривожланиш хавфини
ошириши тўғрисидаги маълумотларни беркитганлиги сабаб бўлган
(Мешковскй, М.А., 2013).
Биринчи GMP қоидалари 1963 йилда АҚШда FDA томонидан
чиқарилган. Бунга ишлаб чиқариш шароитлари яхши ишлаб чиқариш
амалиёти қоидаларига мос келмайдиган дори воситаларини рўйхатга олишни
тақиқловчи қонуний талаблар қабул қилиниши сабаб бўлди. Қоидалар
саноатнинг
етакчи
компаниялари
томонидан
тўпланган
сифатни
бошқаришнинг яхлит тизимини яратиш тажрибасини умумлаштириш
натижаси эди. Фармацевтика ишлаб чиқариш соҳасида, шу жумладан, такрор
ишлаб чиқилган дори воситалари ишлаб чиқарувчилари орасида, энг илғор
тажрибани тарқатиш ва сифатни таъминлаш бўйича ёндашувларни
мослаштириш - ягона қоидаларни жорий этилишининг мақсади эди.
Келгусида GMP қоидалари, етакчи фармацевтика компаниялари ишлаб
чиқариш жараёнларига татбиқ этилган илғор инновациялар, соҳанинг барча
корхоналари уларга риоя қилишлари учун тартибга солувчи орган томонидан
GMP қоидаларига киритиш орқали такомиллаштирилиб борилди.
Халқаро GMP қоидалари (АҚШ қоидалари асосида) Жаҳон соғлиқни
сақлаш ташкилоти томонидан 60-йилларнинг охирларида импорт қилувчи
давлатларнинг ўз бозорларини сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш
талабига жавобан ишлаб чиқилган. 1969 йилда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш
ассамблеясининг резолюцияси билан ЖССТга аъзо барча давлатларга
халқаро савдода дори воситаларини сертификатлаш (сифатини тасдиқлаш)
тизимида GMP қоидаларини қабул қилиш ва қўллаш тавсия қилинди.
Фармацевтика ишлаб чиқарувчилари қоидаларни жорий этишни қўллаб-
қувватладилар ва бу уларнинг жаҳоннинг турли мамлакатларида
115
тарқалишига ёрдам берди. 1971 йилда GMP қоидаларининг қайта кўриб
чиқилган матнлари Халқаро фармакопеяга қўшимча сифатида киритилди ва
натижада уларнинг юқори мавқеи тан олинди.
Халқаро GMP қоидалари миллий қоидалар сифатида жаҳоннинг
кўпгина мамлакатларида, шу жумладан, фармацевтика саноати бўлмаган
мамлакатларда (қоидалар импорт қилинадиган маҳсулотга бўлган талаб
сифатида) ҳам қабул қилинган. Шу билан бирга, етарли тажрибага эга бўлган
мамлакатларнинг бир қисми ўз GMP стандартларини шакллантириш ва
қўшимчалар ишлаб чиқиш йўлидан бордилар ва кейинги босқичда ушбу
қоидалар мувофиқлаштиришни талаб этди. 1971 йилда кучга кирган
фармацевтика инспекциялар тўғрисидаги Конвенцияга (Pharmaceutical
Inspection Convention, PIC) қўшилган Европа мамлакатларининг халқаро
хамжамияти бу борада муҳим рол ўйнаган. PICнинг мақсади миллий
текширув органлари томонидан текширув натижаларини ўзаро тан олиш
учун шарт-шароитлар яратиш, бу эса GMP қоидаларини уйғунлаштириш,
текшириш тизимларини бирхиллаштириш, инспекторларни биргаликда
тайёрлаш ва ахборот ва тажриба алмашишни назарда тутади. 1995 йилда
PIC/S схемаси (The Pharmaceutical Inspection Co-operation Scheme) қабул
қилинди, бунинг натижасида дунёнинг турли мамлакатларидан тартибга
солувчилар ушбу жараёнга қўшилдилар. Ҳозирги кунда, ЖССТ ва Европа
Иттифоқи
GMP
қоидалари,
ва
PIC-PIC/S
бирхиллаштирилган
(гармонизацияланган), яъни бир-бирига мувофиқ ва фақатгина тафсилотлари
билан фарқ қилади. ЖССТнинг мазкур ҳужжати 100 дан ортиқ мамлакатда
эътироф этилган ва тан олинган.
Жаҳон миқёсда тартибга солиш талабларини уйғунлаштириш
жараёнлари нуқтаи назаридан кўзга кўринарли воқеа, 1990 йилда Европа,
АҚШ ва Япония давлатлари уч томонлама ташаббуси билан ўтказилган Дори
воситалари учун талабларни уйғунлаштириш бўйича халқаро конференция
(International Conference on Harmonization, ICH) бўлди. Ушбу ташаббусдан
олдин, мазкур давлатлар орасида клиникагача тадқиқотлар натижалари,
116
инспекция натижалари ва бошқаларни ўзаро тан олиш бўйича икки
томонлама битимлар имзоланди. ICH мақсади - янги дори воситаларини
ишлаб чиқариш ва рўйхатдан ўтказиш жараёнларини бирлаштиришга имкон
берадиган ягона тартибга солувчи модел яратиш эди. ICH таркибига Европа
Иттифоқи (European Medicines Agency, ЕМА), АҚШ (Food and Drug
Administration, FDA) ва Япония (Соғлиқни сақлаш вазирлиги) тартибга
солувчи органлари ҳамда учта минтақавий / миллий фармацевтика ишлаб
чиқарувчиларининг ассоциациялари киради. Бир қатор мамлакатлар, ICHда
кузатувчилар мақомига эга бўлиб, шундай мақомга эга бўлган ЖССТ, бутун
дунё билан алоқа қилиш ва интеграция вазифасини бажаради. Тартибга
солиш тизимларини уйғунлаштириш механизми сифатида ICHнинг ўзига
хослиги, унда фармацевтика бизнесининг вакилларининг бирлашмалари ва
давлат органлари билан бир мақомда тенг равишда иштирок этади. Уч
томонлама ташаббус доирасида рўйхатга олиш тартиби бўйича 50 дан ортиқ
соҳа йўриқномалари ва услубий тавсияномалар келишилган бўлиб, барча
мамлакатлар ўзларининг тартибга солиш амалиётида улардан эркин
фойдаланишлари мумкин. Ушбу ҳужжатларнинг кўпчилиги нафақат Европа
Иттифоқи, АҚШ ва Япония давлатлар томонидан ўзаро келишилган ва
уларнинг тартибга солиш тизимига киритилган, балки ушбу учта ҳудуддан
ташқарида ҳам кенг тан олинган. 2000-йиллардан бошлаб ICH
ривожланаётган мамлакатларда ICH раҳбарлик ҳужжатларини тарғиб қилиш
бўйича мақсадли фаолиятини бошлади.
Рўйхатга олиш талабларини уйғунлаштириш соҳасида жаҳон
миқёсдаги ҳамкорлик асосан ЖССТ механизмлари орқали амалга оширилган
бўлса-да, бу жараёнда ICHнинг роли жуда катта. ЖССТ қаттиқ тартибга
солувчи талабларга эга бўлган мамлакатларнинг таърифини ишлаб чиқган.
ICH иштирокчилари ва улар билан ишлаб чиқаришни инспекциялаш ва дори
воситаларини рўйхатдан ўтказиш соҳасида баҳолаш натижаларини ўзаро
эътироф этиш бўйича шартномалар тузган мамлакатлар мазкур таърифга мос
келади. Халқаро соғлиқни сақлаш дастурлари доирасида етказиб бериладиган
117
дори воситаларини олдиндан баҳолаш ЖССТ лойиҳаси (1.2-бўлимга қаранг)
биринчи навбатда ICH ҳужжатлари талабларига асосланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |