Ш. З. Умарованинг таҳрири остида



Download 5,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/283
Sana05.07.2022
Hajmi5,21 Mb.
#743039
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   283
Bog'liq
2 5258338278788043020

Киритиш 
мезонлари:
- терапевтик 
самарадорлик;
- хавфсизлик;
- иқтисодий 
самарадорлик
(зарур даражада 
исботланган 
ҳолатларда)
Клиник қўлланмалар
Қўшимча омиллар:
- молиялаш хажми;
- дори воситаларига 
эҳтиёж;
- дори воситалари 
билан даволашдаги 
танланган 
устуворликлар
Ҳаражатлари қопланадиган 
дори воситалари рўйхати
Тиббий 
ёрдамнинг 
чекланган 
стандартлари


75 
Бундай рўйхатларнинг асосий ғояси шундаки, самарасиз дори 
воситалари ёкисамарадорлиги ва/ёки хавфсизлиги бир хил бўлган нисбатан 
қиммат дори воситалари тайинланмаслиги керак. Соҳа томонидан мазкур 
тартибга солувчи восита билан боғлиқ асосий шикоят –бундай турдаги 
чекловларнинг мавжудлиги, маъмурий тўсиқларни бартараф этган ҳолда 
қийинчилик билан бозорга "кириш"га уринаётган инновациялар учун 
рағбатлантиришларни камайтиради. 
Чекловчи рўйхатлардан ташқари, дори воситалари ҳаражатларини 
қоплашни тартибга солишнинг яна бир муҳим воситасларидан бири 
нархларни тартибга солиш
ва 
қопланадиган нархларни ўрнатиш 
ҳисобланади. Шуни таъкидлаш керакки, нархни тартибга солиш миллий 
схемалари нафақат нархлар қопланадиган соҳани, балки аҳолининг 
даромадлари ҳисобидан тўғридан-тўғри молиялаштириладиган дори 
воситалари бозори қисмини ҳам қамраб олиши мумкин.
Нархларни тартибга солиш:бевосита,максимал нархларни белгилаш 
вабилвосита,ишлаб чиқарувчилар нархлари ёки якуний нархларни белгилаш 
орқали таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳолат барча дори воситаларига ёки 
патент муҳофазаси остида бўлган,шифохона ва амбулатор шароитда 
қўлланиладиган маълум специфик гуруҳларга нисбатан қўлланиши мумкин. 
Дунёда, шу жумладан Европа Иттифоқи ҳудудида, турли хил тартибга 
солиш тартиблари мавжуд бўлиб,улар бир томондан, миллий соғлиқни 
сақлаш тизими, ижтимоий, саноат сиёсати ва бошқа ҳаётий омилларнинг 
мақсадлари ва устуворликларини акс эттиради, бошқа томондан - миллий 
дори воситалари таъминоти тизимини шакллантиришнинг турли тарихий 
жараёнлари натижасидир (Трофимова, э.О., 2013). 
Давлат (суғурта) кафолатлари доирасида ҳаражатлари қопланадиган 
дори воситалари нархларини тартибга солишдан мақсад – дори 
воситаларининг 
қопланадиган 
нархларини 
белгилашдан 
иборат. 
Патентланган дори воситалари учун ва генерик дори воситалари учун турли 
хил ёндашувлар қўлланилади (1.3-расм).


76 
2.3-расм. Ҳаражатлари қопланадиган дори воситалари нархларини тартибга 
солиш усуллари 
Патент ҳимояси остидалиги ва (ёки) рўйхатга олиш досье 
маълумотлари 
эксклюзивлиги 
(dataexclusivity) 
натижасида 
бозорда 
вақтинчалик монополияга эга бўлган дори воситалари учун энг кенг 
тарқалган усул - ташқи референт нархланиш (external reference pricing, ERP) 
ҳисобланади. Бу усул кўплаб Европа Иттифоқи мамлакатларида, шунингдек, 
бошқа ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда қўлланилади.ERP - 
жаҳон миқёсидаги нархларни таққослаш усули бўлиб, сони ва таркиби турли 
туман бўлган мамлакатларнинг "савати" (мажмуи) га асосланган. Бундай 
ҳолдареферент нарх сифатида, энг паст нарх, ўртача нарх, медиана нархи ёки 
маълум миқдордаги минимал нархларининг ўртачаси белгиланиши мумкин. 
Яъни, референт нарх –қопланадиган нархнинг максимал даражаси 
ҳисобланади. 
Ушбу нархлаш усули, агар нарх минимал даражада ўрнатилган бўлса, 
нархни самарали пасайтиришга ёрдам беради. Шунингдек, “сават”да бир-
бирига референт бўлган давлатларда нархларнинг бир-бирига яқинлашиши 
(конвергенцияси) кузатилади. Бутун дунё бўйлаб кенг тарқалган ERP усули - 
ресурсларни тежаш ва аҳолинингпатент муҳофазаси остидаги дори 
воситаларини ҳарид қилишини кенгайтиришнинг оддий ва самарали усули. 
ERP натижалари асосида тўғридан-тўғри нарх белгилаш билан бир 
қаторда баъзи Европа мамлакатларида нисбатан мослашувчан нархлаш 
чоралари қўлланилмоқда. Хусусан, назорат ташкилотлари ва ишлаб чиқариш 
Нархни тартибга солиш ва қопланадиган нархларни ўрнатиш 
Патент ҳимояси остидаги 
дори воситалари 
Патент ҳимояси остидаги 
бўлмаган дори воситалари 
Ташқи 
референт нарх 
шакллантириш 
Ички референт 
нарх 
шакллантириш 
Даромадни 
назорат 
қилиш 
Нархларнинг 
чегаравий 
даражасини 
ўрнатиш 
Нархбўйича
келишув
Қадриятли 
ёндашув
Ҳавфни 
бўлишиш
Тендерлар
Тиббиёт технологияларини баҳолаш


77 
компаниялари ўртасидаги нарх бўйича келишув бўлиб, унда ўтказилган 
тадқиқотларнинг 
исботланганлиги 
ва 
дориларнинг 
терапевтик 
қийматибилвосита ҳисобга олинади. Кўпинча нархлар бўйича келишув 
кутилаётган харидлар ҳажмини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади ва 
агарда натижавийнарх ошиб кетган бўлса, у ҳолда шартнома шартларига 
мувофиқ нархлар қайта кўриб чиқилади ёки компаниялар олинган 
маблағларнинг бир қисмини қайтаради. Буюк Британияда сўнгги пайтгача, 
компанияларнинг барча оригинал препаратлар портфелларининг даромад 
даражаси устидан назоратни (максимал даража - 21% ва истиснолар)ўз ичига 
оладиган ва алоҳида дори воситалари нархларини ўзгартиришга имкон 
берадиган нархларни тартибга солиш тизими амал қилиб келган. 
Патент муҳофазаси остида бўлмаган дори воситалари учун ички 
референт нарх шакллантириш, тендерлар ва генерик препаратлар 
нархларининг чегаравий даражасини ўрнатишдан фойдаланилади. Биринчи 
икки усул, миллий соғлиқни сақлаш тизимларида нархлар ва дори 
воситалари харажатларини камайтиришнинг самарали воситаси эканлиги 
исботланди. 
Ички референт нархни шакллантириш (internal reference pricing, IRP) 
Европа мамлакатларида, шунингдек, Канада, Австралия, Япония ва бошқа 
мамлакатлар томонидан ҳаражатларни қопловчи максимал нархни ёки 
референт нархни белгилаш учун кенг қўлланилади. Бундай ҳолда нархни 
шакллантириш ички бозорнинг нарх даражасига асосланади(яъни, усулнинг 
номи шундан келиб чиққан). Патент муҳофазасидан чиққан дори воситалари 
нархларини тартибга солиш ҳолатларида, нархларни пасайтириш учун 
(мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражасидан қатъий назар) ички 
бозордаги рақобатни рағбатлантириш,ERPдан фойдаланишдан кўра кўпроқ 
мос келиши исботланган. 
Нархлари референт даражасидан юқори бўлган дори воситалари 
қисман(бу даражадан юқоридаги қисми) истеъмолчилар томонидан тўланади 
ёки уларнинг харажатлари умуман қопланмайди. Бундай ҳолатларда 


78 
референт нарх ҳам оригинал, ҳам генерик дори воситалари учун 
қўлланилади. Германияда ва Нидерландияда IRP бир нечта ХПНни 
бирлаштирган қатор фармакотерапевтик тоифаларга ҳам татбиқ этилади. 
Референт нархни шакллантириш патент муҳофазаси тугаганидан кейин 
генерикларнинг бозорга киришининг эрта босқичларида нархларни самарали 
пасайтирилишига ёрдам беради, аммо бу жараённинг давом эттирилишига 
туртки бермайди, чунки дори воситалари нархи референт даражага яқин 
холда белгиланади. 
Тендерлар (танлов савдолари) шифохона харидлари учун стандарт 
ҳисобланади, аммо амбулатор дори воситалари таъминоти учун қисман 
қўлланилади. Энг кўп қўлланиладиган дори воситалари бозорларида 
тендерлар бошқа тартибга солиш чора-тадбирлари (жумладан, IRP) ўрнини 
олган, Нидерландия тажрибаси тендерлар ёрдамида нархларни тез 
пасайтириш имкониятини кўрсатди. Тендер савдоларининг камчиликлари 
шундаки, уларнинг ғолиблари одатда миллий амбулатор бозорлари учун 
ягона етказиб берувчиларига айланади ва, айниқса, агар тендерлар дори 
воситалари катта қисмини қамраб оладиган бўлса ва кўпгина Европа 
мамлакатларида ўтказилса, узоқ муддатли истиқболдагенериклар секторида 
рақобатни сустлашиши (ва шунга мос равишда нарх ошиши)хавфини 
туғдиради
Нархларни тартибга солишнинг кенг тарқалган усулларидан яна 
бири,генерикпрепаратлар учун улар нархларининг чегаравий даражасини 
белгилашдир ва у кўпинча оригинал дори воситалари нархлари даражасига 
“боғлаб 
қўйилади”. 
Турли 
мамлакатлар 
турли 
ёндашувлардан 
фойдаланадилар. Масалан, Австрияда биринчи генерик дори воситасининг 
чегаравий нарх даражаси – оригинал дори воситаси нархининг 52%га, 
Португалияда - 75%га тенг, иккинчи генерик дори воситаси эса – мос 
равишда, биринчи генерик дори воситаси нархининг 85% ва 75%ига тенг. 
Бир қатор ҳолларда, генериклар учун чегаравий нарх даражасини белгилаш 
билан бирга, патент муҳофазасидан чиқадиган оригинал дори воситалари 


79 
нархларини маълум даражага тушириш талаб этилади. IRP ва тендерларга 
нисбатан, ушбу тартибга солиш тури нархларни пасайтиришга эришиш 
нуқтаи назаридан камроқ самаралидир, чунки ҳам оригинал, ҳам генерик 
дори воситалари нархларининг белгилаб қўйилишигаолиб келади 
(ТрофимоваЕ.О., 2013). 
Ҳозирги кунда кўплаб Европа Иттифоқи давлатлари тиббий 
технологияларни баҳолаш (ТТБ) бўйича жараёнларни жорий қилдилар 
(Health Technology Assessment, ТТА). Бу жараён доирасида, далилларга 
асосланган тиббиёт талабларига мувофиқ,янги дори воситасининг клиник 
самарадорлиги 
ва 
хавфсизлигини 
баҳолашдан 
ташқари, 
муайян 
кўрсатмаларда 
мавжуд 
терапевтик 
муқобилларга 
нисбатан 
фармакоиқтисодий баҳолаш жараёни ўтказилади. Баҳолаш тартибга солиш 
ёки экспертлар ташкилотлари томонидан амалга оширилади. ТТА 
натижалари, дори воситаларининг қопланадиган дори воситалари рўйхатига 
киритилиши бўйича қарор қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилса-да, 
айрим ҳолларда улар қоплаш нархларини белгилашда фойдаланилади ёки 
мазкур жараёнга таъсир кўрсатади. 
ТТА, янги дори воситаларини яратиш билан боғлиқ ишлаб чиқариш 
компаниялари харажатларинигина эмас, балки, бу ишлаб чиқиш жараёнлари 
даволаш муқобил усулларига нисбатан беморлар ва соғлиқни сақлаш 
тизимига қанча қиймат олиб келишини ҳисобга оладиган нархни 
шакллантиришда қадриятли ёндашувни амалга оширишга имкон беради. 
Мисол учун, Францияда, агар дори воситасибошқасига нисбатан 
терапевтик устунликни ёки аниқиқтисодий самарадорликни таъминласа, 
уҳаражатларни қоплаш тизимига киритишга тавсия этилади. Шу билан бирга, 
компаниялар билан нарх даражасини белгилаш ва маълум ҳажмда етказиб 
бериш бўйича музокаралар олиб бориш ва натижаларни мустаҳкамловчи 
шартномалар тузиш босқичида нархлар аниқланади. Нархлар бўйича 
музокараларда, 
ТТА 
даврида 
аниқланадиган,дори 
воситаларининг 
нновационлик даражаси алоҳида аҳамиятга эга. Яна бир мисол. Буюк 


80 
Британияда ТТА, соғлиқни сақлаш тизими маблағларидан сезиларли 
даражада сарфланиши кутилаётган янги қиммат дори воситасини қўллаш 
ҳолатларида, нарх назоратиумумий механизми (ўрнатилган даромад меъёри 
назорати)ни тўлдиради. Мамлакат ҳукумати компаниялар ҳаражатларини 
ҳисобга олувчи даромад меъёрини назорат қилиш усулидан воз кечишни ва 
ТТА натижалари асосида янги ишланмалар учун нархни шакллантиришнинг 
қийматли ёндашувига тўлиқ ўтишни режалаштирмоқда. 
Клиник самарадорликнинг етарлича ишончли далиллари ҳали 
олинмаган, истиқболда катта фойда келтириши кутилаётган қиммат дори 
воситалари ҳақида гап кетганда, назоратчилар ва компаниялар ўртасида 
хавфни бўлишиш бўйича келишувлар борган сари кенг тарқалмоқда 
(Белгияда, Нидерландияда ва Буюк Британияда жорий этилган). Бунда турли 
ёндашувлардан фойдаланилади, уларнинг мазмуни, дори воситалари 
қийматини тўлаш олинган клиник натижага қараб амалга оширилишини 
англатади. Ушбу усулдан фойдаланганда назоратчилар беморларнинг оғир ва 
хавфли касалликларни даволаш учун истиқболда самарали янги дори 
воситаларини қўллашларини чекламайдилар, шунингдек, маблағларнинг 
самарасиз ишлатилишидан ўзларини суғурта қилишади. 
Чекловчи рўйхатлар ва нархларни тартибга солишдан ташқари, 
амбулатор шароитда фойдаланиладиган дори воситалари учун аҳоли 
томонидан қўшма тўловларни (қисман тўлов) жорий этиш йўли билан дори 
воситалари ҳаражатларитартибга солинади. Референт нарх шакллантириш 
тизимида қўшма тўловлар референт нархнинг (дори воситаси ҳаражати 
қопланадиган нархи) ва дорихонадан сотиб олиниши мумкин бўлган дори 
воситасининг ҳақиқий нархи орасидаги фарқни қоплаши керак. Бундай 
ҳолатда беморлар бир-бирига ўхшаш дори воситалари гуруҳидан қимматроқ 
дори воситасини танлаш ҳуқуқига эга, бироқ айни пайтда келиб 
чиқадиганқўшимча харажатларни ўзлари тўлайдилар. 
Дори воситаларини қабул қилишда қўшма тўловлар,сотиб олинадиган 
дори воситалари қийматининганиқ белгиланган миқдорини ёки улар умумий 


81 
қийматининг маълум қисми (фоизи)ни билдириши мумкин. Бироқ, бу 
тўловлар препарат қўлланиш соҳасига, қадоқнинг ўлчамига ва бемор 
тегишли бўлган аҳоли тоифасига қараб фарқланади. Оғир касалликларни 
(масалан, онкологик)даволаш учун дори воситалари,шунингдек аҳолининг 
ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига (камбағал, қариялар, ҳомиладор, 
болалар, ижтимоий аҳамиятли сурункали касалликларга эга бўлган шахслар) 
тақдим қилинадиган дори воситалари қўшма тўловлардан озод этилиши 
мумкин. Тўловлар, бир томондан, соғлиқни сақлаш тизимига қўшимча 
маблағлар келишини таъминлаш, иккинчи томондан –дори воситаларини 
ортиқча истеъмол қилишга қарши курашиш учун мўлжалланган. 
Талабни 
оригиналдори 
воситалардан 
генерикларга 
нисбатан 
ўзгартиришга 
қаратилган 
тартибга 
солиш 
чора-тадбирлари 
дори 
воситаларига ҳаражатларни камайтиришга катта ҳисса қўшади. Бунга ўхшаш 
дори воситалари учун референт нархни шакллантириш тизими ҳам 
қаратилган. Шунингдек, рецептда дори воситалари номини ХПНбўйича 
келтириш, дорихонада оригинал дори воситасини генерик дори воситасига 
мажбурий алмашинуви (оригинал дори воситасини бериш учун қўшимча 
асос бўлмаганда), дорихоналарда генериклар савдосини рағбатлантиришга 
иқтисодий томондан қизиқтирадиган турли шароитлар, шифокорлар учун 
генерик препаратлар тавсиясини қўпайтиришга йўналтирилган чекловлар ва 
иқтисодий 
рағбатлантиришлар(масалан, 
амбулатория 
шифокорлари 
томонидан тайинланган дори воситалари миқдори бўйича чеклашлар)каби 
чоралар қўлланади. Генериклар истеъмолини рағбатлантиришга,уларнинг 
тезкор рўйхатга олиш ва маҳаллий генериклар ишлаб чиқаришни 
ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича ишлаб чиқилган саноат 
сиёсатини жорий этиш орқали эришилади. 
Дори воситалари нархини камайтиришга йўналтирилган тартибга 
солиш чора-тадбирлари параллел импортни рағбатлантиришни ҳам ўз ичига 
олиши мумкин. Параллел импорт -ишлаб чиқарувчи компания билан 
келишмаган ҳолда рўйхатдан ўтган дори воситаларини мамлакатга олиб 


82 
кириш имкониятидир. У нархлар рақобатининг самарали механизми бўлиб, 
одатда маҳсулот нархи юқори бўлган мамлакатларга нархи паст бўлган 
мамлакатлардан келтирилади. Нархлар фарқи,турли давлатлар бозорларда 
дори воситалари нархлари турлича тартибга солиниши, шунингдек, ишлаб 
чиқариш компаниялари томонидан олиб бориладиган нарх-навонинг 
фарқлаш сиёсати билан боғлиқ. Параллел импорт ишлаб чиқариш 
компаниялари бизнесига жиддий таҳдид солади ва унга қарши курашиш учун 
барча имкониятларни ишлатишга ҳаракат қилади. Шу билан бирга, бир қатор 
мамлакатларда параллел импортгау ёки бу шаклда рухсат берилади, чунки бу 
нархни (оригиналва геенрик дори воситалари учун) камайтириш ва дори 
воситалари ҳаммабоплигини ошириш имконини беради. Бу усул, айниқса, 
Европа Иттифоқида фаол қўллаб-қувватланмоқда ва ишлаб чиқариш 
компанияларининг эътирозлари Европа Комиссияси томонидан (Европа 
Иттифоқининг ижро этувчи органи) рақобат чеклови сифатида кўриб 
чиқилмоқда ва қатъий чекланмоқда. 
Умуман олганда, асосан давлат (жамоатчилик) манбаларидан 
молиялаштириладиган деярли барча миллий соғлиқни сақлаш тизимларида, 
дори воситалари харажатларини камайтириш ва оптималлаштиришга 
йўналтирилган бир қатор тартибга солиш чоралари қўлланилмоқда. Вақт 
ўтиши билан оригинал дори воситаларини ишлаб чиқувчилар ва ишлаб 
чиқарувчиларга босим ошиб боради. Саноат ушбу тенденцияга қарши фаол 
курашмоқда, бу эса биринчи навбатда, янги препаратларни яратиш бўйича 
тадқиқотларолиб бориш ва янги технологиясини ишлаб чиқиш учун қайта 
инвестиция киритиш зарурлигига асосланади. 
Бу маънода инновацион компаниялар учун энг жозибали бозор АҚШ 
бозори ҳисобланади. Бугунги кунда АҚШда тиббиёт хизматлари ва дори 
воситаларига ҳаражатлар ихтиёрий тиббий суғурта (ИТС) орқали тўланади 
(қариялар, ногиронлар ва камбағаллар учун давлат дастурлари ҳам мавжуд). 
АҚШнинг ўзига хослиги шундан иборатки, бу ерда ишлаб чиқарувчиларнинг 
нархлари тартибга солинмайди, бошқа мамлакатларда у ёки бу даражада 


83 
чекланган улгуржи ва чакана устама нархлари ҳам тартибга солинмайди. 
Дори 
воситалари 
нархлари 
бўйича 
махсус 
шарт-шароитлар 
(чегирмалар)суғурта компаниялари ва тиббиёт ташкилотларининг ишлаб 
чиқарувчи компаниялар билан музокаралари натижасида пайдо бўлади. 
Истеъмолчиларда бир қатор ИТС дастурларидан бирини танлаб олиш 
имконияти мавжудлигиушбу бозорнинг муҳим хусусияти ҳисобланади. 
Суғурта режалари орасида нархга боғлиқ бўлган ва нархга боғлиқ бўлмаган 
рақобат мавжуд. Инновацион препаратлардан фойдаланган ҳолда даволаниш 
имконини берадиган дори воситаларини қоплаш режалари ютиб чиқади. 
Оригиналдори воситаларини генерик дори воситалари билан алмаштириш ва 
савдо имтиёзларини олиш йўли билан ҳаражатларни камайтиришга 
эришилади. Натижада, АҚШ бозори унинг миқёси ва нархлар асосан бозор 
механизмлари билан тартибга солиниши туфайли инновацион компаниялар 
учун энг жозибали бозор ҳисобланади. 

Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish