2.4-жадвал.
Дунёда сотув ҳажми бўйича етакчи фармакотерапевтик гуруҳлар
2013
йилда
Рейтинг
Фармакотерапевтик
гуруҳ
2013 й.
сотув,
млрд
долл.*
2013 й.
2012 й.
нисб
ўсиш*
*
Умумий
савдодаг
и улуши,
2013 й.,
%
2012й.
сотув,
млрд
долл.*
1
Онкологик
касалликларни
даволашда
қўлланиладиган
препаратлар
67,13
8,8
7,7
63,08
2
Оғриқ қолдирувчи воситалар
57,29
4,7
6,6
56,23
3
Диабетга қарши воситалар
54,37
10,2
6,2
50,35
4
Антигипертензив препаратлар
(жумладан, комбинация ҳолида)
49,61
-1,7
5,7
52,66
5
Антибактериал воситалар
40,25
2,6
4,6
40,24
6
Антипсихотик препаратлар
39,50
-2,6
4,5
41,21
7
Нафас йўллари (респиратор)
касалликларни
даволашда
қўлланиладиган препаратлар
38,12
-1,8
4,4
39,36
8
Аутоиммун
касалликларни
даволашда
қўлланиладиган
воситалар
31,08
14,4
3,6
27,47
9
Ёғ
(липид)
алмашинуви
тартибга
солувчилари
(регуляторлари)
28,94
-10,8
3,3
33,30
10
Дерматологик воситалар
26,78
11,3
3,1
24,82
11
Ошқозон
ярасига
қарши
воситалар
25,58
1,7
2,9
26,02
12
Антикоагулянтлар
24,08
-2,5
2,8
25,42
13
Гастроэнтерологик препаратлар
(ошқозон
ярасига
қарши
воситалардан ташқари)
23,53
7,4
2,7
22,65
14
Юрак-қон томир препаратлари
(антигипертензив
препаратлардан ташқари)
21,94
6,2
2,5
21,28
98
15
ОИВни
даволашда
қўлланиладиган препаратлар
20,61
8,7
2,4
18,94
16
Эпилепсия
ва
паркинсонга
қарши воситалар
20,17
9,7
2,3
18,76
17
Марказий асаб тизимига таъсир
кўрсатувчи бошқа воситалар
18,58
6,4
2,1
17,95
18
Йўтал ва тумовни, жумладан
вирусли,
даволашда
қўлланиладиган воситалар
14,50
10,1
1,7
13,70
19
Вакциналар
14,08
4,5
1,6
13,85
20
Иммунотроп воситалар
13,48
5,0
1,5
12,83
Изоҳ:
* Жорий валюта курси бўйича ишлаб чиқарувчилар нархларида.
** Валюталар курси флуктуациясини ҳисобга олмаганда.
Манба: IMS Health MIDAS, December 2013
.
2.5. Фармацевтика бозорини тартибга солишнинг қоидалари ва асосий
йўналишлари, тартибга солувчи талабларни уйғунлаштириш
жараёнлари
Давлатнинг замонавий бозор иқтисодиёти иштирокчиси сифатида
асосий вазифаси бозорни давлат томонидан тартибга солиш бўлиб, у
қуйидагиларга таъсир қилишни ўз ичига олади:
ресурслар ва даромадларни тақсимлаш,
иқтисодий ривожланиш суръати ва даражаси,
ташқи иқтисодий фаолиятни қўллаб-қувватлаш,
экологик муаммоларни ҳал этиш,
ижтимоий барқарорлик ва ижтимоий тараққиётни таъминлаш.
Умумжаҳон миқёсида, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатини
таъминлаш ва иқтисодий ривожланишни ижтимоий йўналтиришдан иборат
бўлган давлат тартибга солишнинг ижтимоий вазифаси тобора муҳим
аҳамият касб этмоқда.
Давлат иқтисодиётга қонунчилик чекловлари, солиқ ва йиғимлар
тизими, давлат инвестициялари, субсидиялари, имтиёзлари, кредитлар
99
бериш, давлат ижтимоий-иқтисодий дастурларини амалга ошириш ва
бошқалар орқали таъсир қилади.
Бозор иқтисодиёти шароитида давлатга тартибга солиш вазифасини
юклатилишининг дастлабки зарурати - бозор механизмларининг номукаммал
фаолият юритишидир. Хусусан, бозор механизмлари фақат жисмоний
шахслар томонидан истеъмол қилинадиган хусусий товарларга бўлган
талабни аниқлаб, қондира олади. Жамиятнинг барча аъзолари томонидан
эркин истеъмол қилинадиган жамоат бойликлари билан боғлиқ ҳолда
талабни аниқлашга қодир эмас. Мана шу омил бозор иқтисодиётидадавлат
аралашувига бўлган эҳтиёжни белгилайди. Жамоат бойлик (хизмат)ларига:
бепул соғлиқни сақлаш ва таълим, ижтимоий таъминот ва суғурта, йўл
инфратузилмаси, давлат ва маҳаллий ҳокимиятлар хизматлари, яъни давлат
молиявий ресурслари ҳисобидан бепул асосда аҳолига тақдим этиладиган
товарлар ва хизматлар умумий мажмуаси киради.
Фармацевтика бозорини давлат томонидан тартибга солиш биринчи
навбатда фуқароларнинг самарали ва хавфсиз дори воситалари билан
даволанишга бўлган ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган. Ушбу мақсад
икки асосий йўналиш бўйича амалга оширилади:
- бозорда самарали, ҳавфсиз ва сифатли дори воситалари муомаласини
таъминлаш ва хавфли ва сифатсиз дори воситалари тарқатилиши учун
тўсиқлар яратиш;
- ҳаражатларни қоплаш соҳасини тартибга солиш, жумладан 1.3-
бўлимда муҳокама қилинган дори воситалари ҳаражатларини тиббий ёрдам
кўрсатиш бўйича давлат (суғурта) кафолатлари пакетига киритиш.
Фармацевтика бозорини тартибга солиш тушунчасиюқоридаги икки
соҳани қамраб олади, лекин улар билан чегараланмайди, жумладан,
фармацевтика маҳсулотларига нисбатан божхона ва солиқларни тартибга
солиш (хусусан, имтиёзли ставкалар ёки ҚҚСдан озод қилиш), интеллектуал
мулкни ҳимоя қилиш бўйича комплекс тадбирлар (патентлар, товар
белгилари, рўйхатга олиш досьеси маълумотлари эксклюзивлиги), улар
100
нафақат ҳаражатларни қоплаш соҳасига, балки шахсий манбалардан
тўланадиган дори воситалари соҳасига ҳам татбиқ этилади.
Фармацевтика
бозорини
тартибга
солишнинг
стратегик
йўналишларидан бири фармацевтика ишлаб чиқаришни ривожлантиришга
қаратилган комплекс тадбирлар бўлиб, улар жумласига солиқ имтиёзлари,
давлат субсидиялари, имтиёзли кредитлар, ривожланиш институтлари
фаолияти ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш бўйича махсус дастурлар ва
бошқалар киради.
Баъзи ҳолларда фармацевтика бозорининг субъектлари қонун билан
ўрнатилган ваколатлар доирасида ўз-ўзини назорат қилиш билан боғлиқ
баъзи функцияларни ўз-ўзини бошқариш органларига юклатиши мумкин. Бу,
масалан, маркетинг амалиётлари, фаолиятнинг ахлоқий (этика) стандартлари
ва бошқалар. Фармацевтика соҳасида ўз-ўзини бошқариш элементлари
фармацевтика ходимларини аттестациялаш ва сертификатлаш соҳасида
(профессионал фармацевтика ассоциациялари орқали) амалиётда татбиқ
этилганлигини кўришимиз мумкин.
Давлат томонидан фармацевтика бозорига таъсир этишда қўлланадиган
чораларнинг турли туманлигига қарамай, бундай таъсирнинг асосий
вазифаси бозорда самарали, хавфсиз ва сифатли дори воситалари
муомаласини таъминлашдан иборат. Давлат томонидан тартибга солиш, дори
воситалари муомаласи соҳасидаги меъёрлар ва қоидаларни белгиловчи қонун
ва қонуности ҳужжатлар қабул қилиш, шунингдек устидан давлат назоратини
ўрнатиш ва уларни амалга оширишни назорат қилиш орқали амалга
оширилади (1.10-расм). Тартибга солиш миллий даражада, яъни алоҳида
мамлакатлар ҳудудида амалга оширилади, чунки дори воситалари билан
таъминлаш соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ўша давлат
зиммасидаги масъулиятдир. Ҳозирги шароитда, суверенитетни қисман
чеклаш орқали мамлакатлар иқтисодий ва сиёсий ассоциацияларини
яратишда, масалан Европа Иттифоқи, баъзи тартибга солиш функциялари
мазкур ассоциациялар даражасига ўтказилиши мумкин.
101
Do'stlaringiz bilan baham: |